Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимлари муомаласи тақиқланиши мумкин

“Айрим қонун ҳужжатларига тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламалари, электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимларини, шу жумладан айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг муомаласини тақиқлаш ва жавобгарлик белгилаш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.  Таҳлилларга кўра, электрон сигареталарни чекувчи ўсмирлар ва ёшлар салмоғи катта ёшдагиларга нисбатан уч баробар кўп. Ҳужжатда айтилишича, мактабларнинг юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталарга қизиқиш тез суръатларда ортмоқда, хусусан, 26,6 минг ўғил болалар ва 8,6 минг қиз болалар чекишга мойил; Мактаб ва жамоат жойларида ўтказилган рейдларда ўқувчилардан олинган электрон сигареталар сони йилдан-йилга тобора ошиб бормоқда. 2019 йилда 6 та ҳолат, 2020 йилда - 27 та, 2021 йилда - 31 та, 2022 йилда - 856 та, 2023 йилда – 1040 та аниқланган. 18-29 ёшдаги аҳоли орасида тамакини қиздириш тизимидан фойдаланиш даражаси (252 минг нафар) 30-69 ёшдаги аҳолига (94,2 минг нафар) нисбатан 2,5 баравардан кўп. Агар зарур чоралар кўрилмаса, келгусида ёш авлоднинг ҳар бешинчиси (20 фоиз) никотинга қарамликдан азият чекади. Шу муносабат билан: - биринчидан, Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимлари муомаласини тақиқлаш;- иккинчидан, ушбу маҳсулотлар муомаласини тақиқлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланиши мумкин. Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимлари муомаласини тақиқлаш мақсадида лойиҳада қатор жиҳатлар назарда тутилмоқда. “Алкогол ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунга тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимларини, шу жумладан айрим турдаги тамаки маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариш, реализация қилишни тақиқловчи тааллуқли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Муомаласи тақиқланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, реализация қилиш, шунингдек Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит қилиш, шундай ҳаракатларни содир этган айбдор шахсларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи нормалар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Жиноят кодексига киритилмоқда. Шу билан боғлиқ жиноят ишларини юритиш тартибини белгилаш мақсадида Жиноят-процессуал кодексга мос равишда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

  • 13 Апрель, 11:54
  • Батафсил
not found

Дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ва чакана сотишда чекланган савдо устамалари қўлланилиш белгиланган.  Бунда 12% ҚҚС суммаси ҳам устаманинг таркибида бўладими?

▫️ Четдан олиб келинадиган ва мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан сотиб олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари воситачилар сонидан қатъий назар улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 %дан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама белгиланади. ▫️ Чакана савдодаэса, улгуржи нархидан 20 %дан ортиқ бўлмаган миқдорларда белгиланадиган чекланган савдо устамалари қўлланилади. ▫️Ижтимоий дорихоналар томонидан иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, харид қилиш нархи ёки улгуржи нархнинг 10%идан ортиқ бўлмаган чекланган савдо устамаси қўлланилган ҳолда сотилади. ВМҚ-185-сон 06.04.2017-йил  Бунда товар таннархига дастлаб улгуржи савдода ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) ҚҚСсиз нархига 15%, чакана савдода улгуржи нархига 20 % миқдорида устама қўйилади ва 12 % миқдорида ҚҚС ҳисоблаб реализация қилинади. Солиқ кодекси-248-модда 

  • 13 Апрель, 09:11
  • Батафсил
not found

“SNS Ratings” рейтинг агентлиги “DORI-DARMON” АКга миллий шкала бўйича (uz) “AА+” даражада "Барқарор" прогнози билан қимматли қоғозлар эмитенти корхонасининг рейтингини берди

SNS Ratings” Рейтинг агентлиги “DORI-DARMON” Акциядорлик Компаниясининг миллий шкалада берилган қимматли қоғозлар эмитенти рейтингини оширади: Рейтинг баҳоси: (uz) “AА+” Прогноз: Барқарор Берилган рейтинг Ўзбекистон Республикасидаги бошқа ташкилотлар қиматли қоғозлар эмиссияси ёки молиявий мажбуриятлари билан солиштирганда, кредитга лаёқатлилик ва ишончлиликнинг ЭНГ ЮҚОРИ даражасини кўрсатади. “SNS RATINGS” РА фикрига кўра, ушбу рейтинг кредит рейтинги (uz) AAA бўлган кредит-молия ташкилоти рейтингидан бироз пастроқ. 2023 йил натижалари бўйича Компания активлари ўсди ва 474,3 млрд.сўмни ташкил этди, бунда 2024 йил 1 январ ҳолатига товарлар қолдиғи 57,9 млрд. сўмни ташкил этди. Ликвидлик кўрсаткичлари мақбул даражада баҳоланди. Бунда, жорий ликвидлик коэффициенти 249,05% даражагача ўсди, ва бу тавсия этилган меъёрдан (60%) анча юқори. Шу билан бирга, Компаниянинг мутлақ ликвидлик коэффициенти 93,07% ни ташкил этди, муддатли ликвидлик коэффициенти эса 1,31% ни ташкил этди. Компаниянинг хусусий капитали 155,5 млрд. сўмни ташкил этди. Шу билан бирга, сотишдан тушган даромад 282,1 млрд. сўмни ташкил этди. Компания кўриб чиқилаётган даврни 8,2 млрд. сўмлик соф фойда билан  ва активлар ва хусусий капитал рентабеллигининг мос равишда 1,73% ва 5,28% кўрсаткичлари билан якунлади. Компаниянинг фаолияти юқори даражада баҳоланади. Компаниянинг юқори обрў-эътибори, унга бўлган ишончни мустаҳкамлашга таъсир қилади, жорий кўрсаткичлари эса “DORI-DARMON” АК нинг инвестицион жозибадорлигини, маҳаллий қимматли қоғозлар бозоридаги акцияларининг эркин ўсишини, ҳамда  Ўзбекистон бозорига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Компаниянинг халқаро молия бозорига чиқиш имкониятини таъминлайди.

  • 9 Апрель, 16:31
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech