Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда дори воситаларини таснифлашнинг янги тизими жорий этилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг “Дори воситаларининг асосий фармакологик кўрсаткичларини ўз ичига олувчи классификаторларни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПФ–137-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Ҳужжатга асосан классификаторлар 4 йўналишга ажратилган: 1️⃣ Дори шакллари бўйича классификатор – Дори моддасининг агрегат ҳолати (қаттиқ, суюқ, газсимон ва б.); – Дори шакли (таблетка, эритма, капсула, гел ва б.); – Тўлиқ технологик шакли (масалан, милкка суртиш учун гел, доривор шампун). 2️⃣ Анатомо-терапевтик ва кимёвий хусусиятлари бўйича классификатор – Анатомик тизим (масалан, нерв тизими); – Терапевтик гуруҳ (психотроп воситалар); – Фармакологик ва кимёвий гуруҳ номлари. 3️⃣ Дори воситаларини организмга юбориш усуллари бўйича классификатор – Дори воситасини юборишнинг 83 та усули (масалан: тил остига, қулоқ орқали, бачадон ичига). 4️⃣ Халқаро патентланмаган номлар бўйича классификатор – 9 мингдан ортиқ дори моддаларининг халқаро миқёсда тан олинган ҳақиқий номлари (масалан: паратсетамол, ибупрофен, амокситсиллин). Мазкур классификаторлар дори воситаларининг ягона тартибда рўйхатдан ўтказилиши, фармацевтика соҳасида аниқлик ва тизимлиликни таъминлашга хизмат қилади.

  • 13 Ноябрь, 15:10
  • Батафсил
not found

Жиғилдон қайнашига қарши бешта халқона усул муаммони янада кучайтириши мумкин

Жиғилдон қайнашига қарши курашишда қўлланиладиган бешта халқона усул ҳолатни ёмонлаштириши мумкин. Улар қаторида ош содаси эритмаси, минерал сув, сақич, кефир ва сут бор. «Жиғилдон қайнашига қарши энг машҳур восита - ош содаси эритмасидан воз кечиш керак. Сода орқали ҳосил бўладиган ишқорий муҳит ошқозон кислотасини тезда нейтраллаштириши мумкин, аммо бу икки модданинг реакцияси иссиқлик, карбонат ангидрид ва сув ҳосил қилади. Бу шиллиқ қаватга зарар этказиши, ошқозон босимини ошириши ва вазиятни ёмонлаштириши мумкин. Бундан ташқари ош содасини тез-тез ишлатиш билан организм аслида кислота ишлаб чиқаришни кўпайтира бошлайди», — деди Гастроэнтерологи Ольга Исаева. Шунингдек, унинг таъкидлашича, минерал сув ошқозон-ичак тизими фаолиятига ижобий таъсир кўрсатса-да, одатда газланган ичимлик сифатида сотилади. Бундай шаклдаги суюқлик ошқозон шиллиқ қаватини безовта қилади, шунингдек, панкреатит ҳолатларида ошқозон ости бези ширасининг кўпроқ ажралишига олиб келиши мумкин. «Сақич чайнаш ҳам ҳолатни оғирлаштириши мумкин. Яққол таъмга эга ёки шакар қўшилган сақич ошқозон кислотаси ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Кефир таркибидаги фойдали бактериялар ҳисобига ичак фаолиятини меъёрга солиши мумкин, аммо жиғилдон қайнаши белгилари намоён бўлаётган вақтда уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди, чунки бу маҳсулот меъда-ичак тизимида кислоталиликни оширади ва ноқулайликни кучайтиради. Сут ишқорий реакцияга эга бўлиб, қисқа вақт ичида кислотали муҳитни нейтраллаштириши мумкин, бироқ унинг таркибидаги ёғ меъда шираси ишлаб чиқарилишини кучайтиради», — деб тушунтирди шифокор. Шифокорнинг таъкидлашича, жиғилдон қайнаши одатда меъдадаги ёки унга таъсир этувчи органлардаги ортиқча босим билан боғлиқ бўлиб, натижада бу унинг таркибидаги моддаларнинг қизилўнгачга қайта оқишига олиб келади. Шунинг учун, ҳатто сув ҳам, ошқозон кислотасини қизилўнгачга қайтариш учун меъёрида истеъмол қилиниши керак.

  • 12 Ноябрь, 15:00
  • Батафсил
not found

Рақобат қўмитаси биологик фаол қўшимчаларни «дори» сифатида тақдим этаётган рекламаларга ишонмасликка чақирди.

Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда “Реклама тўғрисида”ги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар бўйича мунтазам назорат харидларини амалга ошириб бормоқда. Бу ҳақида қўмитанинг расмий Telegram-каналида хабар берилди. Унда айтилишича, назорат натижаларига кўра: - 2023 йилда ўтказилган 397 та назорат харидидан 24 таси сифатсиз деб топилган; - 2024 йилда 560 та хариддан 95 таси сифатсизлиги аниқланган; - 2025 йилда 618 та хариддан 123 таси талабга жавоб бермаган. Шунингдек, ҳозирга қадар Қўмитага озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар бўйича 2 345 дан ортиқ мурожаат келиб тушган. Шулардан 337 таси (14 фоизи) биологик фаол қўшимчалар ва озиқ-овқат қўшимчаларига тааллуқлидир. Мурожаатларнинг аксарияти фуқароларнинг телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги рекламаларга ишониб, биологик фаол қўшимчаларни харид қилгани, бироқ уларнинг кутилган натижани бермагани ёки соғлиғига салбий таъсир кўрсатгани билан боғлиқдир. «Биологик фаол қўшимчалар дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган. Улар фақат организм фаолиятини қўллаб-қувватлаш ёки айрим касалликларнинг олдини олиш (профилактика) мақсадида қўлланилиши мумкин. Шунинг учун, ҳар қандай қўшимчани истеъмол қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш шарт», — дейилади қўмита хабарида. Рақобат қўмитаси истеъмолчилардан биологик фаол қўшимчаларни «дори» сифатида тақдим этаётган рекламаларга ишонмасликни сўраган. Шунингдек, «барча касалликларни 1 ойда даволайди» каби ҳақиқатга тўғри келмайдиган ваъдалар — алдов рекламалари экани ҳам қўшимча қилинган. Фақатгина Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган, расмий сертификати мавжуд маҳсулотлардан фойдаланиш тавсия этилади.

  • 11 Ноябрь, 18:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech