Янгиликлар

not found

Сифати кафолатланмаган дори воситаларини 16 600 АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.О. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 1 000 дона “ARAGAN” номли дори воситасини 215 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни АҚШ долларида ҳисоблаб 16 600 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 16 Июнь, 14:55
  • Батафсил
not found

Нима учун бундай тартиб йўлга қўйилган?

Қариндошим онкологик касалликдан вафот этди. Уйда беморнинг рецепт асосида олган кучли таъсир қилувчи дори воситалари қолганди, буни поликлиника ходимлари келиб олиб кетди. Нима учун бундай тартиб йўлга қўйилган? Компаниянинг @Doridarmon_aloqabot ига юртдошимиз томонидан шундай савол йўлланган. Бу тартиб онкологик беморлар уйида вафот этгандан кейин қолган гиёҳвандлик воситаларидан нотўғри фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида жорий этилган ва қонуний асосга эга. Даволаш-профилактика муассасалари раҳбарлари вафот этган онкологик беморнинг қариндошлари томонидан топширилган фойдаланилмаган рецептлар, гиёҳвандлик воситалари қолдиқлари ва фойдаланилган гиёҳвандлик воситаларининг бўш ампулалари ҳисоби юритилишини ташкил этишлари зарур. Даволаш-профилактика муассасаси бўйича буйруқ билан ҳисобдан чиқариш ва йўқ қилиш учун масъул бўлган шахсга фойдаланилмаган рецептлар, таркибида гиёҳвандлик воситалар бўлган дори-дармон препаратлари қолдиқларини, бўш ампулаларни қабул қилишни ташкил этиш вазифаси юкланади. Мазкур ходим амбулатория картасига ёзилган навбатдаги рецепт олинган пайтдан бошлаб препарат сарфини таққослаши зарур. Топширилган рецептлар ва препаратлар сони, уларнинг номлари ва доривор шакли (ампула, таблетка, кукун) тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, муассаса раҳбари томонидан имзоланган ва думалоқ муҳр билан тасдиқланган махсус журналда рўйхатдан ўтказилади. Топширилган рецептлар ва доривор препаратлар йўқ қилингунга қадар сейфда ёки металл шкафларда сақланиши керак. Асос 

  • 13 Июнь, 11:53
  • Батафсил
not found

Парацетамол устида тадқиқот ўтказилди

Парацетамол нафақат мия орқали оғриқни енгиллаштиради - олимлар у нерв охирлари(нерв ҳужайраларининг ўсиқчалари охиридаги тузилма) даражасида ҳам оғриқни қолдиришини аниқладилар. Қуддусдаги Иброний университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот дунёдаги энг машҳур оғриқ қолдирувчи воситалардан бирининг илгари номаълум бўлган таъсир механизмини очиб беради. Муаллифлар парацетамолни қабул қилгандан сўнг танада AМ404 моддаси ҳосил бўлишини аниқладилар. Ҳозиргача у фақат марказий асаб тизимида ҳаракат қилади, деб ишонилган. Бироқ, маълум бўлишича, AМ404 тўғридан-тўғри перифериядаги оғриқ рецепторларида синтезланади ва оғриқ мияга узатиладиган натрий каналларини блоклайди. Бошқача қилиб айтганда, парацетамол марказий асаб тизимига етиб бормасдан олдин оғриқ сигналини тўхтатади. Ушбу кашфиёт янги, хавфсиз, ён таъсири кам бўлган оғриқ қолдирувчи воситаларни ишлаб чиқишга келиши мумкин.

  • 13 Июнь, 09:00
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech