Янгиликлар

not found

ЖССТ: Ош тузининг муқобилидан фойдаланиш миллионлаб инсонлар ҳаётини узайтириши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ош тузи истеъмолини камайтириш бўйича янги тавсияларини эълон қилди. Қайд этилишича, туздан меъёрдан ортиқ фойдаланиш қон босими кўтарилиши, инфаркт, инсульт, буйрак касалликларига чалиниш хавфини оширади. ЖССТ тавсияларига кўра, кунлик натрий истеъмоли 2 граммдан ошмаслиги керак. Бу тахминан 5 грамм, янада соддароқ айтганда, бир чой қошиқ ош тузи деганидир. Бироқ ҳозирги кунда одамлар кунига 4,3 граммдан ортиқ натрий истеъмол қилмоқда. Ушбу кўрсаткич тавсия этилган меъёрдан қарийб икки баробар кўп. Ваҳоланки, бундан ўн икки йил аввал ЖССТга аъзо давлатлар билан 2025 йилга бориб, туз истеъмолини 30 фоизга камайтириш юзасидан келишувга эришилган эди. Аммо, афсуски, бу мақсад амалга ошмади. Шу боис белгиланган муддат 2030 йилгача узайтирилди. Янги тавсияларга кўра, анъанавий ош тузи ўрнига калий тузидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу орқали, аввало, қон босими нормаллашиб, юрак-қон томир касалликлари хавфи камаяди. Асаб тизими яхшиланади. Калий тузи таъми ва хусусиятлари бўйича оддий туздан деярли фарқ қилмайди. Тўғри, калий тузи ҳали кенг оммалашмаган, айрим ҳудудларда эса сотувда топиш қийин. Қолаверса, нархи баъзи мамлакатларда оддий туздан бироз қимматроқ бўлиши мумкин. Аммо бу моддани кенг истеъмолга киритиш орқали муаммонинг самарали ечимини топса бўлади.

  • 7 Февраль, 08:56
  • Батафсил
not found

Компаниямизнинг яна 2 та дорихонаси GPP сертификатига эга бўлди

«Яхши дорихона амалиёти» (GPP)  фармацевтлар томонидан аҳолига кўрсатиладиган фармацевтика хизматларининг тегишли сифатини таъминлаш учун ишлаб чиқилган Қоидалар бўлиб, Ўзбекистонда дорихоналар фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига кўра, дорихоналар ўз фаолиятларига мажбурий тартибда «Яхши дорихона амалиёти қоидалари»ни жорий этишлари керак. "Дори-Дармон" акциядорлик компаниясига қарашли яна иккита дорихона GPP сертификатига эга бўлди. Булар: Тошкент шаҳар, Миробод тумани кўп тармоқли марказий поликлиника биносида жойлашган 9/4-сонли дорихона, Тошкент шаҳар, Сергели туманида жойлашган 9/3-сонли дорихона. 1993 йилда (GPP)  йўриқномаси Халқаро фармацевтика федерацияси (FIPP) томонидан қабул қилинган ва ЖССТ томонидан ҳар бир мамлакатнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда миллий  стандартларини яратиш учун асос сифатида тасдиқланган. Дорихона томонидан «Яхши дорихона амалиёти» (GPP)  қоидаларининг жорий этилганлиги, ваколатли орган томонидан бериладиган «Яхши дорихона амалиёти» (GPP) O'z DSt 3127:2016 Давлат стандарти талабларига мувофиқлик сертификати билан тасдиқланади.

  • 6 Февраль, 17:44
  • Батафсил
not found

Фарғона вилоятида қалбаки ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди 

Қўқон шаҳрида яшовчи, 2004 й.т. фуқаро Шикорбеги маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг биридан сифат сертификати ва яроқлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 2005 дона ампулада “Мидокалм” ва 750 дона ампулада “L-Lizin Essinat” номли дори воситаларини ҳамда қадоқлаш учун керак бўладиган қоғоз қути ва йўриқномаларни ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасига юклаган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Сўнгра, ушбу хонадон кўздан кечирилганда, 1177 дона “Актовегин”, 165 дона “Тавегил”, 30 дона “L-Lizin Essinat”, 2700 дона ампулада номсиз дори воситалари, шунингдек, дори воситаларининг махсус қоғоз қутилари, улардан фойдаланиш бўйича йўриқномалар, қалбаки усулда тайёрланган ёрлиқлар ва дори номларига ўзгартириш киритадиган рангли бўёқлар солинган пластик идишлар сақлаб келинаётганлиги маълум бўлди. Аниқланишича, мазкур фуқаро ўзининг жиноий шериги бўлган – 1980 й.т. шахсга тегишли ушбу хонадонда қўлбола усулда дори воситаларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган яширин цех ташкил этган. Экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган дори воситалари қалбакилаштирилган ва сақлаш шароитига амал қилинмаган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш ҳамда тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади. Мазкур қалбаки дори воситаларининг умумий қиймати 78 млн. сўмни ташкил этади. Таъкидлаш лозимки, 2004 й.т. шахс муқаддам қалбакилаштирилган дори воситаларини ўтказиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш ҳатти-ҳаракатларини содир қилганлиги учун унга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми “б” банди билан қўзғатилган жиноят иши ҳозирда судда кўрилаётган бўлишига қарамасдан, такроран жиноят содир этган. Ҳозирда иккала фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 186 прим 3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Қўқон шаҳрида кузатилган яна бир ҳолатда, 1983 й.т. фуқаро сифат сертификатига эга бўлмаган 800 дона “Дюфастон” номли дори воситаларини 800 минг сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, “Элевит”, “Урсосан”, “Дюфастон”, “Йодомарин” ва “Дюспаталин” номли жами 405.010 дона, умумий қиймати тахминан 1 млрд 800 млн. сўмдан ортиқ сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари, 5000 дона йўриқнома ва 1200 дона қадоқлаш қутиси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Тезкор тадбир давом давом эттирилиб, унинг жиноий алоқаси бўлган, 1983 й.т. муқаддам судланган шахснинг хонадони кўздан кечирилганда, “Мидокалм” дори воситасининг 900 дона ёрлиқлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, у “Дипросан” ва “Тавегил” дори воситалари учун 2000 донадан этикетка ва фойдаланиш йўриқномасини чоп этиш бўйича буюртма берганлиги ҳам маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

  • 6 Февраль, 11:49
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech