11:42 (24.04.2024)

1203

Олимлар: Қандли диабетга қарши энг кенг тарқалган дори узоқ умр кўриш сири бўлиши мумкин

Олимларнинг фикрича, қандли диабетни даволашда ишлатиладиган энг арзон ва кенг тарқалган дори узоқроқ ва соғлом ҳаёт кечиришга ёрдам беради.

Одамларга қондаги қанд миқдорини камайтиришга ёрдам берадиган ва 2-тоифа диабетни даволашда ёрдам берадиган метформин саратон, когнитив функцияларнинг пасайиши ва юрак касалликларидан ҳам ҳимоя қилиши мумкин. Бу унинг яллиғланишга қарши таъсири билан боғлиқ, деб хабар беради НПР. 

Олимлар метформин соғлом кекса одамларда қаришни секинлаштириши ва касалликнинг олдини олиши мумкинлигини аниқлаш учун TAME Trial деб номланган тадқиқотда ўз тахминларини синаб кўришади. Олти йиллик тадқиқотда 65 ёшдан 79 ёшгача бўлган 3000 киши қамраб олиниши режалаштирилмоқда.

"Мен метформин одамларнинг умрини узайтирадими ёки йўқми, билмайман, аммо далиллар бу мумкинлигини кўрсатди", деди Стивен Aустад Aмерика Қариш тадқиқотлари федерациясининг катта илмий маслаҳатчиси.

У шунингдек, Британияда илгари ўтказилган тадқиқотни мисол қилиб келтирди. Унда препаратни қабул қилган 2-тоифа диабет одамларда деменция хавфи камайганлиги аниқланган. Метформинни қабул қилган одамларда юрак-қон томир касалликларидан ўлим хавфи ҳам пастайган.

"Баъзи олимлар ФДAдан метформин тадқиқотини ўтказишга розилик беришини сўрашди. Aгар биз бир вақтнинг ўзида бир нечта муаммоларни олдини олишга ёрдам бера олишини исботласак, бу профилактика тиббиётининг ютуғи бўлар эди", деди Остад.

 

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech