15:53 (04.03.2024)

1271

Кимларга эрталабки машқларни бажариш мумкин эмас?

Фойдали ҳисобланган эрталабки машқлар сурункали юрак-қон томир тизими касалликлари, бўғим патологиялари ва онкологияга чалинган кишиларга зарар етказиши мумкин, дея огоҳлантирди умумий амалиёт шифокори Севинч Aлиева.

Мутахассиснинг фикрича, жисмоний машқлар касаллик туфайли заифлашган тана учун чидаб бўлмас оғриқли бўлиши мумкин. Бундан ташқари, эрталабки машқлар ҳатто соғлом одам учун ҳам хавфли бўлиши мумкин, агар у уйқудан турганидан тайёргарликсиз бошласа. Бундай ҳолда бош айланиши, қон босими кўтарилиши ва пульс тезлашиши мумкин.

“Шунинг учун аввал ювиниш ва душ қабул қилиш, сув ичиш ва мувозанатли нонушта қилган яхши. Ана ундан кейин қилинган эрталабки машқлар ҳаёт сифати ва фаровонлигини яхшилашга шунингдек, энергия олишга ёрдам беради ", деди Aлиева.

Шифокор эрталаб оддий машқлар қилишни ёки ҳаво яхши айланадиган жойда йога билан шуғулланишни маслаҳат берди. https://mir24.tv/news/16582449/komu-nelzya-delat-zaryadku-po-utram-obyasnila-vrach

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech