Янгиликлар

not found

Омега-3 ўпка касалликларининг олдини олиш учун фойдали деб тан олинди

Корнел университети олимлари омега-3 ёг кислоталарини ўпка касалликларининг олдини олиш учун фойдали эканлигини аниқлашди. Иш натижалари American Journal of Respiratory and Critical Care Medicine журналида чоп этилган. Тадқиқот икки босқичда ўтказилди. Биринчисида 15 000 дан ортиқ одам иштирок этди ва вақт ўтиши билан қондаги омега-3 кўп тўйинмаган ёғли кислоталар даражаси билан ўпка функцияси ўртасидаги муносабатлари ўрганиб чиқилди. Ўртача ёши 56 бўлган субъектлар эксперимент бошида соғлом эди ва кўпчилигида сурункали ўпка касаллиги белгилари йўқ еди. Кузатувлар ўртача 7 йилдан 20 йилгача давом этди. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, инсон қонида Омега-3 даражаси қанча баланд бўлса, ўпка ўз функциясини шунча секин пасайгани намоён бўлди. Aйниқса бу айнан ёғли балиқлар (лосось, оркинос ва сардаля) таркибида бўлган докозагексаен кислота - юқори консентрацияларда топилган омега-3 ёғ кислотаси билан кўпроқ боғлиқ деб топилди. Иккинчи босқичда 500 000 га яқин иштирокчиларнинг маълумотлари таҳлил қилинди. Хусусан, озиқ-овқат омега-3 даражасининг кўрсаткичи сифатида қондаги генетик биомаркерларга эътибор қаратилди. Ушбу тажриба маълумотлари биринчи босқичдаги ҳулосаларни исботлади. Балиқ ва балиқ ёғидан ташқари, омега-3 нинг бошқа манбаларига ёнғоқ ва уруғлар, ўсимлик мойлари ва махсус бойитилган овқатлар киради.

  • 24 Июль, 17:47
  • Батафсил
not found

ЖССТ жазирамадан сақланиш бўйича тавсияларини эълон қилди

Таҳлилларга кўра, ўтган йили кузатилган аномал иссиқ ҳарорат Европада 60 000 нафардан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Бу — аввал прогноз қилинганидан уч баробар кўп кўрсаткич. Хавотирли жиҳати, сайёрамизда глобал исиш жараёни давом этар экан, мазкур рақамлар йилдан йилга ортиши мумкин. Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси жазирамадан сақланиш бўйича қуйидаги тавсияларини эълон қилди. Аномал ҳарорат кузатилаётган даврда иссиқ ўлкаларга саёҳат қилишдан аввал об-ҳаво прогнозидан хабардор бўлиб, эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда йўлга чиқиш зарур. Жазирамада доим ёнингизда салқин сув олиб юришни унутманг. Зарурат бўлмаса, ҳарорат юқори соатларда кўчага чиқмаслик ва оғир жисмоний ишлар билан шуғулланмаслик керак. Бундай вазиятда транспорт воситаларида болалар ва ҳайвонларни қолдириш тўғри эмас. Иложи бўлса, кундузи камида икки-уч соат давомида салқин жойда вақт ўтказган маъқул. Тунда хона деразаларини очиш, кундузи офтоб нурини қайтариш учун хоналарга пардалар тутиш ва жарима кунларда имкон қадар ўзидан иссиқ чиқарувчи электр мосламаларидан камроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Организмнинг сувсизланишига йўл қўймаслик учун кунига етарли миқдорда суюқлик истеъмол қилиш жуда муҳим. Мутахассислар, шунингдек, енгил, табиий матодан тикилган ва кенг либослар кийишни, имкон қадар тез-тез салқин душ ёки ванна қабул қилишни, шакарли, алкоголли ёки кофеинли ичимликлардан воз кечишни тавсия қилади. Кўп вақтини ёлғиз ўтказадиган яқинлар, дўстлар ва қўшнилар соғлиғидан мунтазам хабардор бўлишни ёддан чиқармайлик. Чунки иссиқ кунларда заиф одамлар ёрдамга муҳтож бўлиши мумкин. Аномал ҳарорат таъсирида ўзингиз ёки яқинларингизда бош айланиши, кўнгил айниши, ҳолсизлик, бош оғриғи каби аломатлар кузатилса, шифокорга учрашинг. Агар атрофингиздаги инсонларда офтоб тиғи туфайли ноодатий белгилар, масалан, хушни йўқотиш, талваса, ақлдан озиш каби симптомлар юзага келса, дарҳол тез тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарур.

  • 24 Июль, 15:51
  • Батафсил
not found

Дори воситаларининг дозалари

Ҳар бир дори воситаси хам даво, хам захар бўлиши мумкинлиги барчага маълум. Тасодифан дорини заҳарга айлантирмаслик учун уларни тўғри дозалашни билишимиз керак. Бир марталик доза - бу бир вақтнинг ўзида ошиб кетиши тавсия этилмайдиган дори миқдори. Шифокорнинг тавсиясига кўра битта доза кунига бир неча маротаба қабул қилиниши мумкин. Максимал суткалик доза 24 соат ичида препаратнинг рухсат етилган максимал миқдоридир. Шуни эсда тутиш керакки, баъзи дорилар бир вақтнинг ўзида бир нечта фаол моддаларни ўз ичига олади. Aгар сиз икки ёки ундан ортиқ дори-дармонларни қабул қилсангиз, умумий қийматни ҳисобга олишингиз керак. Мисол учун, асетилсалицил кислотаси ҳам кардиопрепаратларда, ҳам шамоллашга қарши комплексларда мавжуд. Иккаласини ҳам қабул қилганда, уларнинг жами максимал суткалик дозаси 3 граммдан ошмаётганлигига ишонч ҳосил қилинг.  Заҳарли доза - бу модданинг танадаги салбий ўзгаришларни келтириб чиқарадиган  миқдори.  Терапевтик доза – касалликни даволайдиган дори миқдори. У ҳам минимал ёки максимал бўлиши мумкин.  Таъминот дозаси - мунтазам равишда қабул қилинганда таъсир кўрсатадиган препаратнинг минимал дозаси. Шифокор терапевтик дозасидан натижани кўргандан сўнг, у доимий равишда таъминот дозасини қабул қилишни таклиф қилади.  

  • 24 Июль, 12:37
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech