Янгиликлар

not found

Ўзбекистонда аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражаси ўрганилади

Ўзбекистон аҳолиси орасида халқаро қабул қилинган стандарт методология асосида кенг кўламли тадқиқотлар ўтказилади. Бу - «Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.  Унга кўра, HBSC текшируви ўтказилади. Унда мактаб ёшидаги болалар орасида саломатлик соҳасида феъл-атвор ўрганилади. Шунингдек, GYTS текшируви ташкиллаштирилади. У мактаб ўқувчилари орасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишнинг тарқалганлигини ўрганишга қаратилган. Бундан ташқари, STEPS текшируви мўлжалланган. У катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавфли омилларининг тарқалганлигини ўрганишга алоқадор. Анемия (темир моддаси, В12 витамини етишмаслиги), йод етишмаслиги, фолий кислотаси ва А витамини етишмаслигининг тарқалганлиги ва сабабларини ўрганиш ҳам режалаштирилмоқда. Аҳоли томонидан туз истеъмол қилиш даражасини ҳам ўрганиш кўзда тутилмоқда.

  • 24 Январь, 09:00
  • Батафсил
not found

Айрим тадбиркорлар 27 баравар миқдорида устама қўллаб, дори воситаларини сотганлиги аниқланган

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи A.Худаяровнинг “Мамлакатимизда дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси ҳолати тўғрисида”ги Қонунчилик палатаси парламент сўровига юборган жавоби муҳокама қилинди. Парламент сўровига келган жавобда қайд этилганидек, республикада бугунги кунда дори воситалари улгуржи реализация қилиш учун 538 та корхона, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун эса 15 250 та лицензияга эга дорихона фаолият юритмоқда. Aйни вақтда Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан 2023-йил 22-июндан license.gov.uz тизими орқали амалга ошириляпти. Шу билан бирга, давлатимиз раҳбарининг 2022-йил 26-октябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, 2023-йил 1-майдан бошлаб, жисмоний шахслар томонидан харид қилинган дори воситаларининг нархи “FAIR TECH” ягона ахборот тизимида дори воситаларининг улгаржи ва чакана савдосида нархларни референт нархлар билан автоматик тарзда солиштириш ҳамда ҳуқуқбузарликни аниқлаш имконияти яратилган. Ушбу тизим орқали бир ойда ўртача 352 мингдан ортиқ референт нархни бузиш ҳолатлари қайд этилган. Aйрим аниқланган ҳолатларда ҳатто тадбиркорлар 27 баравар миқдорида устама қўллаб, дори воситаларини сотганлиги аниқланган. Мажлисда депутатлар аҳолини сифатли, хавфсиз ва безарар дори воситалари билан таъминлаш, сифатсиз маҳсулотларни импорт қилинишини олдини олиш, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш учун жавобгарликни аниқ белгилаш, халқаро талабларга жавоб берадиган сифат тизимини яратиш, маҳаллий маҳсулотларни чет эл давлатларига экспорт қилиниши учун кенг йўл очиб бериш лозимлигини қайд этдилар. Парламент сўровига юборилган жавобда берилган ахборотни эътироф этиш билан бирга, мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш ва мавжуд қонунлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш кераклигини таъкидладилар.

  • 23 Январь, 14:57
  • Батафсил
not found

FDA "Пролиа" организмда калцийни хавфли даражага тушириши ҳақида огоҳлантиради

FDA Amgen нинг остеопорозга қарши "Пролиа" дори воситаси ёрлиғига гипокальциемия ҳақида огоҳлантирувчи ёзувни қора билан белгилаб қўйди. Препаратни қабул қилиш натижасида кальцийнинг камайиши ва оқибатда касалхонага тушиб қолиш, ҳаттоки беморларнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин. AҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDA)  "Пролиа" (деносумаб) ни қабул қилиш бўйича йўриқномага огоҳлантириш қўшди. Регуляторнинг таъкидлашича, остеопорозни даволаш учун мўлжалланган дори-дармонларни қабул қилиш қондаги кальцийнинг жуда паст даражага тушишига олиб келиши мумкин. Гипокальциемия сурункали буйрак касаллиги бўлган беморлар учун алоҳида хавф ҳисобланади. Огоҳлантириш қора ранг билан чизиб қўйилиши у жиддий ён таъсир эканлигини кўрсатади. Қайд этилишича, "Пролиа"ни қабул қилиш натижасида келиб чиққан кальцийнинг камайиши касалхонага ётқизиш ва ўлимга сабаб бўлган. Гипокальциемия асемптоматик бўлиши мумкин, аммо FDA чалкашлик, анормал юрак ритми, ҳушидан кетиш, мушакларнинг спазмлари ва заифлик каби аломатларга эътибор бериш кераклиги ҳақида огоҳлантирди. "Пролиа" моноклонал антитела бўлиб, ҳар олти ойда тери остига юборилади. FDA 2022 йилда препаратнинг гипокальциемия хавфи ҳақида огоҳлантириб, текширув бошланишини эълон қилганди. Препарат биринчи марта 2010 йилда постменопозал остеопорозни даволаш учун тасдиқланган. Препарат остеокластларнинг шаклланиши, фаолияти ва ҳаётида муҳим рол ўйнайдиган оқсил билан боғланиш орқали ишлайди (инсонларнинг ёши улғайгайнида суякларнинг табиий парчаланиши жараёнида иштирок этадиган ҳужайралар). Amgen портфелида 2022 йилда Россияда рўйхатдан ўтган остеопороз учун муқобил дори "Ивенити" (ромосозумаб) мавжуд. Унинг ёрлиғида ҳам FDA томонидан қондаги калций даражасининг хавфли даражага тушиши хавфи ҳақида огоҳлантириш мавжуд.

  • 23 Январь, 11:47
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech