Янгиликлар

not found

Ҳиндистон дори воситаларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш учун қарийб  80 млн АҚШ доллари йўналтиради

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавианинг такидлашича, 2021-2022 йилларда  89 минг дори намуналари синовдан ўтказилган ва уларнинг  2500 дан ортиғи стандартларга жавоб бермаган, 380 га яқини қалбаки эканлиги аниқланган.  Ҳиндистонда 89 000 га яқин дори намуналари синовдан ўтказилган бўлса, 2 500 дан ортиғи стандартларга жавоб бера олмаган. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа маълум қилди, дея хабар бермоқда  Reuters.  380 га яқин намуналар сохта эканлиги аниқланган. Ҳиндистон ҳукумати Соғлиқни сақлаш вазирлигига дори воситаларини тартибга солиш тизимини мустаҳкамлаш, жумладан, янги дори воситаларини синовдан ўтказиш учун лабораториялар ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилиш учун 80 миллион долларга яқин маблағ ажратди. Сўнгги 10 йил ичида Ҳиндистоннинг фармацевтика маҳсулотлари экспорти икки бараварга ошиб, 2021-2022 йилларда 24,5 млрд. долларни ташкил этди.  Бироқ Ўзбекистонда 20 нафар, Гамбия ва Индонезияда 200 нафар боланинг таркибида этиленгликол борлиги аникланган болалар учун иситмани туширувчи сиропларни қабул қилганлиги сабаб вафот этгани, Ҳиндистоннинг “дунё дорихонаси” обрўсига путур еказди, деб такидлайди  Reuters. The Hindu BusinessLine хабарига кўра, Ҳиндистоннинг Global Pharma Healthcare компанияси ҳам ўтган ҳафтада AҚШда ножўя таъсирларнинг 55 та ҳолати, жумладан, кўз инфекциялари, кўришнинг доимий йўқолиши ва битта ўлим ҳолати қайд этилгани сабабли кўз томчиларининг барча партияларини қайтариб олишга мажбур бўлди. Эслатиб ўтамиз, январ ойи охирида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дори ишлаб чиқарувчиларни хомашё сифати ва ишлаб чиқариш жараёни назоратини кучайтиришга чақирган эди. Ҳукуматлар сифатсиз ва қалбаки дори воситаларига қарши курашиш учун қонунлар қабул қилишлари, шунингдек, норасмий бозорлари устидан назоратни кучайтиришлари керак.

  • 7 Февраль, 16:50
  • Батафсил
not found

2023 йилги Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди

✅ 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди . ????Давлат дастури лойиҳаси жами 309 та банддан иборат: 1 йўналиш — 22 та банд; 2 йўналиш — 18 та банд; 3 йўналиш — 113 та банд; 4 йўналиш — 82 та банд; 5 йўналиш — 21 та банд; 6 йўналиш — 30 та банд; 7 йўналиш — 23 та банд. Фармон лойиҳаси муҳокамаси 2023 йил 17 февраль кунига қадар давом этади. Ҳурматли юртдошлар! Унутманг, сиз томонингиздан билдирилган таклиф ва ташаббуслар 2023 йилги Давлат дастурида белгиланадиган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этади.

  • 7 Февраль, 11:34
  • Батафсил
not found

40 йил ичида биринчи янги антибиотик ишлаб чиқилди

GSK компанияси сийдик йўллари инфекцияларини даволаш учун мўлжалланган гепотидацин антибиотикини савдога чиқаришга яқин. Ҳозирги антибиотиклар бу касалликка қарши самарасиз, деб хабар берди Daily Mail нашрига таяниб Gazeta.ru. Ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ишлаб чиқилган гепотидацин агар тасдиқланса, деярли 40 йил ичида яратилган биринчи антибиотик бўлади. Сийдик чиқариш йўллари инфекциясининг белгилари одатдагидан кўра тез-тез ҳожатхонага борганда кескин оғриқ ва сийдик пуфаги бўш бўлганида ҳожатхонага бориш кераклигини ҳис қилишни ўз ичига олади. Кўпинча инфекция аёлларда ривожланади ва замонавий антибиотиклар унга қарши самарасиз. Гепотидацин бошқа бир қатор касалликларни, жумладан, антибиотикларга ўта чидамли инфекциялардан бири ҳисобланган гонореяни даволаш учун ҳам ишлатилиши кутилмоқда. Дорини ишлаб чиқарувчи GSK фармацевтика компанияси 2023 йил баҳорида уни савдога чиқариш учун рухсатнома олишни режалаштирмоқда.

  • 7 Февраль, 09:40
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech