Янгиликлар

not found

Тошкент шаҳрида 4 000 қути қалбаки дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими, ДХХ ва ДБҚ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Чорбоғ кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва Д.А. сохта сертификатга эга бўлган жами 4 000 қути “Хитофер-S 5 мл” номли дори воситасини фуқаро М.Х.га 43 750 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Ўтказилган экспертиза хулосаларига кўра, ашёвий далил сифатида олинган ушбу дори воситалари қалбакилаштирилганлиги қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 15 Октябрь, 10:58
  • Батафсил
not found

15 октябрь – Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш куни

Маълумки, бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 1993 йилдан бери октябрь ойи кўкрак бези саратонига қарши курашиш ойи, деб эълон қилинган. Бундан ташқари, ҳар йили 15 октябрь – Бутунжаҳон кўкрак бези саратонига қарши кураш куни сифатида белгиланган. Бу сайёрадаги энг кенг тарқалган саратон тури бўлиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан ҳар йили тахминан 2,3 миллион янги ҳолат қайд этилади. Аёллар орасида ўлим сони бўйича саратоннинг бу тури юрак-қон томир касалликларидан кейин иккинчи ўринда туради. Сайёрамизнинг барча минтақалари орасида кўкрак бези саратони билан касалланиш АҚШ ва Ғарбий Эвропада энг юқори. Ривожланган мамлакатларда 1970 йиллардан кейин касалликнинг кескин ўсиши қисман турмуш тарзининг ўзгариши билан боғлиқ деб тахмин қилинади: оилаларда болалар туғилишининг камайиши ва болани эмизиш муддатининг қисқариши. Дунёда саратон касаллигига чалинганлар сонининг ортиши кексалар сонининг кўпайиши билан ҳам боғлиқ. 2021 йилда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кўкрак бези саратони глобал ташаббусини бошлади. Унинг асосий мақсади 2040 йилга келиб йиллик ўлим даражасини 2,5 фоизга камайтириш, бу эса 2,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. ЖССТ бунга фаолиятнинг учта асосий йўналиши: эрта аниқлаш, ўз вақтида ташхис қўйиш ва комплекс даволаш орқали эришиш мумкин, деб ҳисоблайди. Мунтазам равишда режалаштирилган мамограмма ва текширувдан ўтиб туриш кўкрак бези саратонини эрта аниқлашга ёрдам беради. Даволаш қанча барвақт бошланса, касалликни даволаш учун имконият шунча кўпроқ бўлади. Шунингдек, ортиқча вазн ва жисмоний ҳаракатсизликнинг олдини олиш; Ёмон одатлардан воз кечиш; Соғлом овқатланишга риоя қилиш жуда муҳим. Кўкрак бези саратонининг олдини олинг!

  • 15 Октябрь, 09:05
  • Батафсил
not found

Навоий вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “P.L.” МЧЖ ходими С.Б. фуқаро М,Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 165 қути “Le-Fer” номли дори воситасини 46 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 300 дона “SUTSILIN” номли жами 133,1 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Шу каби, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ҳ.Э. ва У.М. хорижда ишлаб чиқарилган 500 қути “Ферровайз” номли дори воситасини фуқаро Г.Б.га 57,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

  • 14 Октябрь, 15:24
  • Батафсил
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech