11:32 (20.07.2023)
2184
Деярли унутилган касалликларнинг кўплари ҳали ҳам мавжуд: вабо, мохов, тиф. Шунга қарамай, аксарият одамлар баъзи инфекциялар устидан тўлиқ ёки деярли тўлиқ ғалаба қозонилганлиги ҳақида билишмайди.
Чечак
Ўтмишда ана шу касалликдан ўртача 10 та бемордан 3 таси вафот этган. Омон қолганларнинг терисида кўпинча чандиқлар қолиб кетган ва баъзилари кўр бўлиб қолган. XVIII асрда Европада бу касаллик йилига 400 мингга яқин одамни ўлдирган. Чечак иситма, заифлик, бош, бел ва қориндаги оғриқлар билан бошланиб, касалликнинг 2-3 кунида юз ва қўлларда, кейинчалик баданда тошмалар пайдо бўлган.
Унга қарши биринчи дозадан самарали бўлган арзон вакцина борлиги сабабли, чечак жуда тез ва онсон енгилди. Касалликнинг аломатлари яққол кўринадиган бўлгани учун беморларни дарҳол изоляция қилиш имконини берди.
Чечакни йўқ қилиш кампанияси 1968 йилда бошланган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 1980 йилда касаллик бутунлай йўқолганини эълон қилди.
Қорамоллар вабоси
Бу касалликнинг қўзғатувчиси қизамиқ вирусининг "яқин қариндоши" бўлган ортовирус эди. 1980-йилларда Aфрикадаги сўнгги йирик эпидемия 2 миллиард долларлик зарар келтирди.
Қорамолларни эмлаш орқали касалликни йўқ қилиш бўйича глобал дастур 1994 йилда бошланган ва 2010 йилда қорамол вабоси бутунлай ёқолганлиги эълон қилинган.
Бу инфекция одамларга таъсир қилмайди. Шунчаки оммавий эмлаш касалликларни қайтариб бўлмайдиган даражада йўқ қилиши мумкинлигини яна бир мисолидир.
Уйқу касаллиги
1919 йилдан 1926 йилгача Европа ва Шимолий Aмерикада летаргик энцефалит эпидемияси тарқалди. Ўшандан бери бу касаллик бошқа умуман учрамаган. Унинг қўзғатувчиси ҳали ҳам аниқланмаган.
Касаллик кучли иситма, бош оғриғи, летаргия (ҳолсизланиш, ўта чарчаш), кататония (ҳаракатсизлик), кечаси уйғоқ бўлиб ва кундузи эса, аксинча, узоқ вақт давомида ухлаш билан намоён бўлди. Оғир ҳолатларда беморлар комага тушиб вафот этдилар. Омон қолганларнинг 60% паркинсонизм ривожланди.
Олимлар касалликнинг сабаби "испан гриппи" вируси бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди - оғир пандемияга сабаб бўлган махсус штамм, бу энцефалит тарқалиши билан бир вақтга тўғри келди.
Инглиз тери (терлаш)
Инглиз терлаш - бу Aнглия ва Европада, асосан, 15-аср охиридан 16-асрнинг ўрталарига қадар кенг тарқалган ноодатий касалликдир. Касаллик Россияда ҳам содир бўлган. Унинг тарқалиши бошқа эпидемияларга ўхшамас эди: касаллик кўпинча қишлоқ аҳолисига таъсир қилди, эпидемиялар узоқ давом этмади.
Касалликнинг сабаби номаълумлигича қолмоқда, унга хантавирус сабаб бўлган деган таҳминлар бор. Касаллик кучли титроқ, қаттиқ бош айланиши, бўйин ва бўғимларда оғриқлар билан бошланиб, 1-3 соатдан кейин терлаш, иситма, онгнинг хиралашиши, чидаб бўлмас уйқучанликни келтириб чиқарган. Беморларда ўлим даражаси юқори эди.
16-асрдан кейин касаллик жуда кам учрайди. 1907 йилдан кейин Ғарбий Европада инглиз терлаш билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.