Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда давлат хизматчилари асосан қандай касалликларга чалиниши маълум қилинди

6 минг нафарга яқин давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамдаа ҳокимликлар билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва барча ҳокимликларда фаолият юритаётган жами 5 744 нафар давлат фуқаролик хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказишди. Хизматчилар 10 дан ортиқ турдаги бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, ҳокимлик ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими (остеохондроз), кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланди. Касаллик аниқланган ходимларга даволаниши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш чораларини кўриш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли кўрсатмалар юборилди, жараён давом этмоқда.

  • 9 Март, 16:29
  • Батафсил
not found

Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олади

Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан: ▪️ беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари); ▪️ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади: ➖ 11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;➖ 25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига. Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади. Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади. ❗️Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.

  • 9 Март, 10:52
  • Батафсил
not found

H2 рўйхатидаги препаратларнинг QR кодлари: улар қалбакилаштириш муаммосини ҳал қиладими?

ETHealthworld ушбу ташаббуснинг амалга оширилиши ва Ҳиндистон фармацевтика саноати курашаётган қалбаки дори-дармонлар савдосини чеклашнинг таъсирини тушуниш учун баъзи соҳа мутахассислари билан суҳбатлашди. Н2 рўйхатидаги препаратлар учун QR кодлари/штрих-кодларини жорий этиш Ҳиндистон бозорида қалбаки дорилар муаммосини ҳал қилиши мумкин, аммо бозорда қалбаки ёки сифатсиз дори-дармонлар сотилишини бартараф эта олмайди. Мумбай: соғлиқни сақлаш ва оила фаровонлиги вазирлиги (MoHFW) 2022 йил 17 ноябрда бюллетен чиқарди. Расмий газеталарда бюллетендаги маълумотлар 2022 йил 15 июнда оммага эълон қилинди, унда қоидалар лойиҳаси бўйича жамоатчиликдан келиб тушган эътирозлар ва таклифлар марказий ҳукумат томонидан кўриб чиқилди. Хабарноманинг моҳияти қуйидагилардан иборат: H2 иловасида келтирилган дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар ўзларининг асосий қадоқлари ёрлиғига штрих-код ёки тезкор жавоб (QR) кодини чоп этишлари ёки бирламчи қадоқ ёрлиқда жой етарли бўлмаса, иккиламчи қадоқнинг ёрлиғида аутентификацияни осонлаштириш учун дастурий таъминот томонидан ўқилиши мумкин бўлган маълумотларни сақлайдиган QR кодларни қўшиб қўйишлари керак. 2023 йил 1 августдан бошлаб фармацевтика компаниялари H2 иловада кўрсатилган 300 та ишлаб чикарувчиларнинг дори  воситаларида QR кодлари/штрих-кодларни қўллаши шарт.

  • 7 Март, 15:49
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech