Янгиликлар

not found

“Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё: фармацевтика заводларини қуриш ва модернизация қилиш” III-халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтади

2024 йил 29–30 октябрь кунлари «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида "Фарма Ўзбекистон ва Марказий Осиё: фармацевтика заводларини қуриш ва модернизация қилиш” III-халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги кўмагида ташкил этилмоқда. Асосий мавзулар: - Стратегик ялпи сессия. Давлат ва бизнес мулоқоти: Ўзбекистон фармацевтика бозорининг истиқболлари ва вазифалари.- Энг йирик инвестиция лойиҳалари: Ўзбекистонда фармацевтикани ривожлантириш ва янги ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш режалари.  Бизнес дастури:✅ 30+ маърузачи ва мунозара иштирокчилари;✅ 10+ ишбилармонлик ва норасмий мулоқот;✅ Технологик тақдимотлар;✅ Коктейлли қабул. Иштирокчилар:✅ Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатларининг 350 дан ортиқ етакчи фармацевтика компаниялари раҳбарлари;✅ Инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари;✅ Ускуна ва технологияларни ҳамда фармацевтик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи компаниялар;✅ Халқаро инвесторлар. ➡️ Тафсилотлар ва иштирок шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишинг: https://pharmauz.com/uz/usloviya-uchastiya/

  • 6 Сентябрь, 14:43
  • Батафсил
not found

Семизликка қарши препарат жигар ва буйрак касалликларида самарали бўлиши мумкин

Амген компанияси бош директори Роберт Бредей юрак-қон томир тизими, жигар ва буйрак касалликлари хавфи бўлган беморларда семизликни даволаш учун мўлжалланган MariTide препаратини ўрганиш бўйича III- босқич клиник тадқиқотларини ўтказиш режалари ҳақида маълум қилди. Калифорния компанияси семиришга қарши дори воситаларининг бошқа касалликларда самарадорлигини ўрганаётган ўз рақобатчилари Eli Lilly ва Novo Nordiskdan ўрнак олиш ниятида. Lilly юрак етишмовчилиги ва сурункали буйрак касалликлари билан оғриган беморларда Zepbound дори воситасини синовдан ўтказмоқда.Novo Nordisk нинг Wegovy дори воситаси юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтириш учун тасдиқланган. Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, кейинги ўн йилликнинг бошида тана вазнини камайтириш учун янги дори воситалари бозорининг ҳажми 150 миллиард АҚШ долларидан ошиши мумкин. Морган Станлей конференциясидаги нутқида Бредей MariTide бошқа препаратлардан таъсир механизми ва организмга юборилиш сони билан фарқ қиладиган янги авлод дори воситаси деб атади. "Бизнинг препаратимиз бир ойда бир марта юборишга мўлжалланган, бу икки рақобатчимиз препаратлари билан даволашда талаб қилинадиганидан тўрт баравар кам," — деди у. Lilly ва Novo компаниялари семизликни даволаш учун дори воситаларига ўсиб бораётган талабни катта қийинчиликлар билан қондиришга эришмоқда. Охирги чоракда Lilly ишлаб чиқариш ҳажмини оширди.MariTide бўйича II- босқич тадқиқотларининг дастлабки натижалари шу йил охирида эълон қилиниши кутилмоқда.

  • 6 Сентябрь, 11:44
  • Батафсил
not found

ЖССТ антибиотик чиқиндилари хавфини камайтириш бўйича қўлланма ишлаб чиқди

Дори-дармонларга чидамли бактериялар йилига дунё бўйича 5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда. Агар зарур профилактик чоралар кўрилмаса, 2050 бориб мазкур кўрсаткич 10 миллионга етиши мумкин. Бундай ўсиш динамикасида антибиотикларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган фармацевтика чиқиндиларининг ҳам сезиларли таъсири бор. Чунки ушбу турдаги чиқиндилар нафақат атроф-муҳит ифлосланиши, балки мавжуд препаратларга чидамли микроблар пайдо бўлиши ҳамда уларнинг мутацияга учраши учун шароит яратади. Шуни ҳисобга олиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти халқаро экспертлар гуруҳи, илмий доиралар ва назорат органлари вакиллари билан ҳамкорликда антибиотик чиқиндиларини бошқаришга доир илк қўлланмани ишлаб чиқди. Ундан бактерияларга қарши препаратлар ишлаб чиқарувчи компаниялар, назорат қилувчи органлар ва экология инспекторлари учун қатор тавсиялар ўрин олган. Қолаверса, қўлланма орқали оддий истеъмолчилар ҳам фойдаланилмаган, яроқлилик муддати ўтган ёки нотўғри сақланган антибиотикларни қандай утилизация қилиш бўйича аниқ маълумотга эга бўлишлари мумкин. 

  • 6 Сентябрь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech