Янгиликлар

not found

СOVID-19 ни бошидан ўтказган беморларда кузатилаётган олти хавфли асорат

Дунёда коронавирус пандемияси эълон қилинганидан буён роппа-роса 3 йил ўтди. Бу даврда касаллик қарийб 6,8 миллион нафар кишини ҳаётдан олиб кетди. Энг ёмони, ҳозир ҳам қатор мамалакатларда эпидемиологик вазият мураккаб. Вирус Ер юзи бўйича ойига 80-90 минг одамнинг ўлимига сабаб бўляпти. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти СOVID-19 пандемиясини яна уч ойга узайтиришга мажбур бўлди. Боз устига, сўнгги ойларда турли минтақаларда “омикрон” штаммининг ХBB.1.5 субварианти кенг тарқалмоқда. У ҳозиргача бизга маълум мутациялар орасида энг юқувчани сифатида баҳоланяпти. Аммо мутахассисларни ташвишга солаётган омил шундангина иборат эмас. Негаки, бу дард вақт ўтиши билан қатор хавфли асоратларини ҳам намоён қилмоқда. Шулардан энг кўп учраётгани — тромбоз. У ортиқча вазн, семизлик ва қандли диабет каби метаболик касалликлардан азият чекувчи беморларда айниқса, кўп кузатиляпти. Икинчи хавфли асорат — юрак фаолияти бузилиши. Гап шундаки, вирус қон томирлари, ўпка, юрак ва бошқа органлар тўқималарига киргач, уларни йўқ қилиб, яллиғланишни келтириб чиқармоқда. Бу эса, ўз навбатида, миокардит юзага келишига сабаб бўляпти. Учинчи хавфли асорат — депрессия ва хотира сусайиши. Пандемия бошланганидан буён шифокорлар CОVID-19ни бошдан ўтказган беморларда худди шу аломатларни қайд этишмоқда. Тўртинчи хавфли асорат — инсульт. Бу мазкур инфекция оқибатида мия томирларида кузатилаётган яллиғланиш жараёни билан боғлиқ. Бешинчи хавфли асорат — ўпка фибрози. Коронавирусли пневмонияга чалинган беморларда тегишли муолажалардан сўнг, ўпкада чандиқлар ҳосил бўлиб, бу нафас олиш самарадорлиги пасайишига олиб келади. Олтинчи хавфли асорат — сон суяги, елка, тизза бўғимлари емирилиши билан кечмоқда. Оқибатда эндопротезлаш амалиётига муҳтож беморлар сони кўпаймоқда. Шифокорлар хулосасига кўра, коронавирусга қарши эмланиш нафақат унинг юқиши ёки оғир кечиши, балки хавфли асоратларидан ҳам ишончли ҳимоялайди. Айниқса, катта ёшли инсонлар, сурункали касалликка чалинган ва иммунитети заиф кишилар, биринчи навбатда, вакцина олишлари лозим.

  • 15 Февраль, 11:13
  • Батафсил
not found

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди

Фармакопея — бу алоҳида мамлакатда ёки маълум бир худудда ишлатиладиган дори воситалари сифатини таъминлаш учун қонунан риоя этилиши шарт бўлган стандартлар тўпламидир. Замонавий фармакопеяларинг асосий вазифаси — дори воситалари сифатига умумий талабларни, шунингдек фаол фармацевтика субстанциялари, тайёр дори воситалари, ёрдамчи моддалар, реактивлар, реагентлар ва шу кабиларга қўйиладиган алоҳида сифат стандартларини белгилашдан иборатдир. Бугунги кунда амалда бўлган ЖССТнинг “Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органлари индекси”га кирган мамлакатлар рўйхатида 57 та мамлакат, жумладан 3 та ҳудудий фармакопея органлари (ЕИ, ЕОИИ ва Африка мамлакатлари) ва 1 та ЖССТ (халқаро фармакопея) акс эттирилган бўлиб, 2021 йил декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳам ушбу индексга киритилгандир. Таъкидлаш жоиз, 2023 йил 07 феврал санасида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг 26-сон буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри учинчи жилди тасдиқланди. Мазкур жилддан ўрин эгаллаган фармакопея мақолалари ва бошқа маълумотлар ҳақида ушбу ҳаволада батафсил ўқишингиз мумкин.

  • 15 Февраль, 09:00
  • Батафсил
not found

14-феврал – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун

Темурийлар сулоласи вакили, ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин намоёндаси – Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483-йилнинг 14-феврал куни дунёга келган. – Инглиз олими Уилям Ерскин Бобур ҳақида шундай деганди: “Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”. – Бобур ота томондан Aмир Темурнинг бешинчи авлоди эди. Унинг отаси Умаршайх Мирзо Фарғона вилояти ҳокими, онаси Қутлуғ Нигорхоним эса Муғулистон хони ва Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи бўлган. – Бобур отаси Умаршайҳ Мирзонининг бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этиши туфайли 12 ёшида тахтга чиққан. – Бобурийлар сулоласи 3,5 аср мобайнида замонавий Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва жануби-шарқий Aфғонистон ҳудудларини назорат қилган. – Тарихий манбаларда Бобурнинг ўта кучли ва ғайратли инсон бўлгани қайд этилади. Маълумотларга кўра, у сарой ичида иккита елкасида иккита бақувват эркакни кўтариб олиб машқ қилган. – Бобурнинг тўрт фарзанди – Ҳумоюн Мирзо, Гулбадан Бегим, Комрон Мирзо ва Ҳиндол Мирзо Қобулда дунёга келган. Бобурнинг қизи Гулбадан Бегим ўрта асрларда Марказий Осиёдан етишиб чиққан ягона аёл тарихчи бўлган. – “Бобурнома” асари “Туркий тилда ёзилган енг яхши насрий асар” дея эътироф етилади. “Бобурнома” бугунги кунга қадар 31 та тилга таржима қилинган. – Бобур Aфғонистоннинг Қобул шаҳридаги “Боғи Бобур”га дафн этилган.

  • 14 Февраль, 10:03
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech