Янгиликлар

not found

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган фармацевтика соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Қонун лойиҳаси билан “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги ҳамда “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги қонунларнинг айрим нормаларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Яъни, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколатидан рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини йилига камида бир марта тасдиқлаш нормаси ва унга алоқадор бўлган бандлар чиқарилмоқда. Натижада дори воситалари Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши чоғида “Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низом” асосида унинг рецептсиз ёки рецепт асосида берилишига оид тоифаси аниқланади. Давлат рўйхатидан ўтказилган дори воситаси автоматик шаклантирилиб бориладиган рўйхатда қайд этилиб, веб-сайтга жойлаштирилади. Шу билан бирга, қонун лойиҳасида дори моддалари (субстанциялар)ни давлат рўйхатидан ўтказишга оид нормани бекор қилиш ҳам назарда тутилмоқда. Чунки бугунги кунда дори воситаларини ишлаб чиқариш амалиётига жорий қилинган халқаро стандартлар (GMP) ва сифат назоратига қўйилган талаблар доирасида субстанцияларни назорат қилишнинг альтернатив механизмлари жорий этилган. Таклиф этилаётган янгиликлар соҳадаги айрим такрорланувчи ва бюрократик талабларни бекор қилиш орқали аҳолининг сифатли, хавфсиз, самарадор ва арзон дори воситалари билан таъминлаш даражасининг ошишига хизмат қилади.

  • 25 Декабрь, 10:00
  • Батафсил
not found

2023 йил сарҳисоби. Қонунчилик-2

27.02.2023 йил. "Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори (ПҚ-74-сон)қабул қилинди  Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан шифохоналарда даволанаётган ногиронлиги бўлган болага ғамхўрлик қилаётган шахсларга: - боланинг ёнида бўлиш учун шароит яратилади; - мазкур давр учун меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва бепул овқат берилади. 27.02.2023 йил. “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–819) Президент томонидан имзоланди. Қонунга кўра, техник жиҳатдан тартибга солиш – маҳсулотнинг хавфсизлигига, уни ишлаб чиқариш жараёнларига ва усулларига доир талабларни белгилаш, қўллаш ҳамда бажариш, шунингдек уларга риоя этилишини мувофиқликни баҳолаш ва давлат назоратини амалга ошириш орқали текширишдир. Ушбу Қонуннинг амал қилиши: - санитария, фитосанитария ва ветеринария чоралари; - меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги чоралар; - бухгалтерия ҳисоби стандартлари; - қимматли қоғозлар эмиссияси стандартлари ва қимматли қоғозлар эмиссияси рисолалари, баҳолаш фаолияти стандартлари; - тиббий ёрдам стандартлари;

  • 23 Декабрь, 13:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech