10:59 (22.02.2023)

5531

Дунёда дори воситаларининг рекламаси қандай тартибга солинади. AҚШ (1-қисм)

 AҚШда ушбу фаолият тури Федерал Савдо Комиссияси (Federal Trade Commission, FTC) юрисдикцияси остида. Ушбу давлат органи рецептсиз сотиладиган дори воситаларини реклама қилиш фаолиятини назорат қилади. Бундан ташқари, аксарият штатларда дори воситаларини реклама қилишни тартибга солувчи маҳаллий қонунлар мавжуд.

Бундан ташқари, Федерал даражада Тиббий маҳсулотлар истеъмолчилари ассоциацияси (Consumer Healthcare Products Association) мавжуд бўлиб, у реклама амалиёти бўйича йўриқномалар ва реклама кампанияларини қонуний ўтказиш бўйича кўрсатмаларни нашр этади.

Рецепт бўйича дори воситаларининг рекламаси AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика бошқармаси (Food and Drug Administration) томонидан тартибга солинади. Ушбу давлат органи рецепт бўйича бериладиган дори воситаларини реклама қилиш бўйича йўриқномалар чиқарган ва 2007 йилдан бошлаб, рецепт билан бериладиган дориларнинг оммавий ахборот воситаларидаги реклама  мазмунини ҳам назорат қилади.

ФДA назорат фаолияти ва фармацевтика ишлаб чиқарувчиларига мажбурий хатлар бериш орқали рецепт бўйича дори воситаларининг рекламаси ва тарғиботини кўриб чиқади ҳамда тартибга солади. Дори воситалари ҳақидаги барча рекламалар ФДA нинг баҳолаш ва тадқиқот маркази томонидан олдиндан текширилиши керак.

AҚШ Дори воситаларини реклама қилиш тўғрисидаги низом иккита кенг талабни ўз ичига олади: компания фақат ФДA томонидан тасдиқланган махсус кўрсатма ёки тиббий фойдаланиш учун дорини реклама қилиши ёки тарғиб қилиши мумкин. Бундан ташқари, рекламада препаратнинг фойдалари ва хавфлари (ножўя таъсирлари) ўртасида "адолатли мувозанат" бўлиши керак.

Ушбу мамлакат фармацевтика бозорига хос бўлган қуйидаги нюансга эътибор қаратиш лозим: AҚШда рецепт бўйича ва рецептсиз сотиладиган дори воситаларини бевосита истеъмолчига реклама қилишга рухсат берилади. Бироқ, бундай реклама беморларни чалғитмаслиги керак. Ушбу турдаги қоидаларга мувофиқ, "реклама" икки тоифага бўлинади: босма (журнал, газеталарда) ва эфирга узатиладиган реклама (радио, телевидение, телефон тизимлари).

Чоп этилган рекламаларда ишлаб чиқарувчи препаратнинг қарши кўрсатмалари, ножўя таъсири ва самарадорлигини кўрсатиши шарт ("хулоса"). Овозли рекламалар хавф ҳақидаги энг муҳим маълумотларни ўз ичига олиши керак ("асосий баёнот"), тасдиқланган ёрлиқни олиш учун истеъмолчиларга бепул телефон рақамини тақдим этиши, веб-сайтга ҳаволани тақдим этиши, истеъмолчиларни шифокорга мурожаат қилишга ва чоп этилган йўриқномаларни ўқишга ундаши лозим.

 Рецепт бўйича дори воситаларининг телевидение рекламалари Medicare ва Medicaid давлат дастурлари билан қамраб олинган бўлса,  агар бир ойлик даволаниш $ 35 ёки ундан кўп бўлса, препаратнинг рўйхат нархини ўз ичига олиши керак.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech