08:55 (19.06.2024)
1098
Глазго (АҚШ) университети тадқиқотчилари Нью-Йорк университети ходимлари билан ҳамкорликда саратон касаллигига қарши курашиш учун нейрон тармоқни ишлаб чиқди ва ўргатди.
Тизим "Гистоморфологик фенотипни ўрганиш" деб аталади. Муаллифлар 452 бемордан олинган ўпка аденокарценомаси тўқималарининг намуналари билан минглаб юқори аниқликдаги тасвирлардан фойдаланганлар.
Нейрон тармоғи ёрдамида қилинган башоратлар маълумотлар базасидаги ҳақиқий натижаларга мос келди. Сунъий интеллект 72 фоиз ҳолларда касалликнинг ремиссиядан чиқиш эҳтимоли ва вақтини тўғри баҳолай олган. Ушбу технология ёрдамида шифокорлар беморлардаги касалликларни тезроқ ташхисларлари, келажакда саратон касаллигини даволаш статистикасини яхшилашлари мумкин.