Янгиликлар

not found

Дори воситаларининг савдоси ҳолати қандай?

Cоғлиқни сақлаш соҳаси инсон ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ бўлган муҳим тармоқ. Мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш, аҳолини зарур ва сифатли дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимида электрон рецепт тизимини жорий этиш, фармацевтика тармоғини ривожлантиришга қаратилган 50 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Дори воситаларини ишлаб чиқаришнинг халқаро стандартларидан келиб чиқиб, бугунги кунда фаолият юритаётган фармацевтика корхоналарида юздан ортиқ халқаро ва миллий стандартлар жорий қилинган. Натижада Ўзбекистоннинг фармацевтика бозорида ўсиш динамикаси йилига 8-10 фоизни ташкил этиб, МДҲ минтақасида энг тез ривожланаётган шундай бозорлар қаторидан ўрин эгалламоқда.   Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари мазкур соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини назорат-таҳлил тартибида ўрганиб келмоқда. Мазкур жараёнларда соҳада эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда ечимини кутаётган айрим масалалар ҳам мавжудлиги аниқланган.   Ўзбекистон Республикаси рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг маълумотларига кўра, бугунги кунда рўйхатга олинган дори воситаларининг 80 фоизига референт нархлар шакллантирилган. Қўмитанинг “FAIR TECH” ягона ахборот тизимида дори воситаларининг улгуржи ва чакана савдосида нархларни референт нархлар билан автоматик тарзда солиштириш ҳамда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш имконияти яратилган.   Мазкур тизимга келиб тушаётган маълумотлар таҳлил этилганда бир ойда чакана савдода ўртача 400 мингдан ортиқ, улгуржи савдода 250 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарликлар қайд этилгани кузатилган. Ушбу ҳолатларнинг сабабларини ўрганиш давомида референт нархлар реестридаги 2,7 мингта дори воситаларининг нархлари сўнгги уч йилда қайта кўриб чиқилмагани, импорт қилинадиган дори воситаларининг қийматини ҳисоб-китоб қилишда харажатлар миқдори тўлиқ инобатга олинмагани, айрим дори воситалари бўйича икки хил чакана референт нарх ўрнатилгани каби омиллар кузатилган.   Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятовга “Мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси ҳолати тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш бўйича қарор қабул қилинди.  

  • 26 Декабрь, 13:50
  • Батафсил
not found

2023 йил сарҳисоби. Қонунчилик-5

01.05.2023 йил. “Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–140-сон) қабул қилинди. Қарор билан 2023–2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Чора-тадбирлар режасида, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган: ➖ “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизимини жорий этиш; ➖ Санаторийларга йўлланма олиш, навбатни кузатиш ва мавжуд бўш ўринларни кўриш имкониятини берадиган “Электрон санаторий” платформасини ишлаб чиқиш; ➖Онкологик касалликларга чалинган беморларнинг электрон рўйхатини юритишга мўлжалланган “Cancer-регистр” ахборот тизимини жорий этиш; ➖Она ва бола саломатлиги паспортининг электрон тизимини яратиш; ➖Ягона портал орқали вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш имкониятини яратиш.

  • 26 Декабрь, 11:30
  • Батафсил
not found

Ўзбекистонликлар Янги йил байрамида неча кун дам олади

"2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони  қабул қилинди. Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди: барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):22 март – жума; 11 апрель – пайшанба; 18 июнь – сешанба; 3 сентябрь – сешанба; 31 декабрь – сешанба. 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:  2 январь – сешанба; 23 март – шанба; 12 апрель – жума; 31 август – шанба; 30 декабрь – душанба. 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади: 6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига. Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади: 30 декабрь — шанба;31 декабрь — якшанба;1 январь — душанба;2 январь — сешанба. Бунда: 30 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни); 31 декабрь — якшанба (умумий дам олиш куни); 1 январь — душанба (Янги йил байрами); 2 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 6 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни). 3 январь (чоршанба) иш куни бўлади.

  • 26 Декабрь, 09:04
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech