Янгиликлар

not found

2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади. Унга қуйидаги асосий йўналишларда эришилган натижалар киритилади: 1️⃣ давлат органларининг HR самарадорлиги;2️⃣ Давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;3️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;4️⃣ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;5️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;6️⃣ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;7️⃣ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар. Рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.

  • 4 Декабрь, 09:13
  • Батафсил
not found

Тиббиёт ходимлари миграцияси: сабаблар ва муаммолар

Шифокорларни ўз мамлакатидан ташқарида иш излашга ундайдиган сабабларни яхшироқ тушуниш учун Medscape Professional Network 1251 шифокор орасида глобал сўров ўтказди. Чет элда ишлаётган ёки шундай қилишни режалаштираётган респондентларнинг жавоблари эмиграциянинг асосий мотивларини ва бу йўлда дуч келадиган тўсиқларни очиб берди. Хорижда фаолият юритишнинг асосий сабаблари сифатида 5 та омилни кўрсатишган: - ҳаёт сифати ва иш ҳамда шахсий ҳаёт баланси яхшироқ (53%), - маош юқорироқ (42%), - оила учун таълим ва турмуш шароитлари яхши (37%), - касбий ривожланиш имкониятлари кўпроқ (34%), - узоқ муддатли иммиграция ёки доимий яшаш имконияти (31%). Асосий тўсиқлар: - лицензия ва малакани тан олиш талаблари (48%), - тиббиёт тизими ва клиник жараёнларининг фарқлари (45%), - тил ва коммуникация қийинчиликлари (34%), - маданий тўсиқлар (33%), - шахсий ёки оилавий мослашув муаммолари (32%). Хорижда ишловчи шифокорларнинг кўпчилиги (66%) ўз ватанида ишлагандагидан кўпроқ даромад олишини маълум қилишган. Шу билан бирга, кўп респондентлар молиявий бўлмаган афзалликларни — ҳаёт сифати ва касбий ривожланиш имкониятларини ҳам алоҳида таъкидлашган. Испания (22 фоиз), Германия (12 фоиз), Франция (9 фоиз), AҚШ (7 фоиз) ва Aвстралия (6 фоиз) кўчириш учун энг оммабоп мамлакатлар бўлди. Меҳнат миграциясининг барча афзалликларига қарамай, дипломларни тан олиш ва маҳаллий норматив талабларга мувофиқлик жараёнлари жиддий тўсиқ сифатида қолмоқда.

  • 3 Декабрь, 12:00
  • Батафсил
not found

Бразилия дунёдаги биринчи денге безгагига қарши бир-дозалик вакцинасини маъқуллади

Бразилия денге безгагига қарши дунёдаги биринчи бир-дозалик вакцинасини маъқуллади. Янги Butantan-DV препарати касалхонага ётқизилиш хавфини 100 фоизга камайтиради ва бутун дунё бўйлаб касалланиш ҳолати рекорд даражада кўпайган бир пайтда инфекцияга қарши курашиш ёндашувини ўзгартириши мумкин. Препарат 12 дан 59 ёшгача бўлган одамлар учун мўлжалланган бўлиб, аҳоли учун бепул тақдим этилади. Уни Сан-Паулодаги давлат илмий-тадқиқот маркази — Бутантан институти ишлаб чиқарган. Мамлакатда иммунизация кампаниясини бошлаш учун аллақачон 1 миллион дозадан ортиқ вакцина тайёрланган. Кейинги йил охирига қадар яна 30 миллион дозани Хитойнинг WuXi Biologics компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқариш режалаштирилган. Вакцина инфекциянинг симптомли кечишидан 74,7%га, касалликнинг оғир шакли ривожланишидан 91,6%га ва касалхонага ётқизилишдан 100%га ҳимоя қилади. Бу маълумотлар 16 минг киши иштирок этган ва 8 йил давомида ўтказилган III босқич клиник синовлар натижалари билан тасдиқланган. Butantan-DVнинг аналоги мавжуд — япон фармацевтика гиганти Takeda томонидан ишлаб чиқилган TAK-003 (савдо номи — Qdenga), у 3 ой оралиғида иккита инъекцияни талаб қилади. Касаллик белгиларини олдини олишда унинг самарадорлиги бироз юқори — иккинчи дозани олганидан бир йил ўтгач 80,2%, 4,5 йилдан сўнг 61,2% ни ташкил қилади. Қўшимча эмлаш бу кўрсаткични 74%га оширади. Бу препарат биринчи марта 2022 йилда Индонезия регулятори томонидан рўйхатдан ўтказилган. 41 мамлакатда сотилган. Денге иситмаси чивинлар орқали юқади. Касаллик 40 ° С гача бўлган иситма, кучли бош оғриғи, мушак ва бўғимларнинг оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш билан бирга келади. Касаллик юқтирган ҳар 20 кишидан бири инфекциянинг оғир шаклини бошидан кечиради, бу ички қон кетишига, органлар ишламай қолишига ва охир-оқибат ўлимга олиб келади. Бундан ташқари, агар дангенинг турли штаммлар билан икки марта касалланса, жиддий асоратлар хавфи кескин ортади. Ўтган йил касалланиш бўйича рекорд — дунё бўйлаб 14,1 миллиондан ортиқ ҳолат ва 9500 дан зиёд ўлим қайд этилди. Бу 2023 йилдаги кўрсаткичлардан икки баравар кўп. Мутахассислар инфекциянинг тез тарқалишини глобал исиш билан боғлашмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ҳар йили тахминан 390 миллион одам патоген билан касалланади, уларнинг 96 миллионида симптомлар ривожланади. Таҳлилий моделлар шуни кўрсатадики, барча қитъалардаги 100 дан ортиқ мамлакатларда 5,6 миллиарддан ортиқ одам инфекцияни юқтириш хавфи остида турибди.

  • 2 Декабрь, 14:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech