Янгиликлар

not found

Лицензиясиз фаолият юритган табибларга маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди. «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунда тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг хулосасига асосан халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган. Бунда соғлиқни сақлаш амалиётида ташхис қўйиш ва даволашнинг фақатгина қўллашга рухсат этилган усулларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Шу билан бирга, қонунчиликда халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмаган. Бунинг натижасида фуқаролар сохта табибларнинг қурбонига айланмоқда, бундай хизматларнинг оқибатлари эса фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатилганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шунингдек, мазкур хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ўрнатилмоқда. «Реклама тўғрисида»ги Қонун халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишни тақиқловчи норма билан тўлдирилмоқда. Муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

  • 23 Сентябрь, 15:35
  • Батафсил
not found

Фарғонада дори воситаларни қалбакилаштираётган яширин цехлар аниқланди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида яширин цехда дорихоналарда қиймати 7 мингдан 26 минг сўмга қадар бўлган “Каспаргин”, “Пиратсетам”, “Дексамитазон”, “Аскорбин кислотаси” каби ампула шаклидаги дори воситаларини ёзуви, қадоғи ва ёрлиқларини ўзгартириш ҳамда ампулаларни бўёқ билан бўяш орқали дорихоналарда қиймати 70 мингдан 200 минг сўмгача бўлган “L-Lizin Essinat”, “Тиоцетам”, “Мидокалм”, “Ретоболил”, “Дипроспан” ва “Актовеген” каби дорилар тайёрланган. Мазкур дори воситалари комплекс экспертиза хулосаларига кўра дори воситалари қалбакилаштирилганлиги ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитига амал қилинмаганлиги аниқланди. Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманидаги хонадонлардан олинган дориларнинг қиймати 89 млн. сўмни ташкил этган бўлсада, уларни қалбакалаштириш орқали савдога чиқарилганида 625 млн. сўмга сотилиши мумкин эди. Бу эса фуқароларнинг соғлигига жиддий хавф солиш билан бирга моддий харажатларини оширилишига ва беморларнинг шифо топмасликларига сабаб бўлар эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

  • 23 Сентябрь, 12:53
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech