Новости

not found

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларининг муомалага киритилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Р.С. таркибида психотроп моддалар бўлган 588 дона дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 950 АҚШ долларига, фуқаро М.М. кучли таъсир қилувчи 3 348 дона дори воситасини фуқаро М.А.га 6,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.I.” ХКга қарашли дорихона раҳбари Ш.Ю. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 130 дона дори воситасини ўтказган вақтида ашёвий далиллар ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

  • 29 Мая, 11:36
  • Подробнее
not found

Нотўғри танланган пойабзал айрим касалликларни келтириб чиқариши мумкин

Пойабзал харид қилишда кўпчилик уни кундалик эҳтиёжимиз учун зарур восита  эканлигига етарлича аҳамият қаратмайди. Оқибатда жимжимадор ва жозибадор оёқ кийим ишқибозлари орасида травматологик ва ортопедик касалликлар авж олиши кузатиляпти. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов нотўғри танланган пойабзаллар қандай касалликларга сабаб бўлишини сўзлаб берди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, пойабзал танлаш — нозик ва ўта масъулиятли жараён. Чунки оёқлар танамизнинг энг муҳим аъзоларидан. Уларнинг ҳаддан зиёд зўриқиши, жароҳатланиши, лат ейиши ва деформацияси турли оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин. “Янада аниқроқ айтсак, инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, бора-бора уларнинг деформацияланишига олиб келади”, - дейди Ирисметов. Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ер юзида яшовчи катта ёшли аҳолининг 80 фоизгача қисми оёқлар саломатлиги билан боғлиқ турли муаммолардан азият чекиб келади. Бу юқорида саналган омил билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Ирисметовнинг таъкидлашича, пошнасиз, яъни текис тагликли оёқ кийимлардан узоқ вақт фойдаланиш ярамайди. Бу яссиоёқлик, плантар фасциитни келтириб чиқариши мумкин. Баланд пошнали пойабзал ҳам мақбул танлов эмас. Уни кийгач, тана вазни оёқ юзасига нотекис тақсимланади. Оқибатда оғирлик маркази олдинга силжиб, бундай юк учун мўлжалланмаган метатарсал суяклар ва ўша қисмдаги бўғимлар зарарланади. Бу ҳолат майда ёриқлар пайдо бўлиши, бўғимлар яллиғланиши ҳамда нерв томирларининг сиқилишига олиб келади. Бундан ташқари, яссиоёқлик ва бармоқлар деформацияси шаклланади. Тор пойабзал кийиш ҳам саломатлик учун зиён. Оёқларда қон айланиши бузилади. Тирноқлар ингичка ва мўрт бўлиб тери ичига ўсади. Бу эса замбуруғли касалликлар учун қулай “нишон”. Қолаверса, қон яхши айланмаслиги ҳисобига шиш ва кўкариш, тромбофлебит ҳамда варикоз томирлари кенгайиши юзага келади. Сунъий чарм ва матодан ишланган оёқ кийимлар эса намлик ва иссиқлик алмашинувини издан чиқариб, аллергик реакцияларни пайдо қилиши эҳтимоли катта. “Қаттиқ тагликка эга пойабзаллар амортизация хусусиятига эга эмас. Оқибатда умуртқа поғонаси зўриқиб, интервертебрал дискларнинг патологияси, радикулит касаллиги ривожланиши хавфи ошади. Юпқа тагликли пойабзаллардан узоқ муддат фойдаланиш ҳам оёқлар яссилиги, товонлар ёрилиши, бел чурраси ва артрозга олиб келиши мумкин”, - дея хулоса қилди мутахассис. Аввалроқ ортопедик таглик (стелка)ларнинг фойдаси ҳақида маълумот берган эдик.

  • 29 Мая, 10:02
  • Подробнее
not found

Сифатли хизмат - савдо ҳажмини оширади

“Dori-Darmon” акциядорлик компаниясида вақти –вақти билан компания масъуллари ва дорихона мудирлари учрашуви анъанага айланган. Куни кеча компаниянинг тижорат директори  Н. Ҳусанов, Бошқарув раиси маслаҳатчиси О.Ходжиметов дорихона мудирлари билан навбатдаги учрашувни ўтказди. Йиғилишда қонунчиликдаги соҳага оид янгиликлар, мавжуд муаммолар, савдо сифатини ошириш, касб этикасига риоя қилиш, хизмат вазифасини сидқидилдан бажариш, ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга йўқ қўймаслик масалалари муҳокама қилинди ва олдинда қилиниши лозим бўлган ишлар, вазифалар белгилаб олинди. Ҳақиқатан ҳам, сўнгги йилларда аҳолини сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминлаш мақсадида фармацевтика соҳасида анчагина янгиликлар жорий этилди.   Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 411-сон Қарори билан 2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланди. Шунингдек, қарорда истеъмолчилар томонидан дорихоналарда харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюм харид чекларнинг QR-коди «Солиқ» мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда белгиланган устамалардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига хабар юборилиб, ортиқча олинган маблағни истеъмолчига қайтариш чоралари кўрилиши ҳам белгиланган эди. Шу асосда 2023 йил 1 июндан бошлаб - “Soliq hamkor” ахборот тизими ишга туширилмоқда. Ахборот тизими орқали келиб тушган мурожаатлар назорат ва бошқа тадбирларни ўтказиш учун асос бўлади. Мурожаатлар ваколатли органлар томонидан 10 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилади. Мурожаат берган шахс тасдиғини топган қонун бузилиши ҳолатлари бўйича мукофот олади: маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жариманинг 20 фоизи ва жиноятлар учун БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда. Йиғилишда қонунчиликдаги шу каби янгиликлар билан бирга, амалда бўлган қоидаларга риоя қилиш кераклиги ҳам уқтирилди. Хусусан, мамлакатимизда 2020 йилнинг январь ойидан онлайн НКМ ва виртуал кассаларга ўтиш жараёни бошланган бўлиб, дорихоналарда ҳам ҳар бир харид QR кодли чек бериш билан бирга амалга оширилиши лозимлиги яна бир бор эслатиб ўтилди.  QR кодли чек бермаслик савдо объектларининг энг кўп йўл қўйилаётган хатоси эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 221-моддасига кўра: чек бермаслик беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бундай QR кодли чеклар қонуний фаолиятдан гувоҳлик беради. 2020 йилнинг 1 июлидан тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан қонун талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш мақсадида “Сирли харидор” институти жорий этилган. Ушбу институт тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар томонидан рецептларни ёзиш, дори воситаларининг савдо номи учун чекланган нархларини қонунчилик талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш билан шуғулланади. Албатта ноқонуний ҳатти ҳарақатлар аниқланганда  тегишли тартибда жазо чоралари қўлланилиши тушунтирилди.   Учрашув жараёнида дорихона мудирлари ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича жавоблар олишди.

  • 26 Мая, 15:00
  • Подробнее
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech