Янгиликлар

not found

Шифокорларнинг 70 фоизи ҳужжатларни қандай тўлдиришни билишмайди

«Справочник врача» профессионал жамияти томонидан ўтказилган сўров натижалари шуни кўрсатдики, шифокорларнинг учдан бири тиббий ҳужжатларни тўлдиришда муаммоларга дуч келмоқда. 85,3% эса бошқа тиббий ҳужжатлар билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келмоқда. 70% дан ортиғи ҳужжатларни нотўғри тўлдирганлиги учун турли хил жазоларга дучор бўлган — жиноят ишларидан тортиб, раҳбариятининг ҳайфсанигача. Шифокорларнинг ярмидан кўпи иш берувчининг ҳисобидан ҳужжат ишлари бўйича пуллик билим олишни хоҳлайди. Шифокорлар учун энг катта муаммо бу тиббий карталар. Улар билан боғлиқ қийинчиликларга респондентларнинг 36,4% дуч келмоқда. Шифокорларнинг 37,6 фоизи эса ҳужжатлар билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаганини айтишди. Шифокорларнинг 62,6% нинг фикрича, қийинчиликлар пайдо бўлишининг асосий сабаби —беморнинг аралашувидан қисман ёки тўлиқ бош тортган ҳолларда шифокор ҳаракатларининг аниқ алгоритми йўқлиги. Яримидан озроғи — 47% — беморнинг тиббий аралашувга ихтиёрий розилигида имзо қўйишни унутганликларини айтишди. Шифокорларнинг учдан бир қисми ҳужжатларни тўлдиришда хатоларга йўл қўйган (нотўғри сана, беморнинг исмидаги хато ва бошқалар). Ва техник тўсиқлар муҳим муаммо: 24,7% клиникада ҳужжатлар бланкалари хато амалга оширилганлиги ва 28,5% ИДС чоп этиш учун сарфланадиган материаллар йўқлиги ва ҳоказо. Респондентларнинг атиги 1 фоизи бундай хатолар учун жиноий жавобгарликка тортилганини айтади. Яна 7,3% давлат идораларига (прокуратура, Роспотребнадзор, Росздравнадзор ва бошқалар) тушунтиришлар берган, 40,4% суғурта компанияси томонидан, 32,8% тиббий ташкилот раҳбарияти томонидан жазо чоралари қўлланган (интизомий жазо, оғзаки огоҳлантириш, ва бошқалар). Тадқиқотда иштирок этган шифокорларнинг 38,4 фоизи хатолар туфайли муаммога дуч келмаганига қарамай, 71 фоиз шифокорлар ҳужжатларни тўлдириш қоидаларидан етарлича хабардор эмаслигини таъкидлаган. Сўровда қатнашган шифокорларнинг 22,5 фоизи тиббий варақаларни тўлдириш бўйича батафсил кўрсатмалар олишни, 33,8 фоизи эса барча ҳужжатлар билан ишлаш бўйича кўрсатмалар олишни хоҳлайди. Респондентларнинг яна 13,5 фоизи кўрсатмаларга муҳтож эмас, лекин аудитни ўрганишга қизиқиш билдиришган. Респондентларнинг 49,8 фоизи тиббий ҳужжатларни тўғри тайёрлаш ва тўлдириш бўйича пуллик тренингдан ўтишга тайёр, аммо фақат иш берувчи ҳисобидан, 44,5 фоизи тиббий ҳужжатларни тўғри тўлдириш ва керакли бланкалар билан таъминлаш масалари билан тиббий муассаса раҳбари шуғулланиши керак деб ҳисоблайди. Фақатгина 5,7% ўз маблағлари ҳисобидан тиббий ҳужжатлар билан ишлашни ўрганишга тайёр.

  • 22 Май, 09:03
  • Батафсил
not found

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона сотувчилари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Z.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Ш.Р. фуқаро Д.А.га 4 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, унинг ёнидан ўтказиш мақсадида олиб келинган жами 89 дона оқ қизил капсуладаги дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, “H.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. 4 дона “Зардекс” номли дори воситасини 200 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 22 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 19 Май, 16:47
  • Батафсил
not found

Баъзи ошқозон ярасига қарши дорилар йўриқномаларига янги ён таъсир қўшилади

Ошқозон безларининг секрециясини камайтирадиган дориларнинг кўрсатмаларига янги ножўя таъсирлар киритилади. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир қатор дори воситаларидан тиббий фойдаланиш бўйича йўриқномага ўзгартиришлар киритишни тавсия қилди. Янгиланган маълумотларга кўра, протон помпаси ингибиторларини қабул қилишда буйрак касаллиги (ўткир тубулоинтерститиал нефрит) ривожланиш хавфи мавжуд. Бу ҳақдаги маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида эълон қилинган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ножўя таъсирлар" бўлимига барча ўзгартиришларни киритишни тавсия қилди. Протон помпаси ингибиторлари бўйича кўрсатмаларда маълумот янгиланиши зарур бўлган препаратлар (ХПН келтирилган): омепразол, пантопразол, рабепразол, лансопразол, эсомепразол, декслансопразол. Ушбу дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари эгалари тиббий фойдаланиш бўйича кўрсатмаларда ушбу ножўя таъсирлар тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини назорат қилишлиги керак. Юқоридаги маълумотлар бўлмаса, "Ножўйи таъсирлар" бўлимида препаратни қабул қилишда буйрак етишмовчилигини келтириб чиқариши мумкин бўлган ўткир тубулоинтерститиал нефрит (ТИН) ривожланиш хавфи мавжудлигини кўрсатиш тавсия этилади. Тубулоинтерститиал нефрит — буйрак каналчалари ва интерститиумнинг асосий шикастланиши бўлиб, буйрак функциясининг пасайишига олиб келади. Протон помпаси ингибиторлари ошқозон безларининг секрециясини камайтирадиган катта дорилар гуруҳини ўз ичига олади. Ушбу дорилар ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси каби кислотага боғлиқ касалликларни даволаш учун ишлатилади.

  • 19 Май, 14:19
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech