13:14 (27.08.2025)
78
Буғимлар соғлиги учун меньюда скумбрия, бодом, қулупнай, зайтун ёғи ва брокколи каби маҳсулотлар бўлиши керак.
«Лосось, скумбрия, сардина, селёдка каби ёғли балиқлар — омега-3 кўп тўйинмаган ёғ кислоталарининг асосий манбаларидан ҳисобланади. Ушбу кислоталар яққол яллиғланишга қарши таъсирга эга. Омега-3 моддалари яллиғланишни кучайтирувчи цитокинлар ва простагландинлар миқдорини камайтириб, буғим пардасидаги яллиғланишни пасайтиради. Ёғли балиқни мунтазам истеъмол қилиш ревматоид артрит ривожланиш хавфини 52% га камайтиради», — деди травматолог-ортопед Олес Тихонов.
Шунингдек, шифокорнинг фикрича, ёнғоқ, бодом, зиғир уруғи ва чиа уруғи каблар бўғимларга яхши таъсир қилади.
«Ёнғоқ ва уруғлар Е витамини, магний, цинк ҳамда омега-3 моддаларига бой. Бу моддалар яллиғланиш жараёнларини тартибга солишда иштирок этади, ҳужайра мембраналарини шикастланишдан ҳимоя қилади ва тўқималар тузилишини сақлашга ёрдам беради. Гилос, черника ва қулупнай каби резаворлар антиоксидантларга, хусусан, яллиғланиш жараёнларини камайтиришда ёрдам берувчи антоцианларга бой. Бу моддалар танада, жумладан, буғимлардаги яллиғланишни камайтиради. Шунингдек, резаворлар таркибида тўқималар мустаҳкамлигини таъминлаш учун зарур бўлган коллаген синтези учун муҳим бўлган С витамининг кўп миқдорда мавжуд», — дея таъкидлади шифокор.
Зайтун ёғи таркибида олеокантал мавжуд — бу табиий модда ўз таъсир механизми жиҳатидан стероид бўлмаган яллиғланишга қарши дориларга ўхшайди. У яллиғланиш жараёнида иштирок этувчи COX-1 ва COX-2 ферментларини тўсади, шу орқали буғимлардаги оғриқ ва шишни камайтиради.
Брокколи ва гулкарамга ўхшаш сабзавотлар эса сульфорафан моддасига бой — бу модда буғимларни емирувчи ферментларни блоклайди ва яллиғланиш даражасини пасайтиради. Шунингдек, бу турдаги сабзавотлар таркибида инсон саломатлиги учун муҳим бўлган клетчатка, антиоксидантлар ва фитонутриентлар мавжуд», — дея қайд этди шифокор.