Янгиликлар

not found

3 турдаги 1048 ўрам қалбакилаштирилган дори воситалари айланмасининг олди олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Наманган, Андижон, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди. 580 турдаги 6263 ўрам жумладан: ♦ 310 турдаги 2285 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган; ♦ 215 турдаги 2765 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган; ♦ 52 турдаги 165 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз; ♦ 3 турдаги 1048 ўрам (Актовегин 40 мг 5 мл №5 ампула, Зардекс 300 мг капсула, Regapen 300 mg капсула) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди. Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

  • 26 Сентябрь, 11:58
  • Батафсил
not found

Депутатлар ихтисослашган оммавий ахборот воситаларидан ташқари бошқа жойларда дори воситаларини реклама қилишни тақиқлашни таклиф қилишди

Давлат Думаси фармацевтика маҳсулотларини, айниқса хорижий маҳсулотларни рекламан қилиш қоидаларини кучайтириш зарур деб ҳисоблайди. Хусусан, ихтисослаштирилган оммавий ахборот воситаларидан ташқари ҳар қандай платформада дори воситаларини реклама қилишни тақиқлашни таклиф қилинди. Уларнинг фикрича, хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг рекламаси туфайли маҳаллий фармацевтика компанияларининг маҳсулотлари сояда қолмоқда. "Инсон дорихонага келади ва беихтиёр реклама сабаб онгига сингиб қолган дориларни танлайди. Гарчи маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчилари бир неча баравар арзонроқ бўлиши мумкин бўлган аналогни тақдим қилсалар ҳам, улар бу ҳақда билишмайди.", дейди депутатлар. Уларнинг фикрича, фармацевтлар ҳам харидорга арзонроқ вариантдаги маҳаллий дорини сотишдан манфаатдор эмас. Рекламадаги чекловлар маҳаллий фармацевтика ишлаб чиқарувчиларини қўллаб қувватлаш билан бир қаторда, истеъмолчиларга арзон нархда даволаниш имкони бериши мумкин.

  • 26 Сентябрь, 08:55
  • Батафсил
not found

Меҳнат ҳуқуқи ва муҳофазаси масалалари муҳокама қилинди

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги 13-раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Гулноза Тошпулатова - Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича манзилли – тадбирларнинг 1-ярим йилликда амалга оширилиши, Тошкент шаҳар бўйича меҳнат ҳуқуқ инспектори Муҳиддин Садиқов - Тошкент шаҳар бўйича меҳнат ҳуқуқи ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича меҳнат инспекторлари томонидан амалга оширилган ишлар, Тошкент шаҳар бўйича меҳнат техник инспектори Нилуфар Маннонова - Соғлиқни сақлаш касаба уюшмаси тизимидаги муассасаларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлиги бўйича олиб борилган ишлар, Ташкилий ишлар бўйича етакчи мутахассис Мурод Ахунов - корхона ташкилот ва муассасаларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Ҳозирги кунда меҳнат ҳуқуқи ва меҳнат муҳофазаси масалалари барча ташкилотлар учун долзарб мавзу ҳисобланади. Чунки, ҳодимларга етарлича шароитлар яратилиб берилгандагина, уларда ҳимояланганлик ҳисси вужудга келади ва ўз касб вазифаларини мукаммал бажаришади. Йиғилишда шу каби мавзулар атрофлича муҳокама қилинди. “Дори-Дармон” АК касаба уюшмаси раиси Д.Солиева ҳам мазкур йиғилишда иштирок этди. Модераторлар касаба уюшмаси қўмиталари раислари томонидан берилган саволларга жавоб беришди.

  • 25 Сентябрь, 17:50
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech