Янгиликлар

not found

ССВ: Саудия Арабистони компанияси юртимизда фармацевтика заводини қуради

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган давра суҳбатида мамлакатимиз Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ф.Ташпулатов ҳам иштирок этди. Ташриф давомида "Jamjoom Pharma" компанияси раиси Маҳмуд Жамжум билан мулоқот ўтказилди. Учрашувда компания томонидан ишлаб чиқариладиган 30 турдаги дори воситаларини Ўзбекистон ҳудудида рўйхатга олиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Бундан ташқари, тўғридан-тўғри инвестиция киритиш шарти билан “Tashkent Pharma Park” ҳудудида замонавий фармацевтика заводини қуриш ва 2025 йилнинг учинчи чорагида ишга тушириш истиқболлари кўриб чиқилди. Суҳбат якунида мазкур лойиҳа юзасидан ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди. Шунингдек, “InterHealth Hospital Medical” компанияси томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона ва Қўқон филиаллари ҳамда Кореянинг EDSF жамғармаси кўмагида Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида катталар учун мўлжалланган кўп тармоқли марказ қуриш лойиҳаси бўйича кўрсатилган хизмат учун тўлов шарти билан (user-pay) ишончли бошқарувга бериш таклифлари билдирилди. Бинобарин, Подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази ҳомийлиги остида Aкадемик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида жорий йил октябрь ойида шифокорларнинг 8 кунлик ташрифини амалга ошириб, 100 тадан 150 гача бўлган беморларда катетеризация ва очиқ юрак жароҳлик амалиёти ўтказилишига келишилди.

  • 2 Октябрь, 08:42
  • Батафсил
not found

Бошни ювиб кўчага чиқманг, соғлик учун хавфли

Куз келиб, ҳаво ҳарорати аста-секин пасаймоқда. Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бошни қуритмай кўчага чиқиш қандай оқибатларга олиб келади? Олий тоифали шифокор Санжар Мавлонов бу ҳақда батафсил маълумотлар берди:  — Бугунги кунда айрим ёшлар орасида эрталаб бошни ювиб, кўчага чиқиш одатга айланган, — дейди мутахассис. — Бу ҳолатда улар сочларни фенда қуритишнинг ўзи етарли деб ўйлайди. Ваҳоланки, сочлар илдизи ва унинг ички қавати 4 соатда ҳам қуримайди. Қарабсизки, бунинг оқибатида инсонда жиддий касалликлар келиб чиқиши мумкин. Жумладан, сочлар нам бўлганда, бош иссиқликни жуда тез йўқотади. Бунинг натижасида ундаги томирлар торайиб, сочларнинг озуқа олиши ёмонлашади ва улар тўкилишни бошлайди. Албатта бу энг енгил оқибатдир. Шунингдек, эрталаб бош ювиб, сочларни қуритмай кўчага чиқиш туфайли организмнинг иммунитети пасаяди. Айниқса, кузнинг салқин ҳавосида тери намлик ҳолатини узоқ ушлаб туриши туфайли сурункали гайморит, ринит, фронтит, тонзиллит ва отит каби касалликлар қўзғайди. Агар бундай хасталикларга мойиллик кучли бўлса, хавф янада ортади.  Учинчи энг жиддий оқибатлардан бири – уч томонлама ёки юзнинг асаб тугунлари неврити ҳисобланади. Бу оғриқли синдром бўлиб, уни даволаш учун узоқ вақт талаб этилиши мумкин. Бошни қуритмасдан кўчага чиқишнинг энг катта хавфи эса менингит, яъни бош мия ва орқа мия пардалари яллиғланишидир. Бу — касалликлар гуруҳи бўлиб, улар вирусли ёки бактериал бўлади. Бунда турли инфекциялар мия пардаларига кириб, ўша ерда ривожланади.  Натижада бемор кучли бош оғриғидан шикоят қилади. Тана ҳарорати тез-тез 39-40 даражага кўтарилади. Энг ёмони, салқин ҳавода инфекция хавфи янада кучаяди. Агар ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, оқибати ёмон бўлиши мумкин. Шу боис юқорида тилга олинган касалликларга чалинмаслик учун бош ювилиб, сочлар фенда қуритилгач, камида икки соатдан сўнг, агар ҳаво ҳарорати жуда паст бўлса, бош кийим билан кўчага чиқиш мақсадга мувофиқ.

  • 30 Сентябрь, 18:00
  • Батафсил
not found

Пластик идишдаги сув одам саломатлиги учун хавфли экани аниқланди

Қатардаги Weill Cornell Medicine тадқиқотчилари пластик идишга солинган сувнинг одам саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфлилигини аниқлашди. Муаллифларнинг таъкидлашича, пластик идишдаги сув кўпинча водопровод суви учун талаб қилинадиган қатъий сифат ва хавфсизлик стандартларига жавоб бермайди. Олимлар сувнинг, айниқса, пластик идишларда узоқ вақт сақланганда ёки юқори ҳарорат таъсир кўрсатганда мазкур идишлардан кимёвий моддалар ажралиб чиқишини таъкидлашди. Мисол учун, бу гормонал тизимни бузадиган микропластиклар бўлиши мумкин. Таҳлил қилиш учун олимлар турли манбалардан тўпланган сув сифати маълумотларидан фойдаланишди. Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, пластик идишдаги сув намуналарида 10 фоиздан 78 фоизигача микропластиклар ва бошқа фталатлар ва бисфенол А каби ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлиб, улар оксидловчи стресс ва юрак-қон томир муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Тадқиқот шунингдек, пластик идишларнинг атроф-муҳитга етказадиган зарарини ҳам кўрсатди. Олимларнинг фикрига кўра, пластик идишларнинг атиги 9 фоизи қайта ишланади, қолганлари полигонларда ёки океанларда қолиб кетади ва у ерда улар иккинчи энг кенг тарқалган ифлослантирувчи моддаларга айланади. Пластик ишлаб чиқарилиши ва утилизацияси иссиқхона газлари эмиссиясига сезиларли ҳисса қўшади. Тадқиқот муаллифлари, айниқса, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни чеклаш ва хавфсиз водопровод суви инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кўпроқ чоралар кўришга чақирмоқда. Бу нафақат атроф-муҳитга таъсирни, балки соғлиқ учун хавфларни ҳам камайтиради.

  • 30 Сентябрь, 15:15
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech