Янгиликлар

not found

Антибиотиклар баъзи касалликлар учун фойдасиз

Антибиотиклар атамасини Америкалик микробиолог ва кимёгар олим Ваксман Зельман Абраҳам фанга киритган.  Антибиотиклар вирусли касалликларда фойда бермайди, балки акс таъсир кўрсатади. Бу дори воситасини фақат шифокор тавсияси асосида қўллаш лозим.  Ушбу касалликлар учун антибиотиклар фойдасиз дейишмоқда мутахассислар: - Йўтал. Совуққотиш туфайли оддий йўтал бўлса, антибиотиклардан фойдаланиш ҳеч қандай фойда келтирмайди.- Томоқ оғриғи (фарингит). Барча ҳолатларнинг 50-80% да бурун-томоқ йўлининг яллиғланиши вируслар туфайли юзага келади.- Бурун бўшлиғининг яллиғланиши (синусит). Бунга бактериялар сабаб бўлиши мумкин, аммо тадқиқотлар шуни кўрсатдики, антибиотиклар билан ёки антибиотиксиз синус инфекцияси тахминан ўн кун ичида тозаланади.- Цистит. Aнтибиотикларга қаршилик шаклланишига йўл қўймаслик учун мутахассислар уларни асоратланмаган циститда қўллашни тавсия етмайди. Яллиғланиш, гарчи бактериялар сабаб бўлиши мумкин бўлса-да, одатда зарарсиздир.  Кўп суюқлик ичиш ва оғриқ қолдирувчи воситаларни қабул қилиш орқали касаллик белгиларини даволаш афзалдир.

  • 20 Октябрь, 14:42
  • Батафсил
not found

Тиббиёт тарихи. Қандай қилиб салицил кислотаси "Aспирин" га айланди

1899 йил 5 мартда немис кимёгари Феликс Хоффман яллиғланишга қарши янги дори - Aспиринни патентлади.  Бугунги кунга келиб, бу дори кўпчилик учун оғриқ ва иситма туширувчи воситадир. Aммо, агар тарихга чуқур назар ташласак, одамлар бундан олдин ҳам бундай фаол моддага эга бўлган дорилар билан даволана бошлаганлиги аён бўлади. Aспириннинг асосий таркибий қисми бўлган салицил кислотаси Хоффман томонидан доривор ўсимликларидан олинган. Худди шу модда мажнунтол пўстлоғида мавжуд бўлиб, ундан доривор дамламалар тайёрланган. Унинг таъсири кўп йиллар давомида ўрганилди ва 1838 йилда салицил кислотаси дамламанинг фаол моддаси эканлиги исботланди, аммо бундан анча йиллар кейин дори сифатида қўлланила бошланди.Хоффманнинг кашфиёти1897 йилда Феликс Хоффман ацетилланиш йўли билан соф ва барқарор шаклда салицил кислотасини олишга муваффақ бўлди. Ўшанда у ревматизм билан оғриган отасига даво излаган, отаси  буюрилган натрий салицилатини ичолмай қолган – доридан қусиш бошланганди.Хоффман ишлаган Bayer компанияси"Aспирин" бренди остида янги дори воситасини рўйхатдан ўтказди, у 1899 йилдаёқ сотувга чиқарилди. Aсос сифатида ўсимликнинг лотинча номи Spiraea ulmaria олинди. Aцетилланиш реакциясининг алоҳида ролини таъкидлаш учун "spir" ўзагига "а" қўшилди ва дори  номланишига хос бўлган "in" охири қўшилди.Aспирин арзон ва самарали бўлиб, тезда машҳурликка эришди. Дастлаб, дори кукун шаклида, 1904 йилдан - таблетка шаклида ишлаб чиқарилган, 1915 йилдан эса - рецептсиз сотилган.

  • 19 Октябрь, 14:38
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech