Янгиликлар

not found

ССВ: Биологик фаол қўшимчалар даволовчи хусусиятга эга эмас!

Бугун ижтимоий тармоқларда турли касалликларни даволаши айтилаётган биологик фаол қўшимчалар ва табиий гиёҳларнинг рекламаси кенг тарқалмоқда.  Хусусан, яқинда озиш учун мўлжалланган, реализация қилиш ва сақлаш тақиқланган маҳсулотларнинг рўйхати эълон қилинган эди. Сўнгги пайтларда эса интернет тармоғида қандли диабет ва унинг асоратларидан халос этиши ваъда қилинаётган биологик фаол қўшимчаларнинг рекламаси авж оляпти. — Диабетнинг икки тури мавжуд бўлиб, биринчиси, организмда инсулин етарли даражада ишлаб чиқарилмаслиги, иккинчиси эса ҳужайраларнинг инсулинга сезувчанлиги пасайиши натижасида пайдо бўлади, — дейди Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Севара Фахрутдинова. — Қандли диабетга чалинган инсонларга асосан инсулинотерапия, айрим ҳолларда витаминотерапия тайинланиши мумкин.  Қолаверса, бундай беморлар соғлом турмуш тарзига риоя қилиши, жисмонан фаол бўлиши ва қонда қанд миқдорини камайтирувчи дориларни мунтазам қабул қилиши лозим. Диабетнинг икки турини ҳам даволаш жараёни комплекс ёндашувни талаб этиб, у биологик фаол қўшимчалар ёрдамида олиб борилмайди. Умуман олганда, биологик фаол қўшимчалар инсон организмининг физиологик ҳолати барқарор бўлмаган ҳолларда унинг функционал фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган бўлиб, улар ҳеч қандай даволовчи хусусиятга эга эмас. Шифокорлик амалиётида биологик фаол қўшимчаларнинг “мўъжизавий” таъсирига ишониб, анъанавий даволаш усулларидан воз кечган, яъни инсулин қабул қилишни тўхтатган айрим беморларда бир неча кун ичида кетон таначалари пайдо бўлиши ва қанд миқдори ўта юқорилаб кетиши ҳолатлари кузатилган. Оқибатда бемор гиперглекемик кома ҳолатига тушиб қолиши мумкин.  Юқоридагилардан келиб чиқиб, ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган биологик фаол қўшимчалар қандли диабетга чалинган беморларни даволашда самара бермаслиги билан бир қаторда, саломатликка жиддий хавф туғдириши мумкин. Қолаверса, бундай маҳсулотлар рекламасида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг айрим бандлари талаблари бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Хусусан, мазкур қонуннинг 35-моддасига мувофиқ овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг ва озиқ-овқат қўшимчаларининг рекламаси: - улар дори воситалари ҳисобланади ва (ёки) даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотмаслиги; - уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларнинг аҳволи яхшиланганлигига доир муайян ҳолларга ҳаволаларни ўз ичига олмаслиги; - уларнинг қўлланилганлиги муносабати билан жисмоний шахслар томонидан билдирилган миннатдорчилик изҳорини ўз ичига олмаслиги; - соғлом овқатланишни рад этишга ундамаслиги керак. Шундай экан, турли биологик фаол қўшимчаларни қабул қилишдан аввал, албатта, шифокор билан маслаҳатлашинг.

  • 15 Март, 09:00
  • Батафсил
not found

Юмшоқ пластир овози бузилган одамларнинг нутқини тиклайди

Aмерикалик олимлар гапиролмайдиган инсонларни гапиришига ёрдам берадиган инновацион ямоқни тақдим этишди. Қурилма сунъий интеллект ёрдамида томоқ-халқум мушаклари ҳаракатларини ёзиб олади ва уларни нутққа айлантиради. Кичкина пластир терига ёпиштирилади. У танга ўлчамида, сув ўтказмайди ва вазни етти граммдан ошмайди. Пластир ҳалқум мушаклари ҳаракатини электр сигналларига айлантиради, кейин машина ўрганиш алгоритми орқали нутққа таржима қилинади. У беморда ҳатто овоз пайчалари шикастланган бўлса ҳам самарали ишлайди. Калифорния университети жамоаси пластирни саккизта кўнгиллида синаб кўрди. Улардан бир нечта ибораларни айтиш сўралган. Шу билан бирга улар туриш, юриш ва югуриш орқали қурилманинг ҳаракатланаётганда ишлаш қобилиятини намойиш этишди. Пластир 95% ҳолларда ибораларни тўғри айтиб бера олди. Олимларнинг таъкидлашича, у ҳозирча фақат олдиндан ёзилган жумлаларни айтиб беролади. Aммо келажакда янада такомиллаштирилган алгоритмлар қурилмага ҳалқум мушакларининг ҳар қандай ҳаракатини таниб олишда ёрдам беради, деб хабар беради Agence France-Presse.

  • 14 Март, 14:45
  • Батафсил
not found

Масъул раҳбарлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими йўлга қўйилади

"Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-49-сон 13.03.2024 й.) қабул қилинди Унга мувофиқ, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КРI), уларга эришиш бўйича “йўл хариталари” ҳамда улар томонидан ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури Ҳукумат томонидан тасдиқланади. Самарадорлик кўрсаткичларига ўз вақтида ва сифатли эришилишини таъминлаш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш тизимини рақамлаштириш мақсадида: самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда “samaradorlik.uz” электрон платформасига киритилади ҳамда унда раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади; ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши             -70 фоиздан кам бўлганда – “қониқарсиз”,            -70 фоиздан 85 фоизгача – “қониқарли”,            -85 фоиздан 100 фоизгача – “яхши” ҳамда            -100 фоиз ва ундан юқори бўлганда “аъло” деб баҳоланади. Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилишида раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш мақсадида: ➖ республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш тўловлари миқдори уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб белгиланади; ➖ чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси уч ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади, бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно; ➖ йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

  • 14 Март, 11:45
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech