09:05 (14.01.2025)
183
Жаҳон иқтисодий форуми «Касблар келажаги»ни ўрганган ҳисоботини эълон қилинди. Ҳисоботни тайёрлашда сунъий интеллектнинг (СИ) касбларга таъсири борасида оммавий сўровнома ўтказилган. Бу ҳақида CNN нашри хабар берди.
Унга кўра, сўровда қатнашган юзлаб йирик компанияларнинг 77 фоизи сунъий интеллект касбларни эгаллашидан хавотирда эканлигини билдирган. СИ билан тенг ишлаш борасида ўз ходимларини тайёрлаш босқичини ҳам ўтказиш ниятида эканлигини айтишган.
Дунё бўйлаб компанияларнинг деярли ярми эса 2030 йилга келиб ўз ходимларини сунъий интеллектга алмаштирмоқчи эканлиги маълум қилган. СИ маълум вазифаларни автоматик бажара олишини ҳисобга олиб иш берувчи компанияларнинг 41 фоизи ходимларни қисқартириш ниятида эканлигини таъкидлаган.
Биринчи навбатда, ёзма ишлар билан шуғулланадиган ходимлар ва бухгалтерларнинг ишларини сунъий интеллект эгаллайди. Сўнгра, график дизайнерлар ва ҳуқуқшунослар иши СИ зиммасига юкланиши мумкин.
Дунё бўйлаб 70 фоиз компаниялар нейрон тармоқлар ҳамда сунъий интеллект яратувчи мутахассисларни ишга қабул қилиш фикрида эканлигини билдирган. Ҳисоботда келтирилган 62 фоиз компаниялар, ҳеч бўлмаганди СИ билан ишлашни биладиган кадрларни ишга олиш ниятидалар, дейилади хабарда.