Янгиликлар

not found

Кальций ҳақида нималарни билиш керак?

Кальцийни организмда сўрилиши учун қачон ва қандай қабул қилиш кераклиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этамиз. Кальцийни қачон қабул қилиш керак:Шифокорлар овқатдан кейин кечқурун кальцийни қабул қилишни тавсия қиладилар. Бу бизнинг танамизнинг биологик ритми билан боғлиқ. Маълум бўлишича, тушда организм кальцийни минимал миқдорда, кечаси эса максимал даражада истеъмол қилади. Кальцийни нима билан қабул қилиш керак:Кальций Д витамини билан қўшилмаса, танада сақланиб қолмайди. Калцийни ушбу элементни ўз ичига олган овқатлар билан ҳам истеъмол қилиш мумкин. Бундай маҳсулотлар бўлиши мумкин: кефир, сут, творог, сметана ёки йогурт. Aммо шуни таъкидлаш керакки, Д витаминини ўз ичига олган маҳсулотлар кальций препаратларини қабул қилишдан 4 соат олдин истеъмол қилиниши керак. Магний ва кальцийнинг комбинацияси:Олтин ўрталиққа риоя қилинг, шифокорлар бундай дориларни 2: 1 нисбатда олишни тавсия қиладилар. 1 г кальций учун 0,5 г магний бўлиши керак. Кальцийнинг сўрилишини яхшилаш учун рационингизга гречка ва арпа ёрмалари, кажу ёнғоғи, бодом ва тариқни қўшинг. Қабул қилиш муддати:Калцийни курсларда ичиш тавсия этилади, лекин 1-2 ойдан ошмаслиги керак. Кальцийни қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Ушбу макроэлементнинг ортиқча бўлиши жигар ва буйракларнинг ёмонлашишига, кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.

  • 18 Сентябрь, 12:30
  • Батафсил
not found

Шифокор ва фармацевтларга малака тоифасини бериш аттестациялари онлайн шаклда ўтказилади

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 5 сентябрдаги тегишли буйруғи билан Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга малака тоифасини бериш бўйича аппеляция комиссияси ва жами 39 та тиббий йўналишдаги ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари таркиби тасдиқланди. Ушбу аттестацияларни ZOOM дастури орқали онлайн шаклда ўтказиш тартиблари ҳам ишлаб чиқилди.   Мазкур янги тартиб шу йил сентябрь ойидан бошлаб синов тариқасида врач ва фармацевтларга, 2024 йил 1 январдан бошлаб эса барча тиббиёт ва фармацевтика ходимларига босқичма-босқич татбиқ этилади.   ZOOM дастури орқали оғзаки имтиҳон (суҳбат) ўтказиш Тошкент шаҳри ва вилояти учун Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги мутахассислар учун марказнинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилади.   Имтиҳон жараёнида талабгор учун “Random“ дастури орқали тасодифий тарзда билет танланади.   Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади.   Имтиҳон якунида “Random“ дастури умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб беради ва ўша заҳоти эълон қилади.   ССВ матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирлик томонидан бу жараёнларни ташкил этишда техник ва дастурий воситалар узлуксизлигини таъминлаш бўйича масъулларга зарур вазифалар юклатилди.  

  • 15 Сентябрь, 17:50
  • Батафсил
not found

Аҳолига 3,2 млрд. сўм миқдордаги сифатсиз дорилар сотилишининг олди олинди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Дилшод Раҳимов маълум қилди. Сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида 56 та ҳолатда 3,2 млрд сўмдан ортиқ сифатсиз дориларнинг аҳолига  сотилишининг олди  олинди. Шу билан бир қаторда, кучли таъсир қилувчи, наркотик ҳамда психотроп моддаларни сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш тадбирлари кучайтирилиб, фош этилган 90 та жиноят ишлари доирасида 423 млн сўмлик бундай турдаги дорилар ноқонуний муомаладан олиб қўйилди. Қайд этилишича, ўрганишлар давомида инсон ҳаётига ҳамда соғлиғига хавф солувчи контрафакт ва сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда ўтказиш билан боғлиқ 434 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 23,4 млрд сўмдан зиёд бўлган яроқсиз маҳсулот муомаладан олиб қўйилган.

  • 15 Сентябрь, 11:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech