Янгиликлар

not found

Олимлар ҳавонинг ифлосланиши кўзга салбий таъсир қилишини аниқлади

Колорадо университетининг Аншутц тиббиёт кампуси олимлари ҳавони ифлослантирувчи заррачалар кўз касалликлари билан шифокорларга мурожаатлар сонини оширишини аниқлади. Тадқиқот натижалари Clinical Ophthalmology журналида чоп этилди. Тадқиқотда аллергия билан боғлиқ кундалик амбулатория ташрифлари ва ҳавони ифлослантирувчи моддалар даражаси бўйича маълумотлар таҳлил қилинди. Икки турдаги заррачалар - PM10 (заррачалар диаметри 10 микронгача) ва PM2,5 (2,5 микрондан кам) га алоҳида эътибор қаратилди. Натижалар шуни кўрсатдики, PM10 концентрацияси метр квадрат учун 110 микрограмгача кўтарилганда, кўз клиникаларига ташрифлар сони 2,2 бараварга ошган. Юқори ифлосланиш даврида беморлар орасида энг кўп учрайдиган шикоятлар конъюнктивит ва аллергик реакциялар бўлган. Олимларнинг таъкидлашича, ҳаво ифлосланишидан келиб чиқадиган соғлиқ учун хавфлар кўз муаммолари билан тугамайди. Ҳаво сифатининг ёмонлашиши ўпка касалликлари, юрак-қон томир касалликлари ва ҳатто буйрак касалликлари сонини оширади. Бундан ташқари, янги тадқиқотлар ҳароратнинг кўтарилиши ва ҳавонинг ифлосланишини деменсия каби камроқ ўрганилган сурункали касалликлар билан боғлайди. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, ҳаво ифлосланишига қарши курашиш соғлиқ учун хавфларни сезиларли даражада камайтиради ва одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилайди. 

  • 2 Декабрь, 15:50
  • Батафсил
not found

Генетиклар қайси халқларда тромбоз хавфи юқори эканини айтишди

Genotek олимлари турли этносларга мансуб 40 мингдан ортиқ Россия аҳолисининг геномини ўрганиб, доғистонликлар ва арманларда тромбоз хавфи юқори эканлигини аниқладилар. F5 (ивиш омили 5) генида мутацияга учраган ёки Лейден мутацияси бўлган одамлар тромбоз ва ўпка эмболияси ривожланишига кўпроқ мойил бўлади - ривожланиш хавфи 7 баравар юқори бўлиши мумкин. Бундан ташқари, мутация ҳомиладорлик кечишига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Бу даврда аёлларда қон ивиши ортади, бу эса туғруқ пайтида қон кетиш хавфини камайтиради. Бироқ, Лейден мутацияси бўлган аёлларда ҳомиладорлик асоратлари хавфи юқори. Genotek тиббий-генетик маркази олимлари тадқиқотда F5 генидаги мутация Россия аҳолисида ўртача 3% частотада учрашини аниқлади. Aммо Россиянинг баъзи этносларида тромбозларнинг генетик хавфи юқори: доғистонликлар (18,6%) ва арманлар (12,5%). Шу билан бирга, F5 даги мутация якутларнинг бирорта вакилида аниқланмади. "Тадқиқотимиз ушбу мутация частотасидаги сезиларли этник ва географик фарқларни тасдиқлайди. Ушбу билимлар шифокорларга хавфларни яхшироқ башорат қилиш ва индивидуал профилактика чораларини тавсия қилишга ёрдам беради," - деди Genotek тиббий-генетик маркази илмий директори Aлександр Ракитко. Лейден мутациясининг тарқалишини тушуниш турли популяциялар учун хавфларни баҳолаш ва тромбозларнинг олдини олиш бўйича миллий стратегияларни ишлаб чиқиш имконини беради. Лейден мутацияси тромбоз хавфини оширса-да, ўз вақтида ташхис қўйиш ва тўғри тиббий ёрдам кўрсатиш бу хавфларни минималлаштиришга ёрдам беради. Лейден мутацияси тахминан 20-30 минг йил олдин пайдо бўлган ва Европага кўчиб келган аҳоли орасида тарқалган. Шунинг учун ҳозир у европаликларнинг тахминан 3-7% да учрайди, Шарқий ва Марказий Европа каби баъзи минтақаларда 10% га етади. Яқин Шарқ аҳолисида частота мамлакатга қараб 2% дан 7% гача ўзгариб туради. Осиё, Aфрика ва Aвстралия популяцияларида мутация кам ва одамларнинг 1% дан камроғида учрайди.

  • 2 Декабрь, 12:45
  • Батафсил
not found

Сенат: Ўзбекистон ҳали ҳам йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда

Йод танқислиги кўрсаткичи болалар ва ўсмирлар орасида мамлакат бўйича ҳар 100 минг аҳолига ўртача 712,3 ва 3593,6 нафарни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичлар «йод танқислиги пандемияси» давом этаётганлигини англатади. Ўзбекистон ҳали ҳам йод танқислиги бўйича оғир ҳудуд бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисида айтилди. Мажлисда «Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида»ги Қонуннинг йодланган туз ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан стандартларнинг мажбурий талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишга оид қисми ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Таъкидланишича, аҳоли орасида эндемик буқоқдан касалланиш кўрсаткичларини камайтириш ва ош тузини йодлаш бўйича талабларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш зарурияти ҳам юзага келган. Айниқса, 2023 йилда йод танқислиги касаллиги ҳар 100 минг аҳолига Қорақалпоғистон Республикасида (2160,7), Сурхондарё (1883,3), Жиззах (1494,0) Бухоро (1262,2) вилоятларида мамлакат кўрсаткичларига нисбатан (912,4) баланд бўлгани ташвишли ҳолдир. Шу даврда йод танқислиги кўрсаткичи болалар ва ўсмирлар орасида мамлакат бўйича ҳар 100 минг аҳолига ўртача 712,3 ва 3593,6 нафарни ташкил этган. Ушбу кўрсаткичлар «йод танқислиги пандемияси» давом этаётганлигини англатади. 2007 йилда қабул қилинган Қонунда ёд етишмаслиги касалликларининг оммавий профилактикаси озиқ-овқатга йодланган туз ишлатиш ва йодланган озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиш орқали амалга оширилиши белгиланган. Бироқ 2024 йилнинг 9 ойи якунига кўра, ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, мамлакатимизда 94 та ош тузи ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва ундан фойдаланувчи корхона мавжуд. Уларнинг бор-йўғи 24 тасида лабораториялар бор, фақатгина 72 тасида дозаторлар ўрнатилган. Аммо ўрнатилган айрим дозаторлар мутлақо талабга жавоб бермайди. 2024 йилнинг 9 ойи давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан текширувлар ўтказилди. Натижада туз ишлаб чиқарувчи корхоналардан олинган 263 та намунадан 65 тасида (25%), савдо ва умумий овқатланиш шахобчаларидан олинган 1110 та намунанинг 347 тасида (31,5%), мактабгача ва мактаб таълими муассасаларидан олинган 3613 та намунанинг эса 1263 тасида (35%) йод миқдори белгиланган талабга жавоб бермаслиги аниқланган. Шу билан бирга ўрганишлар давомида Сирдарё вилоятида ҳеч қандай ҳужжатсиз тузни қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва ташиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келаётган 4 та корхона аниқланган. Ушбу корхоналарда тузни йодлаш дозаторлари мавжуд эмас. Омборларда маҳсулотларни сақлаш қоидаларига амал қилинмаган, қайта ишлаб чиқариш учун келтирилган бирламчи тузларнинг тегишли ҳужжатлари, хусусан сертификатлари мавжуд эмас. Туз белгиланган талабга жавоб бермайдиган пакетларга қадоқланмоқда. Маҳсулот ишлаб чиқарилган саналар кўрсатилмаган ҳолда сотувга чиқарилмоқда. Айрим ҳолларда қадоқларга йодланган ош тузи деб, аслида йодланмаган техник туз солинаётгани аниқланган. Айрим тадбиркорлар тегишли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзларни суиистеъмол қилиб, аҳолининг соғлиғи учун зарарли бўлган маҳсулотларни сотишни давом эттирмоқда. Мажлис якунлари бўйича қўмиталарнинг аниқ таклифлар акс этган қўшма қарори қабул қилинди.

  • 2 Декабрь, 10:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech