Янгиликлар

not found

Ҳиндистон дори компанияси кўз томчилари ва АҚШдаги ўлим ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик топмади

Ҳиндистоннинг Global Pharma Healthcare компанияси Pseudomonas aeruginosa (кўк йирингли таёқча) билан ифлосланган кўз томчиларини етказиб беришда айбланганидан сўнг ўзининг офтальмик маҳсулотларини синовдан ўтказди. Маҳаллий NDTV телеканали Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги аноним манбага таяниб хабар беришича, намуналарда ҳеч қандай қоидабузарлик аниқланмаган. Бироқ FDA компания ишлаб чиқаришда стерил шароитларни таъминламаганлигини таъкидламоқда. Бошқарув инспекторлари Global Pharma Healthcare заводига ташриф буюришди ва камида 11 та қоидабузарликларни аниқладилар. Улар “фильтрлар ва идиш қопқоқлари билан боғлиқ муаммолардан тортиб, чала қоқилган михлар ва қуйиш хонасидаги ёрилиб кетган герметикларгача”, деб ёзади Fierce Pharma. Аввалроқ АҚШ оммавий ахборот воситалари Global Pharma Healthcare компаниясининг кўз томчиларидан фойдалангандан сўнг уч кишининг ўлими ва яна 12 кишининг кўрлиги ўртасидаги боғлиқлик ҳақида хабар берган эди. Соғлиқ ва ҳаёт учун хавфли маҳсулотлар етказиб бериш ҳақидаги даъволар муносабати билан компания ихтиёрий равишда маҳсулотни жавонлардан қайтариб олди. 14 март ҳолатига кўра, мамлакатнинг 16 штатида 68 кишида инфекция аниқланган. Global Pharma Healthcare маҳсулотларидан ташқари яна бир қанча фармацевтика компанияларининг кўз томчилари Қўшма Штатларда муомаладан олиб ташланди.    

  • 6 Апрель, 16:30
  • Батафсил
not found

ССВ: Тошкентда “Инсон ва саломатлик” X халқаро конгресси иш бошлади

Пойтахтимизда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган “Инсон ва саломатлик” X халқаро конгресси иш бошлади. Унда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова иштирок этди. Россия, Польша, Беларусь, Украина каби мамлакатларнинг нуфузли мутахассислари тўғридан тўғри ва онлайн иштирок этган мазкур анжуман ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий услубларини кундалик тиббий амалиётга татбиқ этиш, шунингдек терапия соҳасидаги врачларнинг ўзаро билим алмашишларига имкон яратишни кўзда тутади. Унда ўзбекистонлик ва хорижлик маърузачилар кардиология, антибиотикотерапия, гастроэнтерология, неврология, акушерлик-гинекология, педиатрия ва эндокринология соҳалари, айниқса мураккаб касалликларни комплекс даволашда дори воситаларини қўллаш бўйича ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашди. Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистонда ҳам сифат жиҳатидан юксак талабларга жавоб берадиган тиббиёт муассасаларининг мукаммал тармоғи яратилгани юртимизда саломатлик кўрсаткичлари барқарорлигини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда. Конгресс доирасида янги дори воситалари, ахборот технологиялари ва тиббиёт асбоб-ускуналари, тиббиётга оид буюмлар ва махсус нашрлар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди. Унда минглаб иштирокчилар мамлакатимиз ва хорижий фармацевтика компанияларининг янги ишланмалари билан танишиш, инновацион дори воситалари, уларнинг самарадорлиги ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида бевосита ишлаб чиқарувчилардан маълумот олиш имконига эга бўлади. Конгресс замонавий тиббиёт ютуқларининг Ўзбекистонда ривожланиши ва оммалашувига, узлуксиз профессионал тиббий таълимни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишга замин бўлади.

  • 6 Апрель, 14:26
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech