Янгиликлар

not found

B гуруҳи витаминлари етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин

Aгарда сизда қуйидаги аломатлар мавжуд бўлса, демак организмингизда В гуруҳи витаминлари етарли эмас: - уйқусизликдан азият чекасиз;- сочлар жилоси йўқолади;- оғизда ёқимсиз ҳид пайдо бўлади;- тез-тез бош айланиши ва бош оғриғи кузатилади;- қазғоқ пайдо бўлади;- оғиз бурчаклари қуришади;- тушкунликка тушиш кузатилади;- қабзият қийнайди. Сабаби нима: клетчатка етишмаслиги ва натижада ичак моторикасининг бузилиши. Витамин В айнан ичак орқали сўрилади, шунинг учун овқат ҳазм қилиш трактидаги ҳар қандай носозлик танадаги ушбу витаминнинг етишмаслигини келтириб чиқаради. Бундан ташқари, В витаминлари соч ва тирноқларнинг ҳолати учун жавобгардир ва уларнинг ҳолати  витамин етишмовчилигининг биринчи аломатлари бўлиши мумкин. Нима қилиш керак: диетангизга кўпроқ дон, кепакли нон, сабзавотлар ва ёнғоқларни қўшинг. В12 витамини мол гўшти ва сутда мавжуд. Парранда гўшти, денгиз балиқлари, дуккаклилар, буғдой новдаларида витамин В3 мавжуд. Таркибида В гуруҳи витаминлари энг кўп бўлган маҳсулотлар: хамиртуруш, буғдой доналари, кепак, жигар. В гуруҳи витаминларининг кундалик нормаси: В1 - 1,5 мг; В2 - 1,3 мг; В5 - 4-7 мг; В6 - 1,6 мг; В12 - 2 мг.

  • 31 Июль, 15:20
  • Батафсил
not found

Самарқанд шаҳрида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Х. ўзи яшаб келаётган кўп қаватли уйнинг 1-йўлагидаги қўшимча хонада яширин цех ташкил қилиб, “Бекот Амино” ва “Монасил НЕО” номли дори воситаларининг мувофиқлик сертификатини қалбакилаштириб, гўёки ушбу дори воситалари “R.M.” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида полиграфия ёзувларини ёпиштириб қалбакилаштирилган дори воситаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 5 мингдан зиёд дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 31 Июль, 11:59
  • Батафсил
not found

Дорихонада сотилган дори воситаси қайтариб олинмайдими?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби" тўғрисидаги низомга мувофиқ: Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди. Бундан ташқари, шу низомга мувофиқ: • Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.  • Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади. • Дорихоналар томонидан дори воситаларини ва тиббий буюмларни тайёрлаш, бериш, реализация қилиш қоидаларига ва уларнинг сифатини таъминловчи сақлаш шароитларига риоя этиши керак. • Дори воситалари ва тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида сотиш тақиқланади.

  • 31 Июль, 09:12
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech