Янгиликлар

not found

Қиздирувчи малҳамларни қачон қўллаш мумкин эмас?

Қиздирувчи малҳамлар сурункали мушак оғриғи ва бўғин касалликларини комплекс даволашда қўлланилади. Шунингдек, бўғимларнинг яллиғланиши, артроз, остеохондроз, радикулит, умуртқа диск чурраси ва бошқа касалликларда, кўкаришлар, пай узилиши, оёқ қайрилиб кетган вақтда буюрилади. Спортчилар мушакларни қиздириш учун ишлатишади - бу чўзилиш ва жароҳатларнинг профилактикаси учун яхши. Ва машғулотдан сўнг, бундай малҳам мушакларнинг кучланишини бартараф этишга ёрдам беради. Баъзи қиздирувчи малҳамлар терапевтик массаж учун ишлатилади. Қиздирувчи малҳамларни қачон ишлатмаслик керак? Қиздирувчи малҳамлар қон томирларини кенгайтиради ва микроциркуляцияни оширади. Шунинг учун бундай мазларни шикастланишдан, шиш ва гематома пайдо бўлгандан кейин дарҳол қўллаш мумкин эмас - улар малҳамни қўллашдан кўпайиши мумкин, юмшоқ тўқималарнинг тиклаш жараёнларини эса секинлаштиради. Қиздирувчи малҳамлардан таъсирчан тери эгалари фойдаланиши мумкин эмас, шунингдек яралар ва бошқа тери касалликлари, аллергик реакциялар мавжуд бўлганда қўллаш тавсия этилмайди. Қўллашдан олдин терининг кичик жойига мазни суртиб, реакция бериш-бермаслигини кузатиш тавсия этилади.

  • 29 Май, 15:55
  • Батафсил
not found

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларининг муомалага киритилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Р.С. таркибида психотроп моддалар бўлган 588 дона дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 950 АҚШ долларига, фуқаро М.М. кучли таъсир қилувчи 3 348 дона дори воситасини фуқаро М.А.га 6,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.I.” ХКга қарашли дорихона раҳбари Ш.Ю. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 130 дона дори воситасини ўтказган вақтида ашёвий далиллар ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

  • 29 Май, 11:36
  • Батафсил
not found

Нотўғри танланган пойабзал айрим касалликларни келтириб чиқариши мумкин

Пойабзал харид қилишда кўпчилик уни кундалик эҳтиёжимиз учун зарур восита  эканлигига етарлича аҳамият қаратмайди. Оқибатда жимжимадор ва жозибадор оёқ кийим ишқибозлари орасида травматологик ва ортопедик касалликлар авж олиши кузатиляпти. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов нотўғри танланган пойабзаллар қандай касалликларга сабаб бўлишини сўзлаб берди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, пойабзал танлаш — нозик ва ўта масъулиятли жараён. Чунки оёқлар танамизнинг энг муҳим аъзоларидан. Уларнинг ҳаддан зиёд зўриқиши, жароҳатланиши, лат ейиши ва деформацияси турли оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. “Янада аниқроқ айтсак, инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, бора-бора уларнинг деформацияланишига олиб келади”, - дейди Ирисметов. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ер юзида яшовчи катта ёшли аҳолининг 80 фоизгача қисми оёқлар саломатлиги билан боғлиқ турли муаммолардан азият чекиб келади. Бу юқорида саналган омил билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Ирисметовнинг таъкидлашича, пошнасиз, яъни текис тагликли оёқ кийимлардан узоқ вақт фойдаланиш ярамайди. Бу яссиоёқлик, плантар фасциитни келтириб чиқариши мумкин. Баланд пошнали пойабзал ҳам мақбул танлов эмас. Уни кийгач, тана вазни оёқ юзасига нотекис тақсимланади. Оқибатда оғирлик маркази олдинга силжиб, бундай юк учун мўлжалланмаган метатарсал суяклар ва ўша қисмдаги бўғимлар зарарланади. Бу ҳолат майда ёриқлар пайдо бўлиши, бўғимлар яллиғланиши ҳамда нерв томирларининг сиқилишига олиб келади. Бундан ташқари, яссиоёқлик ва бармоқлар деформацияси шаклланади. Тор пойабзал кийиш ҳам саломатлик учун зиён. Оёқларда қон айланиши бузилади. Тирноқлар ингичка ва мўрт бўлиб тери ичига ўсади. Бу эса замбуруғли касалликлар учун қулай “нишон”. Қолаверса, қон яхши айланмаслиги ҳисобига шиш ва кўкариш, тромбофлебит ҳамда варикоз томирлари кенгайиши юзага келади. Сунъий чарм ва матодан ишланган оёқ кийимлар эса намлик ва иссиқлик алмашинувини издан чиқариб, аллергик реакцияларни пайдо қилиши эҳтимоли катта. “Қаттиқ тагликка эга пойабзаллар амортизация хусусиятига эга эмас. Оқибатда умуртқа поғонаси зўриқиб, интервертебрал дискларнинг патологияси, радикулит касаллиги ривожланиши хавфи ошади. Юпқа тагликли пойабзаллардан узоқ муддат фойдаланиш ҳам оёқлар яссилиги, товонлар ёрилиши, бел чурраси ва артрозга олиб келиши мумкин”, - дея хулоса қилди мутахассис. Аввалроқ ортопедик таглик (стелка)ларнинг фойдаси ҳақида маълумот берган эдик.

  • 29 Май, 10:02
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech