Янгиликлар

not found

Янги қон гуруҳи тизими ишлаб чиқилди

Қон гуруҳлари бўйича халқаро референс-лаборатория (IBGRL) ва Бристол университети олимлари MAL деб номланган янги қон гуруҳи тизимини яратишди. Тадқиқот натижалари Blood журналида эълон қилинди. Анъанавий тарзда қон биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи гуруҳларга таснифлаб келинади. Уларнинг ҳар бирида қизил қон таначалари (эритроцитлар) махсус сирт белгилари (антигенлар)га эга бўлади. Бироқ қон аслида янада мураккаб таркибга эга, ҳозирга қадар олимлар томонидан 360 дан ортиқ антигенларни ўз ичига олган 47 та қон гуруҳи тизими аниқланган. Британиялик тадқиқотчилар ишлаб чиққан янги тизим қон гуруҳларини Mal оқсили орқали узатиладиган AnWj антигени бўйича таснифлашга асосланган. Олимларнинг фикрича, AnWj генотипи манфий одамларга мусбат генотипли қон қуйилиши салбий реакция бериши мумкин. Ер аҳолисининг 99,9 фоизидан кўпроғида AnWj генотипи мусбат. Бироқ манфий генотипли одамлар ҳам бор. Манфий AnWj га кўпинча қон касалликлари ва айрим саратон турлари сабабчи бўлиши аниқланди. Саноқли одамлардагина «манфийлик» наслий омиллар билан боғлиқ. Янги тизим ноёб қон хусусиятига эга шахсларни аниқлаш ва уларга қон қуйиш тартибини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.

  • 7 Октябрь, 12:45
  • Батафсил
not found

Реимбурсация дастури асосида берилган дориларнинг қиймати бюджетдан қоплаб берилади

Ҳукумат Қарори (619-сон, 02.10.2024 й.) билан Касалликларни амбулатор шароитда даволашда дори воситалари харажатларини қоплаш бўйича реимбурсация дастури тўғрисидаги низом тасдиқланди Низом билан беморларни амбулатор шароитда даволаниши учун шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт асосида дорихоналар орқали дори воситаларини бериш ва берилган дори воситалари қийматини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш (реимбурсация) тартиби белгиланди. Реимбурсация дастури асосида беморларга дори воситаларини тайинлаш Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартнома қилган бирламчи тиббий-санитария муассасаси шифокори томонидан амалга оширилади. Электрон рецепт тиббий ахборот тизимида шифокор томонидан бемор учун расмийлаштирилади. Электрон рецептда ҳар бир ташхис бўйича учтагача дори воситаси кўрсатилиши мумкин. Электрон рецептнинг амал қилиш муддати расмийлаштирилган кундан бошлаб 7 календарь кунни ташкил қилади. Шифокор томонидан расмийлаштирилган электрон рецепт ўрнатилган тартибда тасдиқлангандан сўнг ахборот дастури орқали Жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарга узатилади ҳамда беморнинг мобил телефон рақамига мазкур рецептнинг рақами ва санаси акс эттирилган СМС-хабарнома автоматик равишда юборилади. Реимбурсация дастури доирасида иштирок этувчи дорихоналарнинг берилган дори воситалари бўйича сарф-харажатлар мазкур дориларнинг нархлари акс эттирилган ҳисоб-фактуралар асосида Жамғарма томонидан тўлаб берилади.

  • 7 Октябрь, 09:05
  • Батафсил
not found

Антикоррупция агентлиги коррупцион жиноят қилган ходимларнинг ярим йиллик таҳлилини эълон қилди

Антикоррупция агентлиги таҳлилига кўра, 2024 йилнинг ярим йиллигида банклар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари тизимида коррупцияга оид жиноятчилик камайди. Мактаб ва боғча таълими вазирлиги, маҳаллий ҳокимликлар ходимлари орасида эса ортди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Олий суд тақдим этган маълумотлар асосида 2024 йилнинг I ярим йиллигидаги коррупцияга оид жиноятчилик таҳлилини эълон қилди. Таҳлилларга кўра, мазкур даврда 3837 нафар шахс коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судлар томонидан жиноий жавобгарликка тортилган. Антикоррупция агентлиги жорий йилда (2023 йилнинг биринчи ярим йиллиги билан таққослаганда) айрим соҳа ва йўналишларда коррупцияга оид жиноятчилик камайганини айтмоқда. Хусусан, ярим йилда тижорат банкларида 146 нафар ходим коррупцион жиноят содир этган. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 186 га тенг эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 145 (ўтган йилнинг мос даврида — 177) нафар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда 122 (128) нафар, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тизимида 30 (40) нафар, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тизимида 30 (33) нафар ходим коррупцион жиноятга қўл урган. Шунингдек, таълим тизими ва маҳаллий ҳокимликларда ишловчи ходимлар ўртасида коррупцион жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўпайган. Жумладан: - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимининг 285 (237); - давлат улуши мавжуд корхоналарнинг 103 (153); - маҳаллий ҳокимликларнинг 133 (119) нафар ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар сони ортган.

  • 4 Октябрь, 17:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech