17:29 (22.11.2023)
1833
Италиянинг Валенсия халқаро университети олимлари шундай хулосага келишди. Шакар ўрнини босувчи моддаларни ўз ичига олган парҳез ичимликларни истеъмол қилиш диабет, семизлик, гипертония ва юрак-қон томир касалликларининг ривожланишига олиб келиши мумкин. Тадқиқот натижалари Science Direct томонидан чоп этилди.
Ширин паст калорияли ичимликлар сунъий шакар ўрнини босувчи моддалар ёрдамида ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқарувчилар уларни шакарга "соғлом муқобил" деб аташади, аммо бундай аналоглар хавфсиз эмас. Улар юрак-қон томир касалликлари, сурункали буйрак касаллиги, семизлик, гипертенония, диабет ва ошқозон ости бези саратони ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
Тадқиқотчилар ичимликлар буйрак касаллиги ва саратон ривожланиш хавфи ўртасидаги боғлиқликни заиф деб аташган, аммо шакар ўрнини босувчи моддалар аслида ичакларга зарар етказиши ва дисбактериозни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, парҳезли ичимликлар ичиш глюкоза алмашинуви жараёнини бузадиган айрим ичак бактерияларининг кўпайишига сабаб бўлади, дейилади тадқиқотда.