Янгиликлар

not found

Дори воситаларини танлаш ва қабул қилишда шифокор тавсиясига таянинг

Рақобат қўмитаси рекламаларда "ноёб", "энг самарали", "энг хавфсиз", "кафолатланган натижа", "энг ишончли восита", “тез даволайди”, “ножўя таъсирлари мавжуд эмас”, “самараси исботланган” каби иборалар қўлланилаётганлигидан хавотир билдирди. Зеро бу иборалар истеъмолчиларни чалғитиши, дори самараси хусусида нотўғри тасаввур уйғотиши, шифокор маслаҳатисиз, ўзбошимчалик билан даволанишга ундаши билан хавф туғдириши мумкин. Зотан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 34-моддасига кўра, дори воситалари рекламасида: шифокор маслаҳатисиз мустақил даволаниш мумкинлиги ҳақида таассурот уйғотиш; олимлар, тиббиёт ходимлари ёки машҳур шахсларнинг тавсияларидан фойдаланиш; алоҳида шахсларнинг миннатдорлик изҳорлари ва муваффақиятли даволаниш ҳолатларини келтириш; дори воситасини энг самарали, энг хавфсиз ёки ноёб восита сифатида тақдим этиш; таъсири кафолатланганлиги ҳақида тасдиқ бериш; бошқа дори воситалари билан нотўғри таққослашларга йўл қўйиш тақиқланади. Қолаверса, рецептсиз бериладиган дори воситалари рекламаси қўллаш бўйича қарши кўрсатмалар мавжудлиги ҳамда мутахассис маслаҳатини олиш зарурлиги ҳақидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши шарт.Шу маънода Рақобат қўмитаси реклама берувчилар ва реклама тарқатувчиларни қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишга, фуқароларни эса дори воситаларини танлаш ва қабул қилишда шифокор тавсиясига таянишга чақирган.

  • 25 Июнь, 15:00
  • Батафсил
not found

Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–115-сон, 23.06.2026 й.) қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда: ▪️ ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;▪️ ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм; ▪️ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: ➖ 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм;➖ оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;➖ оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм; - Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм этиб белгиланди. 2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади. 2026 йил 1 июлдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 504 000 сўм этиб белгиланди. 2026 йил 1 сентябрдан: ▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.

  • 23 Июнь, 17:41
  • Батафсил
not found

ЖССТ: Зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари йилига 1,5 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлмоқда

Ҳар йили хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат 866 миллион касалланиш ва 1,5 миллион ўлимга сабаб бўлмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йигирма бир йиллик ўрганишлар натижаларини таҳлил қилиш асносида шошилинч огоҳлантириш билан чиқди. Унга кўра, таркибида зарарли бактерия ва вируслар, паразитлар ёки хавфли кимёвий моддалар мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари дунёда йилига, 1,5 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлмоқда.  Хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш 5 ёшгача бўлган болаларда катталарга нисбатан қарийб уч баравар кўпроқ касалликларга сабаб бўлмоқда. Ер юзи аҳолисининг атиги 9 фоизини ташкил этувчи кичик ёшдаги болалар ҳиссасига озиқ-овқат орқали юқадиган касалликларнинг қарийб учдан бир қисми тўғри келади. Ҳар йили дунё бўйлаб 866 миллион нафар инсон хавфсиз бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларини тановул қилиш оқибатида турли касалликларга чалинади. 2021 йилда озиқ-овқат ифлосланиши билан боғлиқ ўлимларнинг 73 фоизи кимёвий моддалар ҳиссасига тўғри келган. Энг хавфли омиллар сифатида қўрғошин ва маргимуш бирикмалари қайд этилган. Метилсимоб, қўрғошин ва маргимуш каби моддалар болалар миясининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, неврологик бузилишлар ва ривожланишда кечикишларга олиб келиши мумкин.

  • 22 Июнь, 12:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech