Янгиликлар

not found

Дорихона омборида текширув ўтказилди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент туманида фаолият юритувчи дорихоналардан бирига қарашли омборхона тегишли тартибда кўздан кечирилди. Натижада унда 1209 турдаги жами 38 млрд сўмлик дори воситалари мавжудлиги, шундан, тахминий қиймати 20 млрд сўмга яқин бўлган дори воситалари халқаро GDP (сақлаш, олиб келиш ва реализация қилиш бўйича) сертификатига эга эмаслиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги қошидаги Сертификатлаш органидан лицензия олмаган ҳолда сақланаётганлиги маълум бўлди. Таъкидлаш лозимки, омборхонадаги дори воситалари орасида умумий қиймати 263 млн 921 минг сўмни ташкил этувчи 30 турдаги 10 509 қути дори воситаларининг яроқлилик муддати ўтган бўлиб, 3 турдаги 639 қути дорилар ҳамда 243 дона гель воситаларининг яроқлилик муддатлари қалбакилаштирилган. “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ хулосасига кўра, дорихона мансабдор шахслари томонидан дори воситалари лицензияда кўрсатилган бинодан ташқарида сақланиб, 10 турдаги дори воситаларида мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган, 1 турдаги дори воситаси ғайриқонуний тайёрланган (контрафакт), 9 турдаги дори воситалари давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва 20 турдаги яроқлилик муддати тугаган дори воситалари тегишли тартибда йўқ қилинмасдан сақланаётганлиги сабабли, ушбу дори воситаларининг барчасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади. Ҳозирда дорихона мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186³-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 18 Декабрь, 09:06
  • Батафсил
not found

1 мартгача дориларнинг қоғоз шаклидаги рецептларига рухсат берилди

Ўзбекистонда дори воситаларининг қоғоз шаклдаги рецептини расмийлаштиришга 2026 йил 1 мартгача рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирининг 16 декабрда кучга кирган “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғида сўз боради. Ушбу ҳужжат Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар)лардаги барча тиббиёт ташкилотларида “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини белгилайди. Ҳужжатга кўра: рецепт – шифокорнинг фармацевт маълумотига эга бўлган мутахассисга дори препаратини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланиш усули тўғрисидаги ёзма кўрсатмаси; электрон рецепт – шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори воситаси тўғрисидаги маълумотлар (халқаро патентланмаган ёки оригинал номи, тайёрлаш, кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги) электрон шаклда қайд этилган ва тасдиқланган кўрсатмаси. Қоғоз шаклдаги рецепт бланкаси қуйидаги кўринишда бўлади: Дори воситасини тайинлаш учун рецепт қоғоз шаклида расмийлаштирилган бўлса, унинг юқори қисмида шифокор томонидан беморнинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) қайд қилинган бўлиши керак. Бунда, қоғоз шаклидаги рецептдаги маълумотлар дорихона провизори томонидан “Электрон рецепт” модулига мажбурий тартибда киритилади. Экспертлар кенгаши томонидан дори воситаларининг тиббий аҳамияти, ижтимоий хавфи, суиистеъмол қилиш эҳтимоли ҳамда амалиётдаги эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда босқичма-босқич электрон рецепт орқали бериладиган дори воситалари гуруҳлари шакллантирилади. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашнинг биринчи босқичида қуйидаги дори воситалари электрон рецепт асосида белгиланади: антибиотиклар ва тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари; тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситалари. Беморларга биринчи босқич доирасида электрон рецепт орқали берилиши назарда тутилган дори воситалари буюрилган тақдирда, ушбу дори воситалари уларга электрон рецепт орқали тайинланиши шарт. Электрон рецепт ёки қоғоз рецепт асосида бериладиган дори воситалари бир вақтнинг ўзида тайинланган тақдирда, уларнинг барчасини электрон рецепт орқали расмийлаштиришга йўл қўйилади. Беморни даволаш давомида унинг эҳтиёжи мавжуд бўлган, бироқ тиббиёт ташкилотида мавжуд бўлмаган дори воситаларига шифокор томонидан рецепт расмийлаштирилишига йўл қўйилади. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш кейинги босқичларда кенгаш томонидан шакллантирилган электрон рецептга ўтказиладиган дори воситалари гуруҳлари бўйича жорий этиб борилади. Бунда электрон рецептга ўтказиладиган дори воситалари гуруҳлари, электрон рецепт тизимини жорий этиш босқичлари ва уларни амалга ошириш муддатлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилиб борилади.

  • 17 Декабрь, 14:30
  • Батафсил
not found

Дунёдаги энг йирик 20 та дорихоналар тармоғи — 2025 йил

2025 йил учун дунёдаги энг йирик 10 та дорихона тармоғи рейтинги компанияларнинг даромади, бозордаги қамрови, бренднинг танилиши ва ишонч даражаси ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлари кўлами,  инновациялари асосида баҳоланган. 1. PriooCare (Малайзия)PriooCare мамлакат бўйлаб 500 тадан ортиқ ҳамкор дорихоналарни стратегик дистрибуция, товар жойлаштириш ечимлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги брендлари билан ҳамкорлик орқали қўллаб-қувватлайди. Дорихоналарга дори тарқатиш хизматларини чакана савдо қўллаб-қувватлаши билан уйғунлаштириб, PriooCare шаҳар ва қишлоқ ҳудудларидаги мустақил дорихоналарнинг иш самарадорлигини оширишга ёрдам бермоқда. 2. Walgreens Boots Alliance (АҚШ/Буюк Британия)Йиллик даромади 85 млрд доллардан ортиқ бўлган ушбу гигант бутун дунё бўйлаб 12 500 дан зиёд дўконга эга. Аптека, гўзаллик ва соғлом турмуш тарзини бирлаштирган модели уни истеъмолчилар орасида машҳур қилган. 3. Cigna – Express Scripts (АҚШ)Фармация имтиёзларини бошқариш (PBM) соҳасига ихтисослашган Cigna 61 млрд доллар даромад келтиради. Почта орқали дорилар етказиб бериш хизмати сурункали касалликка чалинган беморлар учун жуда қулай. 4. UnitedHealth Group – OptumRx (АҚШ)UnitedHealth таркибидаги 38 млрд доллардан ортиқ даромадга эга бўлган OptumRx суғурта ва аптека хизматларини интеграция қилишда етакчи ҳисобланади. 5. Walmart Pharmacies (АҚШ)Walmart’нинг 24,1 млрд долларлик даромад келтирадиган дорихоналар тармоғи арзонлик ва кенг қамровли қулайликка таянади. Бу чакана савдо асосидаги хизматлар ҳам катта миқёсда муваффақиятли ишлаши мумкинлигини исботлайди. 6. Kroger (АҚШ)16,8 млрд доллар даромадга эга Kroger тармоғида 2 000 дан ортиқ дўкон ичидаги дорихоналар мавжуд бўлиб, фармацевтикани кундалик озиқ-овқат харидига уйғунлаштиради. 7. Rite Aid (АҚШ)12,9 млрд доллар даромад билан нисбатан кичикроқ бўлса-да, Rite Aid жамоатчиликка йўналтирилган хизматлари ва беморлар билан шахсий муносабатларга урғу бериши билан ажралиб туради. 8. Humana – CenterWell (АҚШ)9,7 млрд доллар даромадга эга Humana кекса ёшдагиларга хизмат кўрсатиш ва сурункали касалликларни даволашга алоҳида эътибор қаратади, почта орқали дори етказиб бериш хизмати яхши йўлга қўйилган. 9. Albertsons (АҚШ)Albertsons’нинг 6,4 млрд долларлик дорихона бизнеси супермаркетлардаги юқори харидор оқимидан фойдаланиб, дориларни кундалик харид билан бирлаштиради. 10. Publix Pharmacies (АҚШ)Юқори сифатли хизматлари билан танилган Publix 6,1 млрд доллар даромад топиб, маҳаллий аҳоли ишончини қозониб келмоқда. 11. Boots UK (Буюк Британия)2 200 дан ортиқ дорихона ва дорихона шохобчаларига эса Boots тармоғи саломатлик ва премиум косметикани бир жойда таклиф қилиб, “ҳаммаси бир жойда” форматини яратган. 12. McKesson Corporation (АҚШ)Дистрибуция соҳасидаги гигант бўлган McKesson шу билан бирга дорихоналар технология тизимларини ҳам бошқаради ва таъминот занжирининг узлуксиз ишлашини таъминлайди. 13. Cardinal Health (АҚШ)Cardinal Health улгуржи савдо ва логистикага ихтисослашган бўлиб, дорихоналарни самарали дори тарқатиш тизими билан қўллаб-қувватлайди. 14. AmerisourceBergen (АҚШ)Ушбу глобал таъминот занжири минглаб етакчи тиббиёт муассасаларини боғлаб, бутун дунё бўйлаб дори воситаларининг мавжудлигини таъминлайди. 15. Health Mart (АҚШ)5 000 дан ортиқ мустақил дорихонани бирлаштирган Health Mart маҳаллий бизнесменларни қўллаб-қувватлаб, шу билан бирга миллий миқёсда фаолият юритади. 16. Shoppers Drug Mart (Канада)Канаданинг энг йирик дорихона тармоғи бўлиб, саломатлик бўйича билим беришга алоҳида эътибор қаратади ва беморларга йўналтирилган хизмат кўрсатади. 17. AS Watson Group (Гонконг)Осиё ва Европада Watsons дўконларини бошқарадиган ушбу тармоқ гўзаллик, дорилар ва саломатлик чакана савдосида етакчи ҳисобланади. 18. Mercury Drug (Филиппин)Филиппинда жуда машҳур бўлган Mercury Drug кенг қамровлилик ва маҳаллий аҳоли ишончи орқали муваффақият қозонган. 19. Matsumoto Kiyoshi (Япония)Япониянинг энг машҳур дорихона-гўзаллик гибриди бўлиб, бой маҳсулот ассортименти ва замонавий савдо тажрибасини таклиф қилади. 20. Dis-Chem (Жанубий Африка)Жанубий Африкадаги энг йирик аптека тармоғи бўлиб, фармацевтика ва соғлом турмуш тарзини бирлаштирган кўп функцияли чакана марказ сифатида фаолият юритади.

  • 17 Декабрь, 11:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech