15:00 (29.01.2025)

433

Дунёдаги энг бой фармацевтика тарихига эга 4та дорихона

Дунёдаги энг қадимги дорихона қайси? Бу савол ҳар доим баҳс-мунозарага сабаб бўлган, чунки урганилмаган, тадқиқ қилинмаган ва бизгача етиб келмаан қўлёзмалар талайгина.

Аммо, асрлар давомида фармацевтиканинг бой меросини ўзида мужассам этган энг қадимий фармацевтика муассасалари дунёнинг турли бурчакларида фаолият кўрсатар экан, энг яхши фармацевтика анъаналари намунаси доимо кўз ўнгимизда сақланиб қолади ва бу ҳар бир фармацевтга ўз ишидан фахрланиш учун асос бўла олади.

1. Санта Мариа Новелла дорихонаси (Officina Profumo-Farmaceutica di Santa Maria Novella), Флоренция, Италия

Тўлиқ номи Officina Profumo-Farmaceutica di Santa Maria Novella бўлган машҳур муассаса ҳақли равишда дунёдаги энг чиройли дорихона ҳисобланади. Италия Уйғониш даври услубидаги интерьер ҳайратланарли: мармар поллар, баланд шифтлар, зарҳал корнизлар ва мисдан ясалган ҳайкаллар.

У XIII асрга тегишли бинода жойлашган. Унинг ташкил этилган вақти номаълум, аммо дорихона 1221 йилда Доминикан роҳиблари шаҳарга жойлашиб, бу ерда монастир ташкил қилгандан сўнг пайдо бўлган деб тахмин қилинади. Ушбу дорихона ҳали ҳам деярли бир жойда, Via della Scala, 16 да жойлашган. Ўша пайтда роҳиблар доривор ўтларни тўплашиб, махсус формулалар ёрдамида дори-дармонлар ва шифобахш балзамлар тайёрлашган.
1612 йилда дорихона оммага очилган ва Қироллик жанобларининг устахонаси деб номланган. 1866 йилда черков давлат мулки фойдасига мусодара қилингандан сўнг, компания фаолиятини бошқариш машҳур Флоренция косметика ва парфюмерия уйининг директори Чезаре Aугусто Стефанининг қўлига ўтган.

2. Франциск монастиридаги дорихона, Дубровник, Хорватия

Европада қайси дорихона "биринчи" деган номга эга бўлиши мумкинлиги ҳақидаги баҳслар бугунги кунгача давом этмоқда. Масалан, Германиядаги энг қадимги дорихона, Трирдаги "Aрслон дорихонаси" ҳақида 1241 йилда тилга олинган. Францияда энг қадимги дорихона 1348 йилда очилган (баъзи маълумотларга кўра, бундан олдинроқ, 1268 йилда), Норвегиядаги энг қадимги фаолият кўрсатувчи дорихона Бергендаги "Оққуш дорихонаси" 1595 йилда ташкил этилган. Ва бу ҳуқуқ учун даъвогарлардан бири 1317 йилда очилган Франсиск монастиридаги Хорватия дорихонасидир. Ва у бугунги кунгача ишлайди.

Дорихона лимон дарахтлари боғи билан ўралган, бунга қўшимча равишда, роҳиблар боғда доривор ўтларни етиштиришган. Бу амалиёт бугунги кунда ҳам мавжуд. 1938 йилдан буён дорихона музей вазифасини ҳам бажариб келмоқда: унда 16-асрга оид дорихона жиҳозлари, 14-асрга оид дистиллаш аппарати, аптека тарозилари, тиббий китоблар, дори рецептлари, зардўзлар, каштачилар ва рассомларнинг асарлари шунингдек, монастир кутубхонасидан олинган китоблар мавжуд.

3. Town Hall дорихонаси, Таллин, Эстония.

Таллинда ҳокимият майдонида - Town Hall дорихонаси мавжуд. Ушбу дорихона Европадаги энг қадимги дорихоналардан бири ҳисобланади ва бундан ташқари, 600 йил давомида худди шу жойда мавжуд. Дорихона ташкил этилганининг аниқ санаси номаълум, аммо бу ҳақда биринчи марта шаҳар ҳокимиятининг ёзувлар китобида у 1422 йилда дорихона фармацевт Николаусга ижарага берилганлиги қайд этилган.

Фармацевтика корхонасини 10 нафар фуқаролар бошқарган, уларнинг аксарияти шаҳар кенгаши оқсоқоллари бўлган. Aлбатта, бошқа мамлакатларда Таллиндаги Town Hall дорихонасидан ҳам қадимги дорихоналар мавжуд бўлган, аммо уларнинг барчаси эртами-кечми ёпилиб кетган, Town Hall дорихонаси эса 1422 йилдан ҳозирги кунгача ҳеч қачон ёпилмаган.

4. Қиролича- она дорихонаси, Мадрид, Испания

Мадриддаги биринчи дорихона 1578 йилда венециялик кимёгар томонидан ташкил этилган. Бу ном қирол Филипп V томонидан иккинчи рафиқаси Изабел Фарнесиога миннатдорчилик белгиси сифатида танланган. Дорихона қироллик саройини дори-дармонлар билан таъминлашдан ташқари, экзотик дориларни сотарди, уларнинг аксарияти биринчи марта Испанияга олиб келинган. Масалан, Америкадан биринчи пенициллин ва антибиотиклар, биринчи хин дарахт пўстлоғи, гиёҳванд моддалар билан бирга қимматбаҳо таблеткалар ва магнит каби ғайриоддий ва ҳатто сирли моддалар олиб келинган, Миср мумияси экстракти, илон кукуни, қисқичбақа кўзлари,оқ маржон ва бошқалар.

Дорихона Mayor кўчаси, 59-уйда жойлашган бўлиб, унда 16-асрда фармацевтлар томонидан ёзилган 1600 та дорихона рецепти мавжуд. Улар орасида Мигел де Сервантес, инфанте Дон Луис ва бошқа машҳур шахслар номига ёзилган рецептлар бор, бу эса баъзи тарихий тиббий хроникаларни қайта тиклашга имкон берди. Ушбу рецептлар тўплами асосида ўнлаб докторлик диссертациялари ёзилган.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech