Янгиликлар

not found

Эндокринолог: D витамини етишмовчилиги ортиқча вазнга сабаб бўлади

Ўртача вазндаги инсонлар билан солиштирганда, семизликка эга беморлар қонида D витамини даражаси ўртача 20–30% паст бўлади. Эндокринолог Диана Эрикенованинг айтишича, бу ҳолат витамин D истеъмоли ва қуёш нурланиши бир хил бўлган шароитда ҳам кузатилган. Витамин D ва ортиқча вазн ўртасидаги боғлиқлик икки томонлама деб ҳисобланади: семизлик витаминнинг сўрилишини қийинлаштириши ва витамин етишмовчилиги эса вазн ортишига ҳисса қўшиши мумкин. Амалиётда эса бу икки жараён бир вақтнинг ўзида содир бўлиши мумкин. «Витамин D ёғ ҳужайраларида тўпланиб, организм томонидан фаол равишда фойдаланиш учун қолмайди. Бу унинг қондаги концентрациясини, овқат ва қўшимчалар орқали етарли қабул қилинса ҳам, пасайишига олиб келади. Жигар ва буйракларда витамин Dнинг фаол шаклининг ишлаб чиқарилиши камаяди, айниқса, агар беморда жигарда ёғ тўпланиши билан боғлиқ касаллик бўлса. Шунинг учун, витамин D етишмовчилиги, ҳатто уни етарли миқдорда истеъмол қилсангиз ҳам, юзага келади», — деб тушунтирди шифокор. D витамини етишмаслиги инсулин қаршилигига олиб келиши мумкин, бу эса семиз беморларда метаболик ҳолатни ёмонлаштиради ва ёғ тўқималари тўпланишини кучайтиради. «Бу илдизига етиб бўлмайдиган “ муаммодан” фақат бир вақтнинг ўзида тана вазнини меъёрлаш, яллиғланишни камайтириш ва D витамини етишмоқчилигини тўлдириш орқали чиқиш мумкин. Шунинг учун халқаро тавсияларда ортиқча вазнга эга одамларда витамин D дозасини 1,5–2 баробарга ошириш, яъни профилактика мақсадида кунига 4000 МЕ гача қабул қилишни тавсия қилади. Албатта, қондаги витамин D даражаси назорати билан», — деб қўшимча қилди мутахассис.

  • 19 Ноябрь, 09:30
  • Батафсил
not found

Уфада бўлиб ўтган Ички касалликлар бўйича IV Халқаро Евроосиё форуми тафсилотлари

Россиянинг Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида IV Халқаро ички касалликлар шифокорлари Евроосиё форуми юқори савияда бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи мутахассислари "Дори-Дармон" АК ташаббуси ва кўмагида иштирок этишди. Ўзбекистоннинг уч нафар мутахассислари форумда уз маърузалари билан қатнашди. Биринчи маърузачи умумий амалиёт шифокори, ревматолог ва Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитатсия илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Дилором  Раҳимова бўлди. Унинг мавзуси "Нафас олиш касалликларида ўпка гипертензиясини даволашда инновацион ва мултидиссиплинар ёндашув: Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасидаги воқелик ва истиқболлар. Хилола Мирахмедова, Тошкент давлат тиббиёт академияси Ички касалликлар кафедраси бўлими мудири, профессор, Ўзбекистон ревматологлар ассотсиатсияси раиси "Тизимли склеродермада интерститсиал ўпка касаллигини эрта ташхислашнинг клиник ва иммунологик жиҳатлари” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди. Шунингдек, АК «Дори-Дармон”нинг тижорат директори Рамил Абдулов "Реимбурсатсия дастурини ривожлантириш: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро истиқболлар” мавзусида сўзлади. У ўз чиқишида Ўзбекистонда реимбурсатсия дастурининг аҳамияти, аҳолига сифатли дориларни тақдим этишдаги рольи ва фармацевтика соҳаси ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, дастур: - Аҳолининг зарур дори-дармонларга бўлган эҳтиёжини оширади; - Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдамни яхшилайди; - Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар яратади.  «Дори-Дармон” давлат реимбурсация дастурида иштирок этмоқда "Дори-Дармон" АК 2021 йили Сирдарё вилоятида тажриба-синов сифатида бошланган реимбурсация дастурини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Ушбу тизимни босқичма-босқич 2026 йилнинг якунига қадар мамлакатимиз бўйлаб жорий этиш режалаштирилган. "Дори-Дармон" АК томонидан 9 ой ичида компания реимбурсатция дастури доирасида 14 млрд 155 млн сўмлик дориларни бепул тақдим этди. Бу кўрсаткич дастурнинг самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятини акс эттиради. Шунингдек, форум давомида Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бошқирд давлат тиббиёт университети ва Республика терапия ва тиббий реабилитатсия илмий-амалий маркази ўртасида академик ва илмий ҳамкорлик бўйича шартнома имзоланди. Университетда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашув бўлиб ўтди  ҳамда уларнинг таълим ва касбий ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

  • 17 Ноябрь, 14:00
  • Батафсил
not found

Яқин ўн йилликда силдан ҳалок бўлиш хавфи икки баравар кўпайиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йили дунёда 8,3 миллион киши туберкулёзга чалинган, 1,2 миллион бемор эса вафот этган. Бу — глобал даражада энг юқори ўлим кўрсаткичларидан бири. Сил — бедаво эмас. Унинг олдини олиш борасида ҳам амалий ечимлар мавжуд. Қолаверса, силни самарали даволаш бўйича жаҳон тиббиётида катта ютуқларга эришиляпти.  Шунга қарамай, баъзи мамлакатларда : • молиялаштириш паст, • тиббий хизматга кириш имкони чекланган, • профилактика ва назорат ишлари суст. Натижада муаммо ҳануз глобал даражада долзарблигини йўқотгани йўқ. Касалланиш ҳолатларининг 87% атиги 30 та давлат ҳиссасига тўғри келади. Улардан энг йириклари: - Ҳиндистон — 25% - Индонезия — 10% - Филиппин — 6.8% - Хитой — 6.5% - Покистон — 6.3% Шу сабаб ЖССТ ҳукуматларни силга қарши кураш чораларини кучайтиришга чақирмоқда.

  • 17 Ноябрь, 11:13
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech