17:58 (09.01.2025)
164
Кундузги уйқучанлик ҳар доим ҳам чарчоқдан келиб чиқмайди, баъзида у касалликлар ва патологиялардан дарак бериши мумкин, деди кардиолог-шифокор Людмила Палаткина.
Масалан, бундай ҳолатга анемия сабаб бўлиши мумкин. Анемияда уйқучанлик билан бир қаторда тахикардия ва тери оқариши ҳам кузатилади. Шунингдек, қалқонсимон без функциясининг пасайиши - гипотиреоз туфайли ҳам уйқу тортиши мумкин. Бу касаллик одатда вазн ортиши билан бирга давом этиб боради.
Aртериал гипотонияли беморларнинг ҳам доим уйқуси келади, дейди Палаткина. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу жисмоний зўриқишга чидамлиликнинг пасайганлигидан далолат беради
Доимий уйқучанлик ташхислари орасида обструктив уйқу апноэси синдроми, шунингдек, мия қон айланишининг бузилиши – инсульт ҳам бор.
Кундузги уйқучанликнинг энг оддий сабаби уйқу гигиенасининг бузилиши бўлиши ҳам мумкин, дейди шифокор.
"Бу ҳолатда муаммога қарши курашиш учун режимни нормаллаштириш, тунги дам олишдан икки соат олдин телевизор кўриш ёки смартфондан фойдаланишдан воз кечиш, уйқу олдидан оғир кечки овқат танаввул ва спиртли ичимликларни истисно қилиш кифоя," - дея хулоса қилди мутахассис.