Янгиликлар

not found

Дунёда дори воситаларининг рекламаси қандай тартибга солинади. Лотин Aмерикаси. Бразилия (5- қисм)

Бразилияда дори воситалари рекламасини тартибга солиш билан боғлиқ вазият кўп жиҳатдан Хитой ва Россия учун тегишли бўлган ушбу соҳадаги меъёрий амалиётга ўхшайди. Ушбу соҳа учун асосий ҳужжат 1996 йилда қабул қилинган 9294-сонли Федерал қонун бўлиб, у тамаки, алкоголли ичимликлар, дори-дармонлар, даволаш усуллари ва пестицидлардан фойдаланиш ҳамда реклама қилиш бўйича чекловларни белгилайди. Ушбу ҳужжатдан кўриниб турибдики, барча оммавий ахборот воситаларида фақат оғриқни қолдирувчи воситалар ва рецептсиз сотиладиган дорилар реклама қилиниши мумкин. Рецепт бўйича дори-дармонларни фақат тўғридан-тўғри махсус тиббиёт ходимлари ва тиббиёт муассасаларига юбориладиган илмий, тиббий ва ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситаларида реклама қилиш мумкин. Шу билан бирга, қонун бундай дори-дармонларни реклама қилиш учун яна бир қатор қўшимча чекловларни белгилайди. Масалан, унда илмий жиҳатдан тасдиқланмайдиган баёнотлар бўлмаслиги, шунингдек, махсус малакага эга бўлмаган мутахассисларнинг кўрсатмаларидан фойдаланмаслиги лозим, шунингдек, касаллик аломатлари сақланиб қолса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш бўлиши керак.  

  • 28 Февраль, 09:07
  • Батафсил
not found

ЖССТ "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" суртма дори препарати ҳақида огоҳлантирмоқда!

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2023 йил 22 феврал санасида эълон қилган тиббий маҳсулот тўғрисидаги №2/2023-сонли хабарномасида: Ҳиндистоннинг "Galentic Pharma Pvt. Ltd." компанияси ишлаб чиқарган офтальмологияда қўлланиладиган "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" суртма дори препарати турли мамлакатларга ҳар хил маркировка ёрлиғи остида етказиб берилгани шунингдек, баъзи партияларда бир қатор сифат муаммолари борилигини маълум қилиб, мазкур дори препаратини эҳтиёткорлик юзасидан қўлламасликни тавсия қилди. Шу ўринда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” юқорида қайд этилган, Ҳиндистоннинг Galentic Pharma Pvt. Ltd., томонидан ишлаб чиқарилган "Тетрациклин гидрохлориди USP 1%" дори препарати Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдиради. Ҳурматли юртдошлар! Дори воситаларни қўллаш чоғида Сизда ножўя реакциялар кузатилса, аввало даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг! Шифокор эса қуйидаги ҳаволада кўрсатилган шаклдаги хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почтасига ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатиши талаб этилади. Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

  • 27 Февраль, 10:17
  • Батафсил
not found

Дунёда дори воситаларининг рекламаси қандай тартибга солинади. Осиёдаги энг йирик давлатлар (4- қисм)

Японияда Япония фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмалари федерацияси (Federation of Pharmaceutical Manufacturers Associations of Japan) томонидан Дори воситаларини тарғиб қилиш бўйича ихтиёрий Кодекс мавжуд. Ҳиндистонда дори воситаларининг айрим тоифаларини реклама қилиш "Дори воситалари ҳақида"ги қонун билан тартибга солинади. Хитойда фармацевтика маҳсулотларини реклама қилишни тартибга солувчи "Реклама тўғрисида" ги қонун мавжуд бўлиб, қонунчиликка мувофиқ, барча оммавий ахборот воситаларида истеъмолчи учун рецептсиз сотиладиган дори воситаларини реклама қилишга рухсат берилади. Aсосий мезон кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги бўлиб, у Давлат кенгаши ҳузуридаги Дори воситаларининг айланишини тартибга солиш бошқармаси томонидан тасдиқланиши керак. Шу билан бирга, рецепт бўйича бериладиган дори воситалари фармацевтика ва тиббиёт соҳаси мутахассислари учун ихтисослаштирилган нашрларда эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган. Ихтисослашган нашрлар учун маълумотлар кенг жамоатчиликка очиқ бўлмаслиги керак.

  • 27 Февраль, 09:11
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech