Янгиликлар

not found

 Мия саратонига қарши курашишнинг янги усули топилди

Буюк Британиянинг Кембриж университети ва Ирландиянинг Тринити биотиббиёт фанлари институти олимлари глиобластомага қарши самарали курашиш усулини топди. Ушбу илмий изланиш натижалари АҚШда чоп этиладиган “Cell Reports Physical Science” журналида эълон қилинди.  Глиобластома — мия саратонининг агрессив тури. У одатда жуда тез кучайиб, ўз вақтида даволанмаса, соғлом нерв ҳужайраларига ҳужум қилади ва когнитив функцияни бузади. Оқибатда бора-бора беморга дори-дармонлар таъсир қилмай қўяди. Тадқиқот донорлардан олинган глиобластома тўқималари намуналарида ўтказилди. Маълум бўлишича, электр токи орқали организмдаги NK-ҳужайралар (табиий қотил ҳужайралар)нинг миядаги саратон ўсимталарини йўқ қилиш "қобилият"ини ошириш мумкин. Буни тасдиқлаш учун лаборатория шароитида “табиий қотил ҳужайралар”га электр майдонини ҳосил қилувчи қурилма ёрдамида таъсир кўрсатилди ва кутилган натижага эришилди. Айтиш жоизки, NK-ҳужайралар туғма иммунитетнинг ишлашида иштирок этадиган лимфоцитлардир. Олимларнинг таъкидлашича, NK-ҳужайра терапияси кўпинча саратоннинг оғир турларини муолажа қилишда қўлланилади. Тадқиқотчилар хулосасига кўра, электр майдони орқали даволаш, иммунотерапия ва онкологик касалликларга қарши курашишнинг бошқа усуллари комбинацияси глиобластома билан оғриган беморларнинг соғайиш имкониятини сезиларли даражада ошириши мумкин.

  • 5 Август, 12:00
  • Батафсил
not found

Леофилизатлар нима ва улар қандай қўлланилади

Эҳтимол, сиз лиофилизатлар ҳақида эшитгандирсиз. Лекин бу нима ва улар нима учун керак? Лиофилизат - бу кукун ёки ғовак масса кўринишида тақдим этилган дори воситасининг бир шакли. У тайёр юмшоқ ёки суюқ шаклдаги препаратдан намликни музлатиш ва махсус икки марта қуритиш йўли билан тайёрланади. Бундай технология лиофилизатсиялаш деб аталади. Лиофилизатни ишлаб чиқариш жараёни эритмалар ёки суспензияларни тайёрлашга қараганда мураккаброқдир, чунки препаратнинг барча хусусиятларини ва фаол модда молекулаларининг тузилишини сақлаб қолиш жуда муҳимдир. Лиофилизат дори шакли сифатида кўплаб афзалликларга эга: ▪️ препаратни сақлаш ва ташиш шартларига риоя қилиш осонроқ; ▪️ таъсир этувчи модданинг биологик фаоллиги яхшироқ сақланади; ▪️ препаратнинг яроқлилик муддати узаяди. Қўллашдан олдин лиофилизатни инъекция учун суюқ шаклга айлантириш керак. Бунинг учун ампулага натрий хлорид ёки йўриқномада кўрсатилган бошқа эритувчини қўшиш керак.

  • 2 Август, 17:15
  • Батафсил
not found

ДХХ: Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Олабуқа туманида яшовчи, 1985 й.т. фуқароси ҳамда Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1980 ва 1998 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда Қирғиз Республикасидан мамлакатимизга айланма йўллар орқали олиб кирилган 16800 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 36 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Шайхонтохур туманида яшовчи, 1982 й.т. фуқаронинг ёни ва автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда 15 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, унинг таниши бўлган, 1978 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахснинг Учтепа туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2967 дона “Регапен” дори воситаси борлиги маълум бўлиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автомашина Сергели тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. фуқарога тегишли 1400 дона “Регапен”, 30 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1989 й.т., шахснинг “Ласетти” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда 6034 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадонидан ҳам 2800 дона “Регапен” дори воситалари олинди. Таъкидлаш лозимки, барча ҳолатларда мусодара қилинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб келинган. Ҳозирда ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 2 Август, 15:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech