Янгиликлар

not found

Иссиқда қуёш уришининг олдини олиш учун нима қилиш керак?

Иссиқда қуёшдан қочиш, енгил, очиқ рангли кийим кийиш ва кўпроқ сув ичиш керак. Бу ҳақда MedicalXpress сайтида хабар берилди. Куннинг энг иссиқ вақти соат 10:00 дан 18:00 гача. Тана ҳаводан ҳам, қуёш нурларидан ҳам иссиқлик олади. Бундан ташқари, тана жисмоний фаолият давомида ички иссиқлик ишлаб чиқаради. Юқори намлик танани терлаш орқали совутишни қийинлаштиради. Мутахассиснинг таъкидлашича, одамга юқори ҳароратга тўлиқ мослашиш учун тахминан икки ҳафта керак бўлади. Терлаш тезлиги ошади, бу эса иссиқликни янада самарали равишда тарқатиш имконини беради. Қон плазмасининг ҳажми ҳам ортади, шунинг учун танада кўпроқ қон айланади ва юрак кучлироқ ишлаши шарт эмас. Тана тузни яхшироқ сақлайди, бу танадаги сувни ушлаб туришга ёрдам беради. Кекса одамларда юрак-қон томир тизими бир хил мослашувчанликка эга эмас, шунинг учун у самарали ишламайди ва терлаш механизмлари ёмонлашади. Болаларга иссиққа мослашиши учун катталарга қараганда кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин. Машғулотлар, ҳовли ишлари ва бошқа очиқ ҳавода машғулотлар эрталаб ёки кечқурун қилиш тавсия қилинади. Куннинг энг иссиқ вақтларидан қочиш керак ва ташқарида қуёш қиздираётган бўлса, сояли жойларда юриш лозим. Чанқоқни эътиборсиз қолдирмаслик ва етарли миқдорда сув ичиш керак, чунки гидрация каттароқ плазма ҳажмини сақлайди, бу юракнинг камроқ ишлашига ёрдам беради ва иссиқлик уришининг умумий хавфини камайтиради. Бундан ташқари, очиқ рангли кийим кийиш керак, бу эса қора кийимга қараганда камроқ иссиқликни ўтказади. Енгил, ҳаво ўтказадиган кийимлар ҳам ҳаддан ташқари қизиб кетишни олдини олишга ёрдам беради. Мутахассис шунингдек, яхши ухлашни тавсия қилади, чунки бу эртаси куни қуёш уриши хавфини камайтиради.

  • 27 Июнь, 14:09
  • Батафсил
not found

Fierce Pharma йирик фармацевтика корпорациялари раҳбарларининг иш ҳақи рейтингини эълон қилди

Ихтисослашган ресурс кузатувларига кўра, саноат раҳбарларининг даромад рейтинглари "мувозанат ҳолатига қайтганга ўхшайди". Ўтган йили фармацевтика саноатида энг кўп маош олувчи Johnson & Johnson's бош директори Хоакин Дуато бўлди, унинг умумий маоши 116 фоизга ошиб, 28,4 миллион долларни ташкил этган. Рейтингда иккинчи ўринни Eli Lilly бош директори Девид Рикс эгаллади, унинг 2023 йилги маоши 26,6 миллион долларга етган. Johnson & Johnson's ва Eli Lilly бош директорларининг ушбу рейтингда бўлиши мутахассислар учун кутилган ҳолат бўлса, учинчи ўринни эгаллаган Teva дан Ричард Фрэнсисни бу рўйхатда кўриш улар учун кутилмаган ҳолат бўлди. Фрэнсис 2023-йилда 25,7 миллион доллар ишлаб топган, аммо бунинг асосий қисми Тева янги бош директорини ишга олишда рағбат сифатида ишлатган 19 миллион долларлик акция пакетига тўғри келади. Маошлар рейтингида тўртинчи ўринни Ричард Гонсалес (AbbVie) эгаллади. Умумий даромаднинг 2,28 фоизга пасайишига қарамай, компанияни бир неча йилдан бери бошқариб келаётган Гонсалес 2023-йилда 25,7 миллион доллар олган. Рейтингнинг бошқа ўринларини унинг доимий иштирокчилари: Дэниел ЎДэй (Gilead Sciences), Роберт Бредуэй (Amgen) и Альберт Бурла (Pfizer). эгаллади. Рейтингнинг етакчилари аввалгидек, асосан, бош офислари AҚШда жойлашган компаниялар раҳбарлари бўлди. Aммо саккизинчи ўрин бундан мустасно: бу ўрин Паскал Сориога (AstraZeneca) насиб этди, у 2023 йил учун умумий фойда 21,3 миллион AҚШ долларини ташкил этди. Бир қатор пастроқ бўлган Vertex Pharmaceuticals компаниясидан Рэшма Кевалрамани, ўтган йили йирик маош олувчи фармацевтика корпорациялари рейтингида ягона аёл бўлган. Кучли ўнликни охирги ўринини 2023-йилда 20,3 миллион доллар ишлаб топган Роберт Дэвис (Merck) эгаллади.

  • 27 Июнь, 09:00
  • Батафсил
not found

Ҳудудларда аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар

Бугун  Миллий матбуот марказида  айни шу мавзуда “Dori-Darmon”акциядорлик компаниясининг  навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманида “Фарғона Дори-Дармон” Бошқарув раиси  Муҳаммадамин Турсунов ҳамда "Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ директори Дилмурод Ахатов вилоят аҳолисини зарур дори воситалари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Республикамиз вилоятларида фаолият олиб бораётган жамиятлар аҳолини ва даволаш профилактика муассасаларини зарур дори-дармонлар билан ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган тайёр дори-воситалари, субстанциялар, тиббий йуналишдаги фармацевтик маҳсулотлар билан чакана ва улгуржи савдо фаолиятини амалга оширади. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги ва бошқа даволаш-профилактика муассасаларининг асосий таъминотчиларидан бири ҳисобланади. Хусусан, 2024 йил I-чорак  давомида: —соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли даволаш профилактика муассасаларига  – 44,7 млрд. сўмлик,   — бошқа даволаш профилактика муассасаларига – 5,3 млрд. сўмлик, — хусусий секторга – 9,3 млрд. сўмлик, — ҳарбий даволаш муассасаларига – 1,4  млд. сўмлик, — ҚВП ва ҚОПларга –23,1 млд. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказилди.   Шундан, “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бирлашмаларига  қарашли даволаш профилактика муассасаларига  – 22,3 млрд сўмлик,  бошқа даволаш профилактика муассасаларига –5,5 млрд сўмлик, “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ томонидан вилоят соғлиқни сақлаш бирлашмаларига  қарашли даволаш профилактика муассасаларига  – 7,3 млрд сўмлик  бошқа даволаш профилактика муассасаларига –1,3 млрд сўмлик дори-дармон ва тиббиёт буюмлари етказиб берилди. Хабарингиз бор, компаниямиз тизимидаги жамиятларда махсус жиҳозланган автомобилларда кўчма дорихоналар  ташкил этилган бўлиб,  маҳаллий ҳокимиятлар билан келишилган жадвал асосида республикамизнинг чекка ва дорихона мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига керакли дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беради. Хусусан, “Фарғона Дори-Дармон”АЖ томнидан 1 та “Исузу” автофургони дорихонаси ва 12 та “Дамас” автомобилларида “Кўчма дорихона” шахобчалари ташкил қилинган."Бухоро Дори-Дармон" МЧЖ томонидан эса 5 та кўчма дорихона  ташкил этилган. 2024 йилнинг дастлабки уч ойи давомида жамиятлардаги мавжуд кўчма дорихоналар орқали аҳолига 901,0 млн.сўмлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари етказиб берилди.  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2013 йилдаги 204-сон қарори билан Амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган 14 тоифадаги шахслар рўйхати белгиланган.  2024 йилнинг 1 чораги давомида мазкур рўйхатдаги шахсларга “Dori-Darmon” АК ва унинг тизимидаги жамиятларга қарашли дорихоналар орқали 96 892  та рецепт орқали  5,73 млрд.сўмлик  дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. Хусусан, 2024 йил 1-чорак давомида “Фарғона Дори-Дармон” АЖ томонидан қарийб  720 млн. сўмлик,  “Бухоро Дори-Дармон” МЧЖ томонидан  323,6 млн. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон  Фармони 2-иловасига биноан: ➖ 2024 йил 1 июлга қадар фармацевтика маҳсулотларини улгуржи сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий корхоналар  Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилади. “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси ва тизимдаги “Фарғона Дори-Дармон”, "Тошкент вилоят Дори-Дармон" ҳамда "Самарқанд Дори-Дармон" акциядорлик жамиятлари, "Қорақалпоқ Дари-Дармак", “Ўзбекистон дори таъминоти" ва  "Қашқадарё Дори-Дармон", "Хоразм Дори-Дармон" , “Бухоро Дори-Дармон” масъулияти чекланган жамиятлари  “Зарур дистрибюторлик амалиёти (GDP)” сертификатини олишга эришди. Шунингдек, 2025 йил 1 январга қадар фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган. Ҳозирги кунда  “Зарур амалиётлар маркази” ДУК томонидан “Қашқадарё Дори-дармон” МЧЖ тизимидаги Яккабоғ туманидаги 15-сон дорихонага №GPP—12:2024-рақамли “Зарур дорихона амалиёти-GPP” талабларига мувофиқлик сертификати берилди. “Фарғона Дори-Дармон” акциядорлик жамиятига қарашли 11 та ижтимоий дорихоналарда “GPP- яхши дорихона амалиёти” стандартларини жорий этиш мақсадида GxP марказига ариза топширилди. Марказ ходимлари томонидан дорихоналарда фармацевтик инспекция ўтказилди. Натижа ҳисоботлари кутилмоқда. GPP сертификатини олиш бўйича ишлар компания ва тизимдаги жамиятларда жадаллик билан давом этмоқда.  

  • 26 Июнь, 15:53
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech