09:00 (25.06.2025)
140
Катаракта дунёда кўрликнинг асосий сабаби бўлиб, сўнгги 20 йил ичида бу ҳолатлар 30% га ошган.
Жарроҳлик катарактани даволашнинг асосий усули ҳисобланади, аммо тадқиқотчилар тўғри овқатланиш касалликни олдини олиш, ривожланиш даражаси ва оғирлиги, шунингдек, иккиламчи катарактнинг ривожланишига сезиларли таъсир этишини қайд этди.
Катаракта шаклланиши маълум омиллар билан чамбарчас боғлиқ: беморларнинг ёши, ультрабинафша нурларнинг таъсири ҳамда диабет, гипертенония ва сурункали буйрак касаллиги каби бирга келадиган касалликларнинг мавжудлиги.
Жарроҳлик усули билан даволаш туфайли катаракта оқибатида келиб чиқадиган кўрлик ҳолатлари камайганига қарамай, статистик таҳлиллар сўнгги йигирма йил ичида катаракта билан касалланиш ҳолатлари деярли 30% га ошганини кўрсатади. Шунингдек, катаракта бошланишини 10 йилга кечиктириш касалланиш даражасини 2 баробарга камайтириши тахмин қилинмоқда.
Жарроҳлик катарактани даволашнинг асосий усули ҳисобланади, аммо баъзи беморлар операциядан кейин иккиламчи катаракта ривожланади. Бунинг олдини олишда турмуш тарзини ўзгартириш, шу жумладан тўғри овқатланиш муҳим рол ўйнаши мумкин. Тартибсиз овқатланиш катарактанинг ривожланиш частотаси ва оғирлигига, шунингдек, иккиламчи катарактнинг ривожланишига билвосита таъсир қилиши мумкин.
Кореяда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, қайнатилган гуруч, ловия, кимчи, сабзавотлар, ўтлар, ўртача миқдорда балиқ, парранда гўшти, қизил гўштни кам истеъмол қилиш, кунжут ва перилла ёғи устун бўлган диета катаракта операциялари сонини 20% га камайтирди.
Японияда катаракта бўлмаган 45 ёшдан 74 ёшгача бўлган 32 мингдан ортиқ эркак ва 40 мингга яқин аёл иштирокида тадқиқотлар ўтказилди. Уларнинг овқатланиши 5 йил давомида анкеталар асосида баҳоланди. Ушбу тадқиқот шуни кўрсатдики, сабзавотлар аёлларда эмас, балки эркакларда катаракта хавфини камайтириши мумкин ҳамда мева истеъмол қилиш ва катаракт билан касалланиш ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ.
2017 йилда Sedaghat et al. катаракта ривожланиши ва турли хил озуқавий моддаларни истеъмол қилишнинг бешта модели ўртасидаги боғлиқликни баҳолади:
- Биринчи гуруҳ иштирокчилари натрий, оқсил, углеводлар, рух, В1, В2 ва В6 витаминлари юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилди;
- Иккинчи гуруҳнинг рациони олеин, линол, линолен ва тўйинган ёғ кислоталарига, транс ёғларига, Е витаминига бой эди;
- учинчи гуруҳ кальций, холестерин, Д витамини ва В12 ни кўп истеъмол қилган;
- тўртинчи гуруҳнинг менюси ретинол, каротеноидлар, С витамини ва Омега-3 ёғ кислоталари каби турли хил антиоксидантларга бой бўлди. Ушбу гуруҳда катаракта хавфи энг паст бўлган.