12:22 (08.10.2026)

44

Улгуржи ташкилотлар дори воситалари ва тиббий буюмларни омборхонада сақлашда қандай тартибларга амал қилиши керак?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилиш ҳамда сақлаш Вазирлар Маҳкамасининг 185-сон қарорига асосан қатъий белгиланган тартибда амалга оширилади

✅ Дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар омборхона бинолари санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга жавоб бериши;

✅ Омборхона бинолари дори воситаларининг ва тиббий жиҳозларнинг физик-кимёвий, фармакологик ва токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларининг ва тиббий жиҳозларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши керак.

✅ Омборхонада дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни қабул қилиш ва сақлаш жойлари бир-биридан ажратилган бўлиши лозим.

✅ Омборхонада дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни қабул қилиш омборхонанинг қабул қилиш бўлими томонидан амалга оширилади. Юклаш-тушириш ишларини олиб боришда дори воситаларини ва тиббий жиҳозларни ёғин-сочинлардан, қуёш нурларининг бевосита таъсирларидан, юқори ёки паст ҳароратдан ҳимоя қилиш таъминланади.

✅ Ҳар бир келган маҳсулот мувофиқлик сертификатига ва Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилганлик гувоҳномасига эга бўлиши шарт.

✅ Рақамли маркировка қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларни қабул қилишда зарур махсус ускуналар ва дастурий таъминотлар ишлатилиши таъминланади.

Сақлаш қоидалари:Дориларнинг физик-кимёвий хоссалари, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчи талабларига (ҳарорат, намлик, ёруғликдан ҳимоя қилиш) риоя қилинган ҳолда сақланади.

❗️ Мувофиқлик сертификати йўқ ёки рўйхатдан ўтказилмаган маҳсулотларни сақлаш ҳамда реализация қилиш қатъиян тақиқланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech