Новости

not found

Тиббий ниқоблар бир-биридан қандай фарқ қилади?

Тиббий ниқоб турлари ва улардан фойдаланиш ҳақида Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шуҳрат Боймуродов батафсил сўзлаб берди: — Ҳозирги кунда тиббий ниқобларнинг бир неча турлари мавжуд. Улар сирасига: кунлик (муолажа) ниқоблар, махсус хирургик ниқоблар, стерилланган ва стерилланмаган ниқоблар киради. Кунлик (муолажа) ниқоблар – бир маротабалик тиббий маҳсулот ҳисобланиб, учта қаватдан иборат: ички ва ташқи қавати, ўртасида фильтри бўлади. Махсус тиббиёт ниқоблари 4 қисм бўлиб, фильтр, ички ва ташқи қисмларидан ташқари суюқлик ўтказмайдиган махсус пласт қисмига ҳам эга. Ниқобнинг ушбу қисми тери қопламасини турли биологик суюқликлардан ҳимоя қилади. Стерилланмаган ниқоблар кундалик фаолиятда қўлланилади. Стерилланган ниқоблар эса махсус тоза жойларда фойдаланилади (хирургик муолажа жараёнида, лабораторияда ва ҳоказо). Тиббий ниқоблардан 2 соатдан 6 соатгача фойдаланиш мумкин. Бундан ташқари, вирус организмга нафақат нафас олиш тизими, балки кўз конъюктиваси, очиқ яралар ва ифлосланган қўллар орқали ҳам юқиши мумкин. Шунинг учун ҳам, юз ва кўзларга ювилмаган қўллар билан тегмаслик керак. Тиббий ниқобларнинг яна бир тури, респираторлар ниқоблар. Оддий тиббий ниқобларга қараганда респираторлар – касаллик ташувчи бемор учун хавфсиз ҳисобланади ва уларнинг бир неча турлари мавжуд. Улар нафас органларини чанг ва токсик, нотоксик аэрозоллар, бактерия ва радиоактив металл заррачаларидан ҳимоялайди ва 8 соатгача вақт мабойнида 80 фоиздан 99 фоизгача вирусдан ҳимоя қилади.

  • 11 Октября, 14:50
  • Подробнее
not found

Мурожаатлар билан ишловчилар 3 йилда бир марта малака оширади

Ҳукуматнинг 7 октябрдаги 582-сонли қарори билан «Давлат органлари ва ташкилотларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан иш олиб борувчи ходимлари малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги» низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Қарорга кўра, мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитишнинг асосий вазифаларидан бири, мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазиятни тизимли назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш кўникмаларини ўргатиш ҳисобланади. Мурожаатлар билан иш олиб борувчи ходимлар малакасини ошириш ҳар 3 йилда камида бир марта амалга оширилади. Ходимлар малакасини ошириш билан боғлиқ харажатлар уларни малака оширишга юборган ташкилотнинг ҳисобидан қопланади. Малака ошириш курсида ўқитиш вақти 12 соатни ташкил этади. Малака ошириш қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин: таълим муассасаси ва унинг филиалларида ўқитиш; ходимларнинг иш жойида ўқитиш; масофавий таълим орқали ўқитиш. Малака ошириш курслари ўқув дастурига мувофиқ белгиланган мавзулар (модуллар) бўйича синов имтиҳонини топшириш билан якунланади.

  • 11 Октября, 00:00
  • Подробнее
not found

Орфан дори воситалари рўйхати кенгайтирилди

ССВ кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситалари рўйхатини янгилади (рўйхат рақами 3258-3, 12.09.2022 й.) Рўйхат 171 позициядан 176 позициягача оширилган. Янгиланган рўйхатга блинитумомаб, акалабрутиниб, помалидомид, экулизумаб препараратлари шунингдек, антимикробли гидрогел боғлами Мирамистин қўшилган. Маълумот ўрнида, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, Орфан дори воситалари ҳамда орфан касалликларга ташхис қўйишда ва уларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар импорти, ўта хавфли инфекциялар, шунингдек эпидемиологик жиҳатдан хавф туғдирадиган инфекциялар профилактикасида, уларга ташхис қўйишда ҳамда уларни даволашда қўлланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртмаси бўйича импорт қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳамда тиббий техника импорти давлат рўйхатидан ўтказилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

  • 10 Октября, 15:05
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech