12:00 (20.10.2023)
1544
Европа Иттифоқида дори-дармонлар, хусусан, пенициллин ва амоксициллин каби антибиотиклар ва парацетамол каби оғриқ қолдирувчи воситалар, айниқса, болалар дозаларида танқислигини олдини олиш чоралари ҳақида гапирди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Европа Комиссияси ҳукуматлар, саноат ва фуқаролик жамиятини муҳим дори-дармонлар бўйича муаммоларни ҳал қилиш учун бирлаштиришга қаратилган иттифоқ тузади.
Ҳозирда муҳокама қилинаётган фавқулодда чоралар қаторига қуйидагилар киради: дори воситаларининг яроқлилик муддатини узайтириш, дори воситаларини биргаликда харид қилиш ва уларни Жанубий яримшардаги мамлакатлар билан алмашиш, муқобил етказиб берувчиларни жалб қилиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини зудлик билан ошириш.
Брюссел Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ва Европарламентни фавқулодда вазиятларда дори воситалари ишлаб чиқариш устидан Европа комиссиясининг назоратини кучайтириш учун амалдаги қонунчиликни қайта кўриб чиқишга чақирди. 2023 йил охирига қадар зарур дори воситалари рўйхати тузилиб, уларнинг мавжудлиги ва етказиб берилиши қатъий назоратга олиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: 2022 йил охирида ЖССТ коронавирус чекловлари бекор қилинганидан кейин бутун дунё бўйлаб пенициллин ва амоксициллин етишмаслигини эълон қилди. 2023 йил бошида эса Европа Иттифоқида аъзо мамлакатларни муҳим дори воситалари билан таъминлаш мақсадида умумий дори-дармон фондини яратиш таклифи илгари сурилди.