11:50 (08.11.2023)

1555

ЖССТ: Пандемия даврида туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари ошган

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, коронавирус пандемияси даврида дунёда туберкулёздан ўлим кўрсаткичлари сезиларли даражада ошган.

Хусусан, 2020-2022 йилларда сил хасталиги туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони аввалги йилларга нисбатан 500 минг нафарга кўпайган

Ўз навбатида, касалланиш ҳолатлари ҳам ортган. Масалан, 2021 йилда жаҳон бўйича 10,3 миллион кишига туберкулёз ташхиси қўйилган бўлса, ўтган йили 10,6 миллион одамда сил хасталиги аниқланган.

Рўйхатга олинган беморлардан 7,5 миллион нафари биринчи марта туберкулёзга чалинганлардир. Бу — 1995 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич. 

2022 йилда сил касаллиги тахминан 1,3 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлган. 

Ўтган йили дунё бўйлаб касалланиш ҳолатларининг 87 фоизи 30 та давлат ҳиссасига тўғри келган бўлиб, сил касаллиги билан касалланганлар умумий сонининг учдан икки қисми саккизта давлатда - Ҳиндистон (27 фоиз), Индонезия (10 фоиз), Хитой (7,1 фоиз), Филиппин (7 фоиз), Покистон (5,7 фоиз), Нигерия (4,5 фоиз). %), Бангладеш (3,6%) ва Конго Демократик Республикаси (3%) қайд этилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech