Янгиликлар

not found

Фармацевтика соҳасида Афғонистон билан ҳамкорлик алоқалари кенгаяди

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация Афғонистон Ислом Амирлиги билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Кобул шаҳрида бўлди. Халқаро бизнес марказида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” кўргазмасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов раҳбарлигидаги бир гуруҳ соҳа масъул ходимлари ҳам иштирок этди. Бу ерда 300 дан ортиқ тиббий маҳсулотлар намойиш қилинди. Шунингдек, икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида “B2B” форматидаги учрашувлар ўтказилиб, музокаралар олиб борилди. Кўргазмада 4000 га яқин тиббий маҳсулотлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Афғонистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика хизмати директори Ҳамид Формулой томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори препаратлари ва маҳсулотларини Афғонистонга етказиб бериш борасида рўйхатдан ўтказишни соддалаштириш бўйича таклифлар берилди. Бу масалада тиббий маҳсулотларни рўйхатга олиш ваколатига эга бўлган Афғонистон озиқ-овқат ва дори воситалари миллий уюшмаси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Учрашувлар доирасида Афғонистон тадбиркорлар маслаҳат кенгаши соғлиқ масаласи бўйича ўринбосари доктор Муҳаммад Ҳошим Ваҳааж билан ушбу мамлакатдаги хусусий шифохоналарга дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техникаларни юртимиздан импорт қилиш, беморларни Ўзбекистонга даволашга юбориш масаласи муҳокама этилди. Шунингдек, Ўзбекистондаги тиббий маҳсулотлар ва даволаш жараёнлари билан танишиш мақсадида Афғонистон делегацияси ташрифи амалга оширилиши бўйича келишувга эришилди. Кобул Савдо ва саноат палатаси кенгаши аъзоси Забиҳуллаҳ Момен Зада билан экспорт-импорт масалалари муҳокама қилинди.

  • 31 Октябрь, 11:07
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи ҳамда қалбаки дори воситаларининг муомалага киритилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Г.Ф.” МЧЖ дорихонаси мудири Ж.Қ. фуқаро З.Т.га 120 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 9 хил турдаги 671 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “V.-F.” МЧЖ дорихонаси раҳбари Б.Р. ва сотувчиси С.Ғ. фуқаро М.Х.га тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 дона “Иммуноглобулин человека антистафилококковый” номли қалбаки дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Худди шундай, Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “V.-f.” МЧЖ дорихонаси раҳбари С.А. ва сотувчиси Ж.И. тегишли ҳужжатлари бўлмаган 10 дона “Иммуноглобулин человека антистафилококковый” номли қалбаки дори воситасини О.А.га сотган вақтларида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 28 дона қалбаки дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 31 Октябрь, 08:56
  • Батафсил
not found

"Соғлом авлод-миллат келажаги" халқаро конференцияси бўлиб ўтди

“Grand Mir Hotel” меҳмонхонасида "Sogʻlom avlod uchun" халқаро хайрия фонди ташкил этилганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Соғлом авлод-соғлом миллат" мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Конференцияда фонднинг маҳаллий ва хорижий ҳамкорлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар иштирок этди. “Sogʻlom avlod uchun” халқаро хайрия фонди нодавлат жамоат ташкилоти бўлиб, 1993 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига биноан ташкил топган. Фонднинг мақсади ва вазифалари жисмонан бақувват, маънан етук, руҳан тетик фарзандлар тарбиялашни йўлида оналик ва болаликни муҳофаза қилувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик олиб боришдан иборатдир. Шунингдек, Республикамиздаги энг чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли қатламини янада тиббий-ижтимоий ҳимоя билан қамраб олиш, оилаларда соғлом фарзанд туғилиши ва тарбияланиши, уларнинг тиббий психологиясини шакллантириш учун юксак масъулият билан узлуксиз ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, Республикамизда олис, бориш қийин бўлган туманлар аҳолисига тиббий-ижимоий патронаж тизимини яратиш, «Саломатлик» поездларини ташкил этиш, мураккаб тиббий операциялар ўтказилишига муҳтож болаларни етакчи хорижий клиникаларга даволанишга жўнатиш, турли ижтимоий фестиваллар, танловлар, спорт мусобақалари ҳамда ёш авлодни жисмоний, маънавий ва ақлий ривожланишига хизмат қилувчи кўплаб тадбирлар, лойиҳаларни алоҳида қайд этиб ўтиш лозим. Конференцияда “Sogʻlom avlod uchun” халқаро хайрия фонди Бошқарув раиси Светлана  Инамова маҳаллий ташкилотлар, хусусан  “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси билан ҳамкорлигини алоҳида эътироф этди. Конференция доирасида фонд ҳамкорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясининг ривожлантириш ва инвестиция директори Баҳодир Машариповга ҳам  халқаро хайрия фондининг "30 йил” эсдалик статуэткаси топширилди.

  • 30 Октябрь, 15:17
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech