Янгиликлар

not found

Муддати ўтган дори воситаларини уй шароитида қандай қилиб тўғри утилизация қилиш мумкин

Муддати ўтган дориларни шунчаки бошқа маиший чиқиндиларга қўшиш ёки канализацияга ташлаб юбориш мумкин эмас. Сувда эрийдиган препаратлар бундан мустасно. Қолган дори-дармонлар билан қуйидагича иш тутиш керак: • Таблеткаларни блистердан ёки қадоқдан чиқариб, кукун ҳолига келгунча майдалаш керак. Капсулаларни ёки ампулаларни очинг ва ичидагини олинг. Буғланишни ҳидламанг. •  Олинган кукунни шаффоф бўлмаган мустаҳкам пакетга ёки қопқоғи зич банкага солинг. Егулик бўлмаган нарсани, масалан, тупроқ ёки чойни шамасини қўшинг, ва яхшилаб аралаштириб қадоқланг. •  Агар мазлар ҳақида гап кетса, уларни полиэтилен пакетга сиқиб чиқариш ва тюбиклардан алоҳида утилизация қилиш керак. Бундай чора-тадбирлар уйсиз ёки ёввойи ҳайвонларнинг утилизация қилинган препаратларга қизиқмаслиги учун зарурдир. Агар сизнинг шаҳрингизда утилизация учун махсус марказ бўлса, яхшиси дориларни у ерга олиб боринг. Муддатини ўтказиб юборган дорилар уй аптечкасида камроқ пайдо бўлиши учун, яхшиси, ортиқча дориларни ғамламаслик, уларни фақат зарурият бўлганда сотиб олиш керак.

  • 25 Октябрь, 17:59
  • Батафсил
not found

Олимлар Омега-3нинг юрак саломатлиги учун фойдасини ўрганишди

Юрак-қон томир касалликларининг бирламчи профилактикаси доирасида омега-3 ёғ кислоталарининг юрак-қон томир тизими саломатлигига таъсири VITAL номли энг йирик клиник тадқиқотида ўрганилди. Беш йил давомида тадқиқотчилар анамнезида инсульт, юрак-қон томир ва онкологик касалликлар бўлмаган 50 ёшдан ошган 26 000 га яқин катта ёшли америкаликларнинг саломатлик ҳолатини кузатдилар. 2018 йилда New England Journal of Medicine журналида чоп этилган натижалар шуни кўрсатдики, ҳар куни 1 грамм омега-3 ни қабул қилиш жиддий юрак-қон томир касалликлари, яъни миокард инфаркти, инсульт ва юрак-қон томир касалликларидан ўлимнинг умумий хавфига сезиларли таъсир кўрсатмайди. Шу билан бирга, натижаларнинг кейинги таҳлили шуни кўрсатдики, тадқиқотдан олдин рационда кўп миқдорда балиқ истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратлари хавфини статистик жиҳатдан сезиларли даражада 19% га камайтиришга ёрдам берди. Бундан ташқари, омега-3 қабул қилган катталарда миокард инфаркти хавфининг пласебо гуруҳи иштирокчиларига нисбатан 28% га статистик жиҳатдан сезиларли даражада пасайиши кузатилди. Шу билан бирга, тадқиқот бошланишидан олдин кам балиқ истеъмол қилган одамлар ўртасидаги кўрсаткичларни таққослаш омега-3 озиқ-овқат қўшилмалари миокард инфаркти хавфини 40% га камайтиришга ёрдам беришини тасдиқлади. Овқат рациони балиқ билан бой бўлмаган одамларда омега-3 қабул қилиш миокард инфаркти частотасини пасайтиришдан ташқари, тадқиқотчилар юрак-қон томир касалликларининг икки ёки ундан ортиқ хавф омиллари (чекиш, юқори қон босими) мавжуд бўлганда миокард инфаркти частотасини 44% га пасайишини аниқладилар. Алоҳида тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, афро-америкаликларда омега-3 ни қабул қилиш миокард инфаркти хавфини 77% га камайтиришга ёрдам берди. Тахминларга кўра, ушбу популяцияда омега-3 синтези ва метаболизмини келтириб чиқарадиган генетик вариантлар бунда маълум роль ўйнаши мумкин, аммо ушбу механизмларни чуқурроқ тушуниш учун қўшимча тадқиқотлар зарур.  

  • 25 Октябрь, 14:45
  • Батафсил
not found

Novo Nordisk FDA дан семаглутиднинг "дорихона тайёрланган" нусхаларини сотишни тақиқлашни сўради

Даниянинг Novo Nordisk компанияси АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар сифати устидан санитария назорати бошқармаси (FDA) га компаундер дорихоналарга (compounding pharmacie - бу ишлаб чиқариш дорихонасининг аналоги) таркибида семаглутид бўлган (Ozempic ва Wegovy)  вазн йўқотиш ва диабетни даволаш учун қўлланиладиган машҳур дори воситаларининг нусхаларини тайёрлашни тақиқлашни сўраб мурожаат қилди. Қўшма Штатларда амал қиладиган қоидаларга кўра, компаундер дорихоналар танқис бўлган фирма дориларига талабни қондириш учун нусхаларини ишлаб чиқишлари мумкин: таркибини бирлаштириш, аралаштириш ёки ўзгартириш орқали. Маълумки, Ozempic ва Wegovy шу йил кўп бора АҚШда танқис бўлган. Дания фармацевтика ишлаб чиқарувчиси ўз баёнотида FDA дан семаглутидни дорихонада тайёрлаш ва кейинчалик сотиш учун тақиқланган дорилар рўйхатига киритишни сўради. Novo Nordisk маълумотларига кўра, Wegovyнинг комбинацияланган версиялари нотўғри дозаларда сотилади, номаълум қўшимчаларни ўз ичига олади, бу эса 2018 йилдан бери қайд этилган 400 тага яқин жиддий ножўя таъсирлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Novo Nordisk "дорихона" семаглутидининг сотувини тўхтатишга уринишдан ташқари, оригинал ниқоб остида қалбакилаштирилган дориларни сотишга қарши курашишга ҳам мажбур. Баъзи ўрганилган намуналарда 33% гача номаълум аралашмалар мавжуд, бошқалари эса фойдаланиш тақиқланган BPC-157 пептидини ўз ичига олади, деб маълум қилган эди компания 2023 йил охирида. 2024 йилда FDA бир нечта компанияларга семаглутиднинг тасдиқланмаган ва нотўғри маркировкаланган версияларини сотгани учун огоҳлантириш хатларини юборди.  

  • 25 Октябрь, 11:56
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech